kuydirgi kasalligi

DOC 193 sahifa 1,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 193
маъруза. куйдирги касаллиги куйдирги куйдирги ўткир, шиддатли кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайнонлари ва ёввойи ҳайвонларда учрайди. касаллик септицемия ҳолатида кечиб, одамларда ҳам кузатилади. тарихий маълумот. касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, унинг кечиши ва намоён бўлиши қатор қадимий қўлёзмаларда учрайди. лекин касалликнинг қўзғатувчиси 1850-йилларда аниқланиб, далиллар билан исботланди. 1881 йили л. пастер ҳайвонларни касалликдан асраш соҳасида махсус тажриба ўтказди ва бу тарихий кашфиёт сифатида қайд қилинди. нимжонлантирилган қўзғатувчини касалликнинг оддини олиш учун ишлатиш, яъни молларии у билан эмлаш кутилмаган муваффақиятга олиб келади. бир йил чамаси вақг ўтгач, рус олими л. с. цснковский ҳайвонларни эмлаш учун 1,2-вакцинани тайёрлади, куйдиргига қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқди ва ҳаётга жорий этди. ўзбекистонда касалликнинг эпизоотологияси, географияси, эпизоотик ўчоқлар аҳволи ва специфик профилактика муаммолари б. с. сайидқулов, ғ.менглиев томонидан батафсил ўрганилмоқда. иқтисодий зарар. эпизоотик ҳолат ўз вақтида ҳисобга олиниб, ҳайвонлар эмланмаса, касаллик тез ва кенг тарқалади. касал молларни дарҳол аниқлаб даволашга киришилмаса, улар ўлади. касаллик …
2 / 193
лик касалликнинг эски ўчоқларида унинг янгитдан пайдо бўлишига олиб келади. шундай ҳолат наманган вилоятининг наманган туманида қайта-қайта қайд қилинди. қўзғатувчиси. касалликнинг қўзғатувчиси bacillus anthracis ҳаракатсиз таёқча, биттадан ёки жуфт ҳамда узун-калта ипсимон ҳолатда намоён бўлади. ўлган ҳайвон организмида ва оқсилли муҳитда капсула ҳосил қилади. кислородли муҳитда ҳарорат 12 – 42 0 с бўлганда спора ҳосил бўлади. айрим штаммлари суний муҳитда ҳам ҳар доим спорали ҳолатда учрайди. баъзилари эса камдан-кам спорали шаклда бўлади. булардан ташқари, аспороген спорасизлари ҳам учраб туради. чидамлилиги. вегетатив ҳолатдаги куйдирги қўзғатувчиси ташқи муҳитнинг ҳар хил таъсиротларига унча чидамли эмас. спорали ҳолатдаги қўзғатувчилар эса ташқи муҳитда бир неча ўн йиллаб ўз ҳаётини сақлай олади. ёрилмаган ҳайвон ўлаксасида куйдирги қўзғатувчиси 1—2 кун ичида ўлади. ошқозон ширасида ҳам тез ўлади, лекин спорали ҳолатда бу муҳитда бемалол яшай олади. капсула ва вегетатив шаклдаги қўзғатувчилар қайнатилганда тез ўлади, спора эса 10—20 минутда нобўд бўлади. гўшт ва тери тузланганда, қуритилганда ва қотирилганда ҳам …
3 / 193
рид шодаси» кўринишини олади. гўшт-пептон желатинали муҳитда эса худди тескари қўйилган арчани эслатувчи ҳолатда ўсади. эпизоотологияси. куйдирги билан қўй-эчкилар, қорамоллар, буғи, йилқи, ёввойи ҳайвонлар, одамлар касалланади. чўчқаларда кам учрайди. баъзи ҳолларда турлар ва зотлар орасида мойиллик ҳар хил бўлади. масалан, жазоир қўйлари европа қўйларига қараганда касалликка чидамлироқдир. баъзан қўзи ва бузоқлар катта ёшдаги молларга қараганда касалликка чидамлироқ бўлади. касаллик кўзғатувчи манба касал ҳайвонлар ҳисобланади. улар ўз навбатида касаллик кўзғатувчисини ташқи муҳитга тарқатиб, экологияга таъсир этади. одамлар асосан тери қабул қилиш жараёнида, тери заводларида ишлаганда, жун қабул қилиш пунктларида, тери ошлаганда, қассоблар эса молларии сўйганда, касал ҳайвондан олинган маҳсулот яхши пиширилмасдан истсьмол қилинганда ва ҳ. к. шароитларда касалликни ўзига тез юқтириши мумкин. касаллик қўғатувчиси сўлак, сийдик, ахлат ва сут орқали ташқи муҳитга ажралиб чиқади. шу тариқа ташқи муҳит (тупроқ, ҳашак, сув ва ҳ. к.) касаллик кўзғатувчисини тарқатадиган омилга айланиб қолади. куйдирги касаллигининг келиб чиқиши ва тарқалишига, куйдиргидан ўлиб яйловларда назоратсиз қолиб …
