davlat byujetining mohiyati

DOC 49 стр. 378,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 49
page 1.маъруза матни 15-мавзу: давлат бюджети режа 1. давлат бюджетининг моҳияти. 2. давлат бюджетининг функциялари. 3. давлат бюджетининг аҳамияти. 1. давлат бюджетининг моҳияти. давлат бюджетининг моҳияти. давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган бў-либ, унинг вужудга келиши, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. ҳар бир давр ижтимоий тузумига тегишли бўлган ишлаб чиқариш муноса-батларининг асосий белгилари давлат фаолиятининг ва бюджет-нинг тақсимлаш механизми сифатидаги мазмунини белгилаб (аниқ-лаб) беради. ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқа-риш) муносабатлар(и)нинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот (миллий даромад)нинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиёти турли соҳаларининг (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақ-лаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) ривожланишига йўналтириш имконини берадиган му-ҳим тақсимлаш инструменти (воситаси)дир. ўзининг моҳиятига кўра, давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисмидан иборат бўлиб, шунга мос равишда у молия тизимига тегишли бўлган барча белги (хусусият)ларга эга ва …
2 / 49
дий бюджетларнинг кўплигига қарамасдан уларнинг барчаси қуйи бўғинларнинг юқори бўлинмаларга бўйсунишига кетма-кет риоя қилган ҳолда ягона давлат бюджетига бирлашади. бир вақтнинг ўзида бюджет ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда де-мократизм ҳам таъминланади. чунки давлат ҳокимиятининг барча органлари ўзларининг бюджет маблағларига эга бўлиб, бу борада улар ўзларига тегишли бўлган бюджет ҳуқуқларидан фойдалана-дилар. давлат бюджетига хос бўлган ана шу охирги икки характер-ли белгилар маблағлар билан манёвр қилиш ва нозик бюджет сиёса-тини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиб беради. давлат бюджетида, молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан фарқли ўлароқ, икки тушунчанинг терминологик қўшилиши мав-жуд: 1) бюджет – иқтисодий (молиявий) категория сифатида; 2) бюджет – мамлакатнинг асосий молиявий режаси сифатида. айрим ҳолларда давлат бюджетининг моҳияти фақат мамлакатнинг асо-сий молиявий режаси сифатида талқин этилади. буни тўғри деб эътироф этиб бўлмайди. чунки иқтисодиётга тегишли бўлган ҳар қандай режа у ёки бу иқтисодий категориянинг намоён бўлиш шаклларидан бошқа нарса эмас. шунга мувофиқ равишда, давлат-нинг асосий молиявий режаси давлат бюджети (умумдавлат …
3 / 49
намоён бўлиш шакли сифатида давлатнинг асосий молиявий режаси. ялпи ички (миллий) маҳсулотни тақсимлашнинг молиявий инструменти (воситаси) сифатида давлат бюджети бошқа хусусият-ларга ҳам эга. агар молия ёрдамида тақсимлаш қийматнинг шакл-лари ўзгарган шароитда ва кўплаб олди-сотдилар натижасида амал-га оширилса, ялпи ички (миллий) маҳсулотнинг давлат бюджети орқали тақсимланиши, маълум даражада, ҳар доим алмашувдан ажралган ҳолда содир бўлади. қийматнинг давлат бюджети орқа-ли ҳаракатланиши моддий маҳсулотнинг ҳаракатидан тўлиқ узила-ди ва соф қиймат характерини касб этади. фақат давлат бюдже-тидан ташқарида, бюджет ресурслари сарфланаётганда яна тақсим-лаш ва алмашув операцияларининг қўшилиб кетиши содир бўлади. молия тизимининг бошқа барча бўлинмалари ва бошқа иқти-содий (молиявий) категориялар (баҳо, иш ҳақи, кредит ва бошқа-лар) билан чамбарчас боғлиқлик ҳам давлат бюджетига хос бўлган хусусиятдир. давлат бюджетининг моҳиятини очиб беришда у орқали амал-га ошириладиган тақсимлаш жараёнларининг мазмунини кўриб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади. ялпи ички (миллий) маҳсулотни давлат бюджети орқали тақ-симлаш, бир вақтнинг ўзида, ўзаро боғланган ва маълум даражада нисбатан мустақил ҳам бўлган уч …
