тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари

DOC 72,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1547310735_73798.doc тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари режа: 1. жиноят қонуни ва жиноятни квалификация қилиш 2. жиноятни квалификация қилишнинг асосий босқичлари тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари жиноятларни квалификация қилишнинг ҳуқуқий асоси жиноят қонунидир. бу, жиноят ҳуқуқий квалификациянинг, жиноят ҳуқуқий нормада белгиланган жиноят таркиби белгиларини содир этилган қилмишнинг белгиларига тўлиқ мослигини аниқлаш каби ҳуқуқий табиатидан келиб чиқади. шундай қилиб, жиноятни квалификация қилиш жараёнида икки томон мавжуд бўлиб, биринчиси муайян кўринишдаги жиноятнинг қонуний модели мужассамланган жиноят ҳуқуқий норма (намуна) бўлса, иккинчиси муайян ҳаётий ҳодиса (содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш). квалификация қилиш жараёнида қилмиш жиноятнинг илмий тушунчаси ёки суд амалиётида вужудга келган тушунча билан эмас, балки жиноят қонунида белгиланган конструкция (модели) билан солиштирилиши ва ўрнатилиши сабабли жиноят қонуни квалификациянинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади. квалификация қилиш жараёнида жиноятнинг қонуний тушунча​си (таърифи, белгилари) муайян ижтимоий хавфли қилмиш билан таққосланади. фақат жиноят қонунидагина ижтимоий хавфли қил​мишнинг мослигини ўрнатиш лозим бўлган модель мавжуддир. жиноят кодексида жиноий қилмишларнинг қатъий …
2
и ҳисобланадаи ва жиноят қонунининг муайян нормасига ҳавола қилинишини назарда тутади. жиноят қонуни умумий ва махсус қисмлардан иборат. умумий қисм жиноят ҳуқуқининг мақсад, принцип ва асосий институтларини ўз ичига олади. умумий қисм барча жиноят ишларини кўришда қўлланиладиган нормалардан иборатдир. махсус қисмда муайян жиноятларнинг турлари ва белгилари, шу жиноятларнинг жазога сазоворлик доираси берилган. умумий ва махсус қисм ўзаро боғлиқдир. махсус қисм моддалари умумий қисм нормаларига асосланиб қўлланилади. бу ҳолатни квалификация жараёнида инобатга олиш зарурдир. ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун юридик асосни топиш квалификациянинг мақсади бўлиб ҳисобланади. жиноятни квалификация қилиш жараёнида содир этилган қилмиш белгилари жиноят таркибининг қонунда белгиланган белгилари билан солиштирилади ва жиноят аниқланади. жиноят қонунида мавжуд бўлган бундай ҳуқуқий тавсиф жиноят таркиби деб аталади. жиноят кодексининг махсус қисмида тамом бўлган жиноятлар белгидангандир. аммо реал ҳаётда тугалланмаган жиноятларни квалификация қилишга ва тегишли ҳужжатларда кўрсатиб ўтишга тўғри келади. бу масала умумий қисм нормаларига ҳавола қилинган ҳолда ҳал …
3
лишда муҳим аҳамиятга эга. бу эса жиноят қонуни​ни қўлловчи шахсга, у ёки бу жиноятлар тўғрисидаги қонун чиқа​рувчининг мантиқий мулоҳазалари, ғоялари ифодаланган норматив манбалардан бирини аниқлашга ёрдам беради, бошқача қилиб айт​ганда, қонун чиқарувчи маълум турдош ижтимоий хавфли қилмишни таърифловчи жиноят таркибини барча белгиларини аниқлашга ёрдам беради. ҳуқуқнинг умумий назариясида фаннинг аксарият ҳуқуқ тар​моқларида, ҳуқуқий норма учта қисмга ажратилади: гипотеза; диспозиция; санкция. гипотеза – ҳуқуқий нормани қўллаш шартлари; диспозиция – хулқ атвор қоидаси, маълум кўринишда ҳаракат қилишни тасвирлаш ёки бирор қилмишни тақиқлаш; санкция – ҳуқуқий нормани бажармасликнинг ҳуқуқий оқибати. гипотезанинг жиноят ҳуқуқий нормадаги ўрни тўғрисидаги масала ўзига хос мураккабдир. дарҳақиқат, жк махсус қисмидаги моддаларни таҳлил қилишда, нормаларни қўллаш шартлари ифодаланган қисмни ажратишнинг имкони йўқ. бироқ гипотиза жиноят ҳуқуқий нормада мавжудлиги шубҳасиз. қонун чиқарувчи ушбу қоидани бажариши лозим ва мумкин бўлган шартларни назарда тутмасдан у ёки бу хатти-ҳаракатнинг мажбурийлигини ёхуд у ёки бу тарздаги хулқ-атворни қатъий ман қила олмайди. шунингдек, қонун чикарувчи жиноий …