4 / 193
ташланади, бу ҳам куйдиргининг тарқалишига олиб келади. куйдирги касаллиги бизнинг шароитимизда молларнинг яйловда юриш даврига тўғри келади. чунки касаллик асосан қурғоқчилик ва кам ҳосиллик йилларда кузатилиб, алиментар ва трансмиссив йўл билан юқади. касаллик аэроген йўл билан ҳам юқиши мумкин. куйдирги йилнинг бошқа фаслларида ҳам баъзан учраб туради. бунда суяк-гўшт ёки зарарлаган ердан ўриб тўпланган ҳашаклар касаллик тарқатувчи омил бўлиб қолади. касалликнинг тарқалишига ер қазувчи кемирувчилар, сув ва шамол эрозияси, сув тошқинлари, сел ва табиатдаги бошқа офатлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. патогенез. касалликнинг ривожланиш механизми қуйидагича бацилла жароҳатланган тери ва шиллиқ парда орқали организм тўқималарига тушгач, агрессин ва экзотоксин моддаларини ажратиб, жойлардаги ҳимоя қобилиятига тасир этади. кейинчалик лимфатик тугунлар ва қонга ўтади. организмда септицемия пайдо қилади. кислота ва ишқор тенглиги ўзгариб, қон қотмайдиган бўлиб қолади. мол нимжон бўлса, тез ўлиб қолади. микроб тери орқали тушса, касаллик карбункул ҳолатида кечади. кечиши ва клиник белгилари. куйдирги касаллиги қўйларда ташқаридан кўзга ташланмайдиган ва ташқаридан …
5 / 193
лтираб, бадани увишади, ғовак шиллиқ пардалар қип-кизариб кетади. касал ҳайвон жуда қийналиб юради, ичи дам бўлиб, қон аралаш ич кетади, сийдигида ҳам қон бўлиб, бўғозлари бола ташлаши мумкин. касал ҳайвон нафас олишга қийналиб, 2—3 кун ичида асфиксиядан ўлиб қолади. ярим ўткир кечиши. ярим ўткир кечганда ҳам юқоридаги белгилар кузатилади, лекин унчалик характерли бўлмай, бир оз чўзилади. маълум муддатга аҳвол енгиллашиши хам мумкин. лекин кейин яна қайталаниб, касал мол ўлади. чўл зоналарида касаллик баьзан ичак формасида кечади. қўйлар тўсатдан хуркиб сакраб кетади, кейин бирдан тўхтаб, оғзини очиб нафас олади, лапанглаб юради. касалликнинг ўпка шаклида геморрагик пневмония белгилари тез ривожланади. карбункул ҳолатда кечганида эса, терида карбункуллар пайдо бўлади. қорамоллар куйдиргиси. касаллик қорамолларда ҳам шиддатли, ўткир ярим ўткир ва атипик кечади. шиддатли кечганда моллар касалликнинг клиник белгилари намоён бўлмасдан ўлади. агар касаллик бир оз чўзилса, мол безовталаниб, ҳар нарсадан қўрқаверади, тана ҳарорати 40—42°с бўлиб, томири тез ура бошлайди, безовталаниш кучаяди. калласини биқинига олиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 193 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kuydirgi kasalligi" haqida

маъруза. куйдирги касаллиги куйдирги куйдирги ўткир, шиддатли кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайнонлари ва ёввойи ҳайвонларда учрайди. касаллик септицемия ҳолатида кечиб, одамларда ҳам кузатилади. тарихий маълумот. касаллик жуда қадимдан маълум бўлиб, унинг кечиши ва намоён бўлиши қатор қадимий қўлёзмаларда учрайди. лекин касалликнинг қўзғатувчиси 1850-йилларда аниқланиб, далиллар билан исботланди. 1881 йили л. пастер ҳайвонларни касалликдан асраш соҳасида махсус тажриба ўтказди ва бу тарихий кашфиёт сифатида қайд қилинди. нимжонлантирилган қўзғатувчини касалликнинг оддини олиш учун ишлатиш, яъни молларии у билан эмлаш кутилмаган муваффақиятга олиб келади. бир йил чамаси вақг ўтгач, рус олими л. с. цснковский ҳайвонларни эмлаш учун 1,2-вакцинани тайёрлади, куйдиргига қарши...

Bu fayl DOC formatida 193 sahifadan iborat (1,8 MB). "kuydirgi kasalligi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kuydirgi kasalligi DOC 193 sahifa Bepul yuklash Telegram