emotsiya va his-tuyg'ular

DOC 6 pages 130.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
14.1. эмоция ва хис-туйғулар ҳақида тушунча. ҳис-туйғулaр, эҳтиёжлaр. ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари. эмоционал ҳолатларнинг хилма-хиллиги. 14.2. эмоция ва хис-туйғуларни бошдан кечириш шакллари. эмoция. кайфият, стресслар, аффектлар. эмоцияларнинг ифодаланиши. 14.3. эмоция ва хис-туйғуларнинг турлари ва уларнинг шакллантирилиши. инсоннинг юксак (аҳлоқий, ақлий, эстетик, праксик) ҳислари. ҳис-туйғулaр, эҳтиёжлaр, эмoциoнaл, эмoция, aффeкт, кaйфият, кучли ҳаяжoнлaниш (стрeс), эҳтирoслaр, қувoнч, ҳaйрaтлaниш, ғaзaблaниш, нaфрaтлaниш, қўрқув, ҳиссий зўриқиш, ирoдa, шaxс, фaoллик, ундoвчи, тoрмoзлaш, лoкaллaштириш, ирoдaвий aкт, интилиш, истaк, ирoдaвий зўр бeриш, aбулия, aпрaксия, ялқoвлик, қaтъийлик. талабаларга ҳис-туйғуларнинг физиоло-гик асослари, эмоционал ҳолатларнинг хилма-хиллиги, кайфият, стресслар, аффектлар, эмоцияларнинг ифодаланиши, инсоннинг юксак (аҳлоқий, ақлий, эстетик, праксик) ҳислари каби тушунчаларни тушунтиришдан иборат. 1. эмоция ва хис-туйғулар ҳақида тушунча. киши идрок этиш, хаёл суриш ва фикрлаш жараёнларида фақат воқеликни билиб қолмай, балки шу билан бирга ҳаётдаги у ёки бу нарсаларга қандай бўлмасин муносабат билдиради. унда уларга нисбатан у ёки бу тарзда хис-туйғу пайдо бўлади. бундай ички шахсий муносабатнинг манбаи фаолият ва муносабат жараёнлари бўлиб, …
2 / 6
либ ҳисобланади. хис-туйғулар баъзан ҳар қандай психик жараённинг фақат ёқимли, ёқимсиз ёки аралаш асорати тарзида бошдан кечирилади. бу ўринда улар ўз холича англанилавермайди, аксинча, нарса ва ҳаракатларнинг хусусияти тарзида англанилади ва биз ёқимли киши, ёқимсиз таъм, кулгили ифода, нафис мато, қувноқ сайр ва ҳоказолар деб гапирамиз. кўпинча бундай ҳиссий тус олдинги кучли кечинмаларнинг оқибати, ўтмиш тажрибанинг акс-садоси бўлиб чиқади. баъзан у нарсанинг кишини қаноатлантириши ёки қаноатлантирмаслиги, унинг фаолияти муваффақиятли ёки муваффақиятсиз ўтаётганлиги белгиси сифатида хизмат қилади. хис-туйғулар шахс эҳтиёжларига жавоб берадиган нарсаларни аниқлаб олишга ёрдам беради ва уларнинг қондирилишига қаратилган фаолиятга омил бахш этади. эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслиги кишида турли хил шаклни касб этадиган ўзига хос кечинмаларни ҳосил қилади. эмоциялар – “ҳиссиёт” (“эмоция”) ва “хис-туйғу” сўзлари кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. “эмоция” сўзини ўзбек тилига аниқ таржима қилинганда у руҳий ҳаяжонланиш, руҳий ҳаракатланиш деган маънони англатади. ҳиссиёт деб, масалан, кишининг мусиқавий асарга нисбатан ўрнашиб қолган хусусияти сифатидаги муҳаббат туйғусининг ўзини эмас, …
3 / 6
ни тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган жараёнлар аффектлар деб аталади. улар онгнинг анчагина даражада ўзгарганлиги, хатти-ҳаракатларни назорат қилишнинг бузилганлиги, одамнинг ўзини ўзи идрок қила олмаслиги, шунингдек унинг бутун ҳаёти ва фаолияти ўзгариб қолганлиги билан ажралиб туради. аффектлар бирданига катта куч сарф қилинишига сабаб бўлгани учун ҳам қисқа муддатли бўлади: улар хис-туйғуларнинг бамисоли бирдан лов этиб ёниб кетишига, портлашига, бир зумда ҳамма ёқни тўс-тўполон қилган шамолга ўхшайди. агар оддий ҳиссиёт фақат руҳий ҳаёжонланишини ифода этса, у ҳолда аффект бўрондир. кайфиятлар - анча вақт давомида кишининг бутун хатти-ҳаракатига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади. кайфият шоду хуррамлик ёки қайғули, тетиклик ёки ланжлик, ҳаяжонли ёки маъюслик, жиддий ёки енгилтаклик, жиззакилик ёки мулойимлик ва ҳоказо тарзда бўлади. кайфият жуда хилма-хил, яқин ва анча узоқ турувчи манбаларга эга бўлиши мумкин. турмушнинг бутун боришидан, жумладан, ишда , оилада, мактабда муносабатларнинг қандай йўлга қўйилганлигидан, кишининг ҳаёт кечириши йўлида пайдо бўлаётган ҳар қанақа …
4 / 6
вазиятларда рўй беради. асосий ҳиссий ҳолатлар ва уларнинг ташқи ифодаси. хис-туйғуларнинг ҳиссиётлар, кайфиятлар, кучли ҳаяжонланиш тарзида бошдан кечирилиши чоғида маълум даражада сезиладиган ташқи белгиларга ҳам эга. юзларнинг ифодали ҳаракатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъноли ҳаракатлари, оҳанг, кўз қорачиғларининг кенгайиши ва торайиши кабилар шулар жумласига киради. ҳар бири ўзининг психологик таърифлари ва ташқи кўринишларига эга бўлган қуйидагича асосий ҳиссий ҳолатларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. қизиқиш, қувонч, ҳайратланиш, изтироб чекиш, ғазабланиш, нафратланиш, жирканиш, қўрқув, уялиш ва ҳоказо. қизиқиш – малака ва кўникмаларнинг ривожланишига, таълим олишга мойиллик туғдирадиган билимларни эгаллашга ёрдам берадиган ижобий ҳиссий ҳолатдир. қувонч – хали-вери қондирилиши мумкин бўлмаган ёки ҳар ҳолда қондирилиши ноаниқ бўлган долзарб эҳтиёжнинг етарли даражада тўла қондирилган бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ ижобий ҳиссий ҳолатдир. 2.эмоция ва хис-туйғуларни бошдан кечириш шакллари. эмоционал ҳолатлар бошқа руҳий жараёнлар сингари мия фаолиятининг натижаси ёки маҳсули бўлиб ҳисобланади. эмоционал ҳолатларнинг юзага келишига табиатда ва жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар, муносабатлар, алоқалар, таассуротлар асосий …
5 / 6
туйғуларнинг кечиши ҳамиша мия пўсти билан пўстлоқости марказларининг бирликдаги (ҳамкорликдаги) фаолияти натижасида рўёбга чиқади шахс руҳий оламида, уни қуршаб турган теварак-атрофда содир бўлаётган ўзгаришлар (хоҳ табиий, хоҳ субъектив бўлишидан қатъи назар) кечинмалар субъекти (инсон) учун қанчалик қадр-қиймат, юксак аҳамият касб этса, ҳиссий ҳолатларнинг мазмуни шунчали пурмаъно бўлади. бунинг таъсирида юзага келадиган муваққат боғланишлар тизимининг қайта қурилиши қўзғолиш жараёнини ҳосил қилади. мазкур жараён мия катта ярим шарлари пўстида тарқалиб, сўнг пўстлоқости марказларини эгаллаб олади. катта ярим шарлар пўстидан пастда турувчи мия бўлимларида организм физиологик фаолиятининг турли марказлари (нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ва ҳоказо) жойлашган. шу сабабдан пўстлоқ ости марказларининг қўзғалиши баъзи ички аъзолар фаолиятининг кучайишига олиб келади. жумладан, нафас олиш ритмикасининг ўзгариши (ҳаяжонланганда бўғилиб қолишини, оғир ва тартибсиз нафас олишни юзага келтиради), юрак фаолиятининг бузилиши (юрак уришини тезлаштиради), организмни қон билан таъминлаш издан чиқиши (уялгандан қизаришни, қурққандан оқаришни келтириб чиқаради, ички секреция безлари ишининг нуқсонлари кўз ёшининг оқизади, ҳаяжонланганда оғизини …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "emotsiya va his-tuyg'ular"

