процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546787964_73589.doc процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати режа: 1. процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати 2. жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан прокурор назорати 3. қамоққа олишга рухсат бериш учун судга илтимоснома 4. айблов хулосаси билан келган ишлар бўйича прокурор ҳал қилиши лозим бўлган масалалар, прокурор қарори. процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва вазифаларига тўҳталсак. ушбу масалада прокурорлар ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунлари ҳамда қонуности ҳужжатларида кўрсатилган талабларга қай даражада амал қилинаётганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофазаси қай даражада таъминланаётганлиги, керак бўлса, халқаро конвенция талаблари асосида уларнинг ҳуқуқлари муҳофазаси таъминланаётганлиги эътиборларида бўлиши лозим. жиноят процесси иштирокчиси тергов ёки суд ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган бўлса, шунингдек гумон қилинувчи, айбланувчининг келгуси жиноий фаолиятининг олдини олиш ва ҳукм ижросини таъминлаш учун зарур бўлса, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ўзбекистон республикаси жпкда белгиланган ҳолларда ҳамда тартибда мажбурлов чораларни …
2
да сақланаётган ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораси қўлланилган шахс бошқа давлатнинг фуқароси бўлса, юқорида кўрсатилган муддат ичида ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлигига хабар берилиши шарт. хабарноманинг нусхаси ишга илова қилинади. прокурорнинг процессуал мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги кўрсатмаси суриштирувчи ва терговчи учун мажбурийдир. бундай кўрсатмаларга эътирозлар бўлса қонунда белгиланган тартибда терговчи юқори турувчи прокурорга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. фуқароларни ушлаш, қамоққа олиш ва жиноий жавобгарликка тортишда қонунга, тергов ва гумон остидагилар ҳамда айбланувчиларни қамоқда сақлашда процессуал қонунчилик муддатларига риоя қилиш устидан назорат масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтсак. прокурорлар · қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш учун судга илтимоснома билан оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўллаш лозимлиги; · оғир жиноят содир қилганликда фош этилган жиноятчини озодликда қолиши ҳолатларига кескин барҳам бериш лозимлиги; · унча оғир бўлмаган жиноятлар учун қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш учун судга илтимоснома билан мурожаат қилишни мақсадга мувофиқми ёки йўқлиги масаласига алоҳида эътибор …
3
иб борилиши лозимлиги; · тергов ҳибсхоналарида сақланаётган маҳбусларни қамоқда ушлаб туришнинг қонунийлиги ойда камида бир марта текшириб борилиши лозимлиги; · қонунда кўрсатилган қамоқда сақлаш муддати ва бу муддат тегишли тартибда узайтирилмаган ҳолларда қамоқдаги шахс дарҳол озод қилиниши кераклигига алоҳида эътибор бериши лозим. · прокурорлар томонидан қонунни қасддан ҳар қандай четлаб ўтиш, адолатсизликка йўл қўйиш, ғайриқонуний равишда фуқароларни ушлаш, ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш, тинтув ўтказиш каби ҳаракатларга фавқулодда ҳодиса деб қаралиши лозим; · жавобгар шахсларга тегишли чора кўрилиши шарт; · фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш лозим. процессуал мажбурлов чораларини тўғри қўлланиши устидан назоратнинг мақсади ҳам айнан шу ҳисобланади. жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан прокурор назоратини тубдан яхшилаш тўғрисида 2005 йил 17 феврал 40-сонли буйруғи қабул қилинган. буйруқ талабларига кўра, ўзбекистон республикаси бош прокурорининг тегишли тармоқлари, қорақалпоғистон республикаси, тошкент шаҳар, вилоятлар, туман-шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар суриштирув ва дастлабки терговнинг барча босқичларида жиноят-процессуал қонун …
4
ирокчиларининг қонунда белгиланган тартибда ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратиш зарур; суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда қонунни ҳар қандай тарзда бузиш, адолатсизликка йўл қўйиш, шахснинг қадр-қиммати, шаънини камситиш ва айбланувчи (гумонланувчи)нинг ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши ҳолатларига фавқулодда ҳодиса деб қаралсин ва айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қонун доирасида ҳал қилиниши лозим; фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг турар жойлари дахлсизлиги, ўзаро ёзишмалари, телеграф алоқалари ва телефонлар орқали сўзлашувларининг сир сақланиши тўғрисидаги конституциявий кафолатларни чеклаш билан боғлиқ тергов ҳаракатларининг ўтказилишига рухсат беришда жиноят ишида етарли асослар мавжудлиги синчковлик билан текширилиши керак; прокурор розилигисиз ўтказилган тинтувларнинг асослилиги зудлик билан ўрганиб борилсин. заруриятсиз, қонунга хилоф тарзда тинтув ўтказиш ва ашёларни олиб қўйишнинг ҳар бир ҳолати юзасидан қатъий муносабат билдирилиши лозим; фуқароларни жиноят содир этганликда гумон қилиб ушлашнинг асослари ва қонунийлиги ҳар ўн кунда камида бир маротаба текшириб борилиши зарур. гумонланувчи, айбланувчига нисбатан ушлаб туриш, қамоқда сақлаб туриш ёки экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал …
5
йи бўлса, уларнинг қўриқланишини ташкил этиш чоралари кўрилишига алоҳида эътибор қаратишлари керак; қамоққа олишга рухсат бериш учун судга илтимоснома билан мурожаат қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда прокурорларнинг шахсий масъулияти оширилиши талаб этилади ва прокурорлар суриштирув ва тергов жараёнида жиноят-процессуал қонунчилик талабларига риоя қилинганлигига баҳо бериб, барча қамоққа олиш учун судга илтимоснома билан ҳужжатлари юборилаётган шахсларни шахсан сўроқ қилиб, уларга тааллуқли қуйидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда ишга қўшилганлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим: · шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар; · яшаш ва иш (ўқиш) жойларидан берилган расмий маълумотлар ҳамда тавсияномалар; · оилавий аҳволи, вояга етмаган фарзандлари ва қарамоғидаги шахслар ҳақида маълумотлар; · жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарнинг тўлиқ ёки қисман тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатлар; · муқаддам судланган ёки судланмаганлиги ҳақидаги ваколатли органлардан олинган маълумотлар (талабномалар). шунингдек, иш ҳолатидан келиб чиқиб, шахснинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, соғлиғи тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар ҳақидаги ҳужжатлар олиниб, эҳтиёж чорасини қўллаш учун жиноят ишида етарли асослар мавжудлиги тўлиқ текширилиши шарт; вояга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати"

1546787964_73589.doc процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати режа: 1. процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати 2. жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан прокурор назорати 3. қамоққа олишга рухсат бериш учун судга илтимоснома 4. айблов хулосаси билан келган ишлар бўйича прокурор ҳал қилиши лозим бўлган масалалар, прокурор қарори. процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назоратининг тушунчаси ва вазифаларига тўҳталсак. ушбу масалада прокурорлар ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунлари ҳамда қонуности ҳужжатларида кўрсатилган талабларга қай даражада амал қилинаётганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофазаси қай даражада таъминлан...

DOC format, 90.0 KB. To download "процессуал мажбурлов чоралари қўллашнинг қонунийлиги устидан прокурор назорати", click the Telegram button on the left.