dala tajribalarining turli

DOCX 4 pages 32.8 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
6-мавзу. дала тажриба усули 13-маъруза: дала тажрибаларнинг турлари. дала тажрибаларнинг турлари. дала тажрибалари ўтказиш усуллари, тарихи. уларнинг асосий мақсади, вазифаси. дала тажрибаси схемаларини тузиш. уни дала шароитида қўйиш хусусиятлари. дала шароитида ўсимликларнинг ўсишини кузатиш. вариантлар фарқини кўрсатувчи материаллар тўплаш. уларни қанчалик ҳақиқатга яқинлигини математика усуллари билан текшириб кўриш. мақсади, ўтказиладиган жойи, тажрибанинг давомийлиги, бўлмаларнинг катта-кичиклиги ва бошқа кўрсаткичларига кўра дала тажрибалари бир нечта турга бўлинади. ўтказилиш шароитига кўра дала тажрибаларини иккита гуруҳга бўлиши мумкин: · махсус ажратилган майдонларда; · ишлаб чиқариш шароитларида ўткакзиладиган дала тажрибалари. биринчи кўринишдаги дала тажрибаларида асосий омиллар ва агротехникавий тадбирларнинг қишлоқ хўжалик экинларига кўрсатадиган таъсири алохида ажратилган, маълум катталикдаги майдонларда ўрганилади ва чиқариладиган хулосалар асосида бериладиган тавсиялар шу тупроқ –иқлим шароитларининг ўзида қўлланилади. ишлаб чиқариш шароитларида ўтказиладиган дала тажрибалари бир мунча соддалаштирган тизимда амалга оширилиб, ўз ичига энг зарур вариантларни олади. тадқиқотларнинг мақсадига кўра дала тажрибалари иккита гурухга бўлинади: - агротехникавий дала тажрибалари; - нав синаш …
2 / 4
а иштирок этаётган омилларнинг сонига қараб: -бир омилли; -кўп омилли дала тажрибалари фарқланади. агар дала тажрибасида битта оддий ёки мураккаб миқдорий омил (ўғит ёки пестицид дозаси,экиш меъёри ва ҳ.к.) бир нечта градацияда ўрганилса ёки бир нечта сифат омиллари (турли экинлар, навлар, ишлов бериш усуллари, ўтмишдош экинлар ва ҳ.к.) нинг таъсири таққосланса,бундай тажрибалар оддий ва бир омилли дала тажрибалари деб юритилади (1-жадвал). 1-жадвал. бир омилли дала тажрибалари вари-ант ғўза навлари устида ғалла уруғини экиш меъёри устида ўғит меъёрилари устида 1 108-ф 3,0 млн ўғитсиз 2 с-4727 4,0млн n90p90k90 3 ғолиб-1 5,0млн n120p120k120 4 тошкент-1 6,0млн n150h150r150 5 бухоро-6 7,0млн n60p60k60 бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ омилнинг ўзаро таъсири ўрганиладиган тажрибалар кўп омилли тажрибалар деб юритилади. дала тажрибаларида омилларнинг ўзаро таъсири ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. масалан, суғориш натижасида гектаридан 10 ц, ўғит қўллашдан эса 5 ц уларни биргаликда қўллашдан эса,25ц қўшимча ҳосил олинган бўлсин. бунда қўшимча ижобий самара: 25-(10+5)=10 …
3 / 4
ашланса, ў тўла омиллилик хусусиятини йўқотади. агар тажрибага яна бир омил (масалан, 2 та нав ўрганилса) қўшилса, табийкий у тўла унсурий тажриба бўлиши учун саккизта вариантни ўз ичига олиш керак (11-жадвал). амалга ошириш куламига қараб дала тажрибаларини яна иккига бўламиз. -якка тартибдаги дала тажрибалари; -ялпи ёки географик дала тажрибалари; агар турли тизимдаги дала тажрибалари алоҳида олинган масканларда, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда,амалга оширилса, якка тартибдаги дала тажрибалари деб юритилади. 11-жадвал уч омилли (2х2х2=8) дала тажрибасини тизими № 1-нав № 2-нав 1 оддий ҳайдаш-ўғитсиз 5 оддий ҳайдаш-ўғитсиз 2 чуқур ҳайдаш-ўғитсиз 6 чуқур ҳайдаш-ўғитсиз 3 оддий ҳайдаш-ўғитли 7 оддий ҳайдаш-ўғитли 4 чуқур ҳайдаш-ўғитли 8 чуқур ҳайдаш-ўғитли маълум бир мазмундаги дала тажрибалари аввалдан мувофиқлаштирилган тизим ва услубларда, турли тупроқ ва иқлим шароитларида амалга оширилса, ялпи ёки географик дала тажрибалари деб номланади. давомийлигига кўра дала тажрибаларини кўйидагича гуруҳлаш мумкин. -қисқа муддатли дала тажрибалари; -кўп йиллик дала тажрибалари; -суринкали дала тажрибалари. уч йилдан ўн йилгача давом …
4 / 4
нг қадимгиси 1894-йилда асково тажриба ситанциясидадир. бу тажрибада алмашлаб экишда ўғит қўллаш массалалари ўрганилади. германияда ҳам сурункали дала тажрибаларини ўтказишга алохида эътибор берилади. шундай тажрибалардан бири 1878-йилда халле шахридаги қишлоқ хўжалик университетининг дала тажрибасида, иккинчиси 1904-йилда бонн-попелъсдорф қишлоқ хўжалик академияси тизимида ташкил этилган. ҳар икки сурункали тажрибада минерал ва махаллий ўғитлар таъсири қиёсий ўрганилади. 1875-йилда францияда алмашлаб экишда ўғит қўллаш борасида, 1876-йилда американинг иллония университетида маккажўхорига (якка зироат ва алмашлаб экиш шароитида) ўғитлар меъёрининг таъсирини ўрганиш юзасидан сурункали дала тажрибалари йўлга қўйилган. россияда ўтказилаётган сурункали тажрибалар ичида 1912-йилда москва қишлоқ хўжалик академиясида ташкил этилган кўп оилли тажриба мухим ахамиятга эга. бу тажрибада алмашлаб экиш, якка зироат “ абадий шудгор” ва тупроқни мунтазам охаклаш фонларида минерал ўғит меъёрларининг тупроқ унумдорлигигача таъсири ўрганилади. ўзбекистон пахтачилик илмий-татқоқот инситути(союзнихи) нинг оққовоқдаги тажриба станциясида, 1926-йилда тўрт вариантли дала тажрибаси ташкил этилган бўлиб, унда тупроқдаги азот ва бошқа озиқ элементларнинг баланси ўрганилмоқда. японияда ҳам бундан 75-йиллар …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "dala tajribalarining turli"

