вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси

DOC 102,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546677986_73517.doc вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси режа: 1. вояга етмаганларнинг қаровсизлигига қарши кураш бўйича қонунлар ижроси устидан прокурор назорати 2. вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича жиноят иши қўзғатиш ва тергов қилиш. 3. вояга етмаганларга тегишли жиноят ишларини судларда кўрилиши бўйича прокурор иштирокини таъминлаш вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси прокурор жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи органлар томонидан вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назоратни олиб бориб, ўз ваколатлари доирасида: · суриштирув ва дастлабки тергов органларидан текшириш учун жиноят