4
ва қоидаларни белгилаш орқали махсус кисм нормаларининг қўлланилишини таъминлашдан иборат. шу муносабат билан махсус қисм нормалар таркибини жк умумий кисм нормалари билан узлуксиз алоқадорлик ва умумийликда кўриб чиқиш керак. шу билан бирга, жиноят ҳуқуқий нормаларнинг жиноят содир этганлик учун жазо назарда тутилган қисмида (санкцияда) жиноят таркибининг бирор-бир белгиси кўрсатилмаган. ушбу турдаги жиноий қилмишнинг ўзига хос ва муҳим ҳусусиятлари жиноят ҳуқуқий нормаларнинг диспозициясида мавжуд. шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятига кўра диспозиция - барча жиноят ҳуқуқий нормаларнинг негизи бўлиб, унда жиноят моҳиятининг тавсифи берилган. диспозицияда фақат шу турдаги жиноят учун хос бўлган ижтимоий хавфли қилмишнинг белгилари берилади. ҳуқуқнинг умумий назариясида ҳуқуқий нормаларнинг диспозицияси оддий, тасвирлов, бланкет ва ҳаволаки диспозицияларга ажратилади. оддий диспозиция фақат жиноий қилмишнинг номинигина ифодалаб, унинг белгиларини ёритмайди. тасвирлов диспозицияда жиноят белгиларининг тўлиқ ёки қисқа тарифи берилади. бланкет диспозиция мсодда мазмунини еритиш учун ҳуқуқнинг бошқа тармоғи нормаларига ҳавола қилади. жиноят қонунининг бошқа нормаларига ҳавола қилиш орқали жиноят таркибининг белгиларини ёритадиган …
5
томонлари, жиноятнинг объекти тушунчаларини очиб берадиган. асосий қисмнинг нормаларига аҳамият беришлари керак. баёнотли диспозиция билан жкнинг модддаларига кўра жамиятга хавф тўғдирадиган ҳаракатни квалификация қилишда, жиноят таркибининг белгиларини аниқлаш жараёни оддий диспозиция сингари, ўша қонун асосида олиб борилади. баёнотли диспозицияда тўғридан-тўғри кўрсатилган жиноят таркибининг барча белгилари қонун чиқарувчи ишлатган маънода изоҳланган бўлиши керак. агар ишлатилган ёки бошқа ҳуқуқий атамаларнинг таърифи илгари белгиланган изоҳлар билан ёки умумий ишлатиладиган ихоҳдар билан тўғри келса. баёнотли ва сургунли жиноятлар таркибини белгиларини белгилаш хусусиятлари шундан иборатки, жиноят ҳуқуқий квалификацияни олиб бораётган шахс, жиноят қонунининг бошқа нормаларига мурожаат қилиши керак. бошқа норматив актларга жиноятни квалификациялашда мурожаатнинг зарурати қонун чиқарувчи томонидан олдиндан белгиланган эди. сургунли ва банкетли диспозицияга эга бўлган жиноят ҳуқуқий нормаларни нашр қилиш пайтида албатта. бунда қонун чиқарувчи жиноят тури белгиларини очиб беришга хизмат қиладиган шўа нормаларни, қайсики, жиноят ҳуқуқий нормалар ҳаракати жараёнида, ўзгаришини, тўлдирилишини ҳисобга олади. шундай қилиб, қонун чиқарувчи бланкетли диспозиция билан жиноят қонунида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари" haqida

1547310735_73798.doc тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари режа: 1. жиноят қонуни ва жиноятни квалификация қилиш 2. жиноятни квалификация қилишнинг асосий босқичлари тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари жиноятларни квалификация қилишнинг ҳуқуқий асоси жиноят қонунидир. бу, жиноят ҳуқуқий квалификациянинг, жиноят ҳуқуқий нормада белгиланган жиноят таркиби белгиларини содир этилган қилмишнинг белгиларига тўлиқ мослигини аниқлаш каби ҳуқуқий табиатидан келиб чиқади. шундай қилиб, жиноятни квалификация қилиш жараёнида икки томон мавжуд бўлиб, биринчиси муайян кўринишдаги жиноятнинг қонуний модели мужассамланган жиноят ҳуқуқий норма (намуна) бўлса, иккинчиси муайян ҳаётий ҳодиса (содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш). квалификация қилиш жараёнида қилмиш жиноятнинг илмий туш...

DOC format, 72,0 KB. "тўғри квалификация қилишнинг дастлабки шартлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.