4 / 49
ана шу асосда маблағларни олувчи сифатида давлат билан маблағлар-ни тўловчилар ўртасида молиявий (бюджет) муносабатлар(и) ву-жудга келади. бу муносабатлар, асосан, мажбурийлик (императив-лик) характерига эгадир. бу босқичдаги тақсимлаш жараёнлари-нинг характерли хусусияти шундан иборатки, бюджетга тушувчи маблағлар алоҳидалашган (ажратиб олинган) бўлиб, ҳали улар қатъий аниқ чекланмаган (чегараланмаган). уларнинг барчаси ҳозирча ягона мақсадга – умумдавлат эҳтиёжларини қондиришга – йўналти-рилган. давлат пул фондининг алоҳидалигига аниқ мақсадларга мўлжалланган фондларни кристаллизация қилиш бошланганда бар-ҳам берилади. бюджет фондини шакллантиришда икки хил тушунчадан фой-даланилади: 1) бюджетга тўловлар (солиқлар, ажратмалар, божлар ва бошқалар); 2) давлат бюджетининг даромадлари. бу тушунчалар бир хил маънони англатади. чунки уларнинг иккаласи ҳам давлат ва маблағларни тўловчилар ўртасида вужудга келадиган бир хилдаги тақсимлаш муносабатларини ифода этади. бу ерда фақат маъно жиҳатидан эмас, балки миқдорий жиҳатдан ҳам бир хилликка эришилган. зеро, уларнинг ҳар иккаласи ҳам мил-лий даромаднинг ягона қисмига тегишлидир. бироқ бу тушунча-ларнинг икки ёқламалик характерига эга эканлигини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. давлат бюджетига тўловлар (солиқлар, ажратмалар, …
5 / 49
мавжуд. бюджетга тўловлар хўжалик юритувчи субъектлар ёки тўловчилар молиясининг таркибий элементларидан ҳисобланади ва бошқа тақсимлаш муносабатлари билан ўзаро органик боғлиқ-ликда кўрилади; давлат бюджетида улар даромадлар шаклини ола-ди ва бюджетнинг субъектлар (хўжаликлар) билан бюджет муно-сабатлари кенг соҳаларининг бошқа элементлари билан ўзаро боғ-лиқликда таҳлил қилинади. бу ҳолда, тақсимланаётган миллий да-ромаднинг ягона қисми икки хил иқтисодий мазмун касб этади ва молия тизимининг турли бўлинмаларида турли кўринишга эга бўлади. давлат бюджетининг даромадлари ўзининг яхлитлиги (ягона-лиги, бирлиги) билан фарқланади ва улар ягона мақсадга – ижти-моий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади. ундириш метод-лари, тўловчиларнинг таркиби, тўлаш муддатлари ва ҳоказоларда катта фарқланишлар бўлишига қарамасдан уларнинг барчаси дав-лат пул фондини шакллантириш бўйича давлат ва тўловчилар ўрта-сида вужудга келган тақсимлаш муносабатларини ташувчилар (ифодаловчилар)дир. бу нарса, ўз навбатида, маблағларни тўловчи-лар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг барчаси орасидан молиявий (бюджет) категориянинг бир кўриниши сифатида ало-ҳида муносабатларни ажратиб олишга асос яратиб беради. агар “мо-лия” иқтисодий категория сифатида эътироф этилган бўлса, “бюджет” бу категориянинг таркибий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 49 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat byujetining mohiyati"

page 1.маъруза матни 15-мавзу: давлат бюджети режа 1. давлат бюджетининг моҳияти. 2. давлат бюджетининг функциялари. 3. давлат бюджетининг аҳамияти. 1. давлат бюджетининг моҳияти. давлат бюджетининг моҳияти. давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган бў-либ, унинг вужудга келиши, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. ҳар бир давр ижтимоий тузумига тегишли бўлган ишлаб чиқариш муноса-батларининг асосий белгилари давлат фаолиятининг ва бюджет-нинг тақсимлаш механизми сифатидаги мазмунини белгилаб (аниқ-лаб) беради. ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқа-риш) муносабатлар(и)нинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот (миллий даромад)нинг нисбатан ...

Этот файл содержит 49 стр. в формате DOC (378,0 КБ). Чтобы скачать "davlat byujetining mohiyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat byujetining mohiyati DOC 49 стр. Бесплатная загрузка Telegram