14.1. эмоция ва хис-туйғулар ҳақида тушунча. ҳис-туйғулaр, эҳтиёжлaр. ҳис-туйғуларнинг физиологик асослари. эмоционал ҳолатларнинг хилма-хиллиги. 14.2. эмоция ва хис-туйғуларни бошдан кечириш шакллари. эмoция. кайфият, стресслар, аффектлар. эмоцияларнинг ифодаланиши. 14.3. эмоция ва хис-туйғуларнинг турлари ва уларнинг шакллантирилиши. инсоннинг юксак (аҳлоқий, ақлий, эстетик, праксик) ҳислари. ҳис-туйғулaр, эҳтиёжлaр, эмoциoнaл, эмoция, aффeкт, кaйфият, кучли ҳаяжoнлaниш (стрeс), эҳтирoслaр, қувoнч, ҳaйрaтлaниш, ғaзaблaниш, нaфрaтлaниш, қўрқув, ҳиссий зўриқиш, ирoдa, шaxс, фaoллик, ундoвчи, тoрмoзлaш, лoкaллaштириш, ирoдaвий aкт, интилиш, истaк, ирoдaвий зўр бeриш, aбулия, aпрaксия, ялқoвлик, қaтъийлик. талабаларга ҳис-туйғуларнинг физиоло-гик асослари, эмоционал ҳолатларнинг хилма-хиллиг...

This file contains 6 pages in DOC format (130.5 KB). To download "emotsiya va his-tuyg'ular", click the Telegram button on the left.

Tags: emotsiya va his-tuyg'ular DOC 6 pages Free download Telegram