6-мавзу. дала тажриба усули 13-маъруза: дала тажрибаларнинг турлари. дала тажрибаларнинг турлари. дала тажрибалари ўтказиш усуллари, тарихи. уларнинг асосий мақсади, вазифаси. дала тажрибаси схемаларини тузиш. уни дала шароитида қўйиш хусусиятлари. дала шароитида ўсимликларнинг ўсишини кузатиш. вариантлар фарқини кўрсатувчи материаллар тўплаш. уларни қанчалик ҳақиқатга яқинлигини математика усуллари билан текшириб кўриш. мақсади, ўтказиладиган жойи, тажрибанинг давомийлиги, бўлмаларнинг катта-кичиклиги ва бошқа кўрсаткичларига кўра дала тажрибалари бир нечта турга бўлинади. ўтказилиш шароитига кўра дала тажрибаларини иккита гуруҳга бўлиши мумкин: · махсус ажратилган майдонларда; · ишлаб чиқариш шароитларида ўткакзиладиган дала тажрибалари. биринчи кўринишдаги дала тажрибаларида асосий омил...

This file contains 4 pages in DOCX format (32.8 KB). To download "dala tajribalarining turli", click the Telegram button on the left.

Tags: dala tajribalarining turli DOCX 4 pages Free download Telegram