вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати

DOC 58,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546678034_73518.doc вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати режа: 1. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати 2. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг тушунчаси, вазифаси ва аҳамияти. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати ҳар қандай давлатнинг келажаги ундаги ёш авлоднинг тарбияси, таълим олиши, салоҳияти, соғлиғи билан боғлиқдир. шу туфайли ўзбекистонда ҳам ёш баркамол авлодни тарбия қилишга катта эътибор берилмоқда. ёшларни соғлом, баркамол бўлиб тарбия олишлари, ўсиб-улғайишларига шароит яратиш мақсадида ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси томонидан бир қанча қарорлар, олий мажлис томонидан қонунлар қабул қилинди. бу қонунлар албатта ўзбекистонда ёш баркамол авлодни тарбиялаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, ёрдамга муҳтож ёшларни давлат ҳимоясига олишига ва уларни жамият учун керакли инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилган. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати вояга етмаганларни ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, уларни тарбиялаш, таълим бериш учун масъул бўлган органлар томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга …
2
стидан прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, прокуратура фаолиятининг ушбу йўналиши ўзбекистон республикасининг “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 4- моддасида алоҳида йўналиш сифатида кўрсатилмаган бўлса ҳам амалиётда қуйидан тортиб, юқоригача яъни, туман, шаҳар ва уларга тенглаштирилган прокуратура органларидан тортиб, ўзбекистон республикаси бош прокуратурасигача ушбу масала юзасидан алоҳида прокуратура ходимлари шуғулланишади. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан назорат фаолиятини қандай тарзда амалга оширилаётгани, ҳудуддаги мактабгача болалар муассасалари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, техникумлар, ўрта-махсус таълим ўқув юртларида вояга етмаганларнинг ўзбекистон республикаси қонунларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши, болалар шифохоналари, спорт- соғломлаштириш мактаблари, оромгоҳларида қонунларга риоя қилиниши устидан назорат, вояга етмаганларга таалуқли бўлган жиноят ишлари юзасидан алоҳида назорат ишларини юритилиши, уларнинг жиноят ишлари бўйича қонун талаблари асосида эҳтиёт чораси қўллаш масаласи, уларни қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ва имтиёзларига дастлабки тергов ва суд органлари томонидан қай даражада амал қилинаётганлиги, педагог ва психологлардан фойдаланилаётганлиги, уларга таалуқли жиноят ишлари бўйича барча жиноят ишларида прокурорнинг иштирокини тўлиқ таъминланиши, ҳокимиятлар …
3
ликаси конституцияси, "прокуратура тўғрисида"ги, "ўзбекистон республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида" ги қонун ҳужжатларининг вазифаларидан келиб чиқади. бундан келиб чиқадики, ушбу соҳада прокурор назоратининг асосий вазифаси вояга етмаганларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни таълим ва тарбия олишда ўз ҳуқуқларини тўла амалга оширишлари, уларнинг ижтимоий-моддий қўллаб қувватлашга оид қонун ҳужжатларига риоя этишини таъминлаш, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларга қарши кураш, уларни чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан, ёшларни қонунга хурмат руҳида тарбия топишига эришишдан иборат. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан прокурор назоратини амалга оширишнинг бир йўналиши сифатида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларга қарши кураш ва бу соҳада масъул давлат органларининг қонунларга риоя этишлари устидан назоратни амалга оширишдир. баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири. шу сабабли ушбу соҳага оид қонунлар ижроси устидан назоратни амалга ошириш прокуратура органлари фаолиятининг муҳим йўналиши бўлмоғи лозим. …
4
ар ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун ўзбекистон республикаси бош прокуратурасида “вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими” ташкил этилган бўлиб, ўзбекистон республикаси президентининг 2004 йил 11 мартдаги пф-3406 сон фармонига асосан бош прокуратура тузилмасида шу бўлимда 6 та шахс ишлашлиги кўрсатилган. қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг намунавий тузилмасида “прокурорнинг вояга етмаганлар ҳақидаги қонунларнинг бажарилиши устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси( ёрдамчиси)” лавозими белгиланган, тошкент шаҳар прокуратурасининг тузилмасида эса “вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими” мавжуд бўлиб, 4 та шахс штат тузилмага кўра, прокуратура фаолиятининг ушбу йўналиши билан шуғулланиши лозимлиги қайд этилган. туман, шаҳар прокуратураларида эса, вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси билан бевосита прокурорнинг ички меҳнат тақсимотига кўра, зиммасига юклатилган прокуратура ходими( одатда прокурор ёрдамчиси) шуғулланади. улар томонидан туман, шаҳардаги ҳомиладор аёлларнинг туғилажак фарзандларини қонуний ҳуқуқларидан тортиб, мактаб ёшига бўлган ёш болалар ва мактаб ёшидаги вояга етмаганлар ҳамда 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя …
5
аги қонунлар ижроси қандай амалга оширилаяпти доимий назоратда туради. болалар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг қаровсизлигига қарши кураш ишлари прокурорнинг мунтазам назоратидан бўлиши керак. туман(шаҳар) прокурори ўз ваколати доирасига кирувчи ҳудудда қанча вояга етмаган шахс борлиги, уларнинг ўқиш ва иш билан бандлиги, ота-онасининг қаровида ёки бошқа шахсларнинг қарамоғида қанча вояга етмаган шахс борлиги ҳақидаги маълумотларни аниқ билиши лозим. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятлари. прокурорлар вояга етмаганлар томонидан қонун бузилиш ҳолларини келтириб чиқараётган сабабларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш масалаларига юзаки ёндошиб, назоратни сусайтириб юбормасликлари лозим. вояга етмаганлар ҳуқуқий манфаатларига алоқадор ташкилот ва идоралар, ҳокимликлар ҳузуридаги комиссия ва ички ишлар идоралари таркибидаги нозирликлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳозирги кун талаблари даражасида мувофиқлаштирилиб борилишини ўз эътиборидан четда қолдирмаслиги керак ёш авлоднинг соғлиғи, билим олиши, меҳнат қилиши ва яшаш жойларидаги тарбиявий ишлар устидан етарли назорат олиб борилиши лозим. ижтимоий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати" haqida

1546678034_73518.doc вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати режа: 1. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати 2. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг тушунчаси, вазифаси ва аҳамияти. вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати ҳар қандай давлатнинг келажаги ундаги ёш авлоднинг тарбияси, таълим олиши, салоҳияти, соғлиғи билан боғлиқдир. шу туфайли ўзбекистонда ҳам ёш баркамол авлодни тарбия қилишга катта эътибор берилмоқда. ёшларни соғлом, баркамол бўлиб тарбия олишлари, ўсиб-улғайишларига шароит яратиш мақсадида ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси томонидан бир қанча қарорлар, олий мажлис томонидан қонунлар қабул қилинди. бу қонунлар албатта ўзбекистонда ёш ...

DOC format, 58,5 KB. "вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунлар ижроси устидан прокурор назорати"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.