emotsiyalar va ularning ahamiyati

DOCX 4 sahifa 18,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
4-мавзу. эмоция хакида умумий тушунча. эмоциянинг асосий функциялари. эмоция психологиясининг назарий ёндашувлари. эмоционал холатлар. режа. 1 эмоция хакида умумий тушунча. 2.эмоциянинг асосий функциялари. 3.эмоция психологиясининг назарий ёндашувлари. 4.эмоционал холатлар. эмоциялар. эмоционал жараёнлар, ҳолатлар ёки тор маънода эмоциялар ҳиссий кечинмаларининг ўзига хос хусусиятли шаклларидан биттасидир. эмоция - у ёки бу ҳиссиётнинг инсон томонидан бевосита кечирилиши (кечиши) жараёнидан иборатдир масалан, шахс томонидан мусиқани севиш эмоцияни вужудга келтирмайди, балки бунинг учун мусиқани эшитиш, ижрочи маҳоратига тасанно билдириш, ундан ҳаяжонланиш ёки асар ижроси ёқмаса ғазабли ҳиссий кечинма ҳосил бўлиши ижобий, салбий эмоция дейилади. қўрқинч, даҳшат ҳиссий кечинма сифатида объектларга шахснинг муносабатини акс эттириб турлича шаклда намоён бўлиши мумкин: одам даҳшатдан қочади, қўрқувдан серрайиб қолади, ўзини идора қила олмай ҳар томонга уради, ҳатто хавф-хатарга ўзини ташлаши ҳам мумкин. кўпинча эмоциялар ўзининг таъсирчанлиги билан бир-биридан ажралиб туришига қарамай, бундай сифатли ҳиссий ҳолатлар стеник (юнонча sthenos сўзидан олинган бўлиб, куч деган маъно англатади) хусусиятли дейилади. бундай эмоциялар …
2 / 4
ка айланиб қолиш хавфи кучли. ҳар қандай вазиятда ҳам эмоционал хатти-ҳаракат, фаолият мотивлари бўлишидан ташқари, улар баъзида фаолиятни ташкиллаштирувчи, гоҳо уни издан чиқарувчи омилга ҳам айланиши мумкин. эмоционал ҳолатлар ё ҳаддан ташқари кучайса ёки сусайса, хуллас меъёри, мароми издан чиқса, у ҳолда шахс фаолияти мақсадга йўналишини йўқотади, бунинг натижасида объектлар нотўғри акс эттирилади, улар холисона талқин қилинмайди, баҳолашда мантиқий нуқсонларга йўл қўйилади. аффектлар. ҳаддан зиёд тез кечиши билан мияда пайдо бўлувчи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий ўзгаришларни юзага келтирувчи, жараёнлар устидан иродавий назоратларнинг бузилишига етакловчи (ўзини ўзи бошқаришни заифлаштирувчи), организм аъзолари функциясини издан чиқаручи эмоционал жараёнларга аффектлар деб аталади. аффектлар қисқа муддатли бўлиб, улар фавқулоддаги ёнғинга, ярқираган портлашга, тўсатдан келган дўлга, тўфонга, кутилмаган силкинишга ўхшаб кетади. мабодо эмоция руҳий тўлқинланиш дейилса, унда аффект ҳолатлари турли босқичлардан тузилган бўлиб, улар ўзаро ўрин алмашиб туради. маълумки, ваҳимага, таҳликага, саросимага тушиб қолган, ўта қувонган, кулги нашидаси билан банд бўлган, умидсизлик тузоғига илинган инсон …
3 / 4
и баъзан ҳушидан кетиб қолиш ҳолати билан алмашинади. ушбу вазият лотинча «stupos» ступор, яъни серрайиб қолиш, карахт ҳолати деб психологияда қўлланилади. аффект ҳолати бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг барчасидан узоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйламайди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар унга бўйсунмай боради. кучли зўриқиш натижасида майда, кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўла эгаллай бошлайди, қўзғолиш пўстлоқости нерв тугунчаларида, оралиқ мияда авж олади, холос. бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига(даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли хоҳиш сезади. маълумотларнинг кўрсатишича, кўпинча ҳиссиётлар аффектив шаклда ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. жумладан, 1) театр томошабинларида, 2) тантана нашидасини сураётган оломонларида, 3) эс- хушини йўқотган, телбанома севги афсоналарида, 4) илмий кашфиёт лаҳзасида, 5) тасодифий қизғин учрашувларда жўшқин шодликлар мужассамлашади. аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тутишини, ўзини кўлга олишни уддалаш қурбига эга бўлади. уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иродасиз ҳаракатлар амалга оширилади, йўланмасдан хатти- ҳаракат …
4 / 4
ш муайян давргача давом этиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ёки сусайиши (пасайиши) содир бўлиб туриши мумкин.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"emotsiyalar va ularning ahamiyati" haqida

4-мавзу. эмоция хакида умумий тушунча. эмоциянинг асосий функциялари. эмоция психологиясининг назарий ёндашувлари. эмоционал холатлар. режа. 1 эмоция хакида умумий тушунча. 2.эмоциянинг асосий функциялари. 3.эмоция психологиясининг назарий ёндашувлари. 4.эмоционал холатлар. эмоциялар. эмоционал жараёнлар, ҳолатлар ёки тор маънода эмоциялар ҳиссий кечинмаларининг ўзига хос хусусиятли шаклларидан биттасидир. эмоция - у ёки бу ҳиссиётнинг инсон томонидан бевосита кечирилиши (кечиши) жараёнидан иборатдир масалан, шахс томонидан мусиқани севиш эмоцияни вужудга келтирмайди, балки бунинг учун мусиқани эшитиш, ижрочи маҳоратига тасанно билдириш, ундан ҳаяжонланиш ёки асар ижроси ёқмаса ғазабли ҳиссий кечинма ҳосил бўлиши ижобий, салбий эмоция дейилади. қўрқинч, даҳшат ҳиссий кечинма сифатида объек...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (18,3 KB). "emotsiyalar va ularning ahamiyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: emotsiyalar va ularning ahamiya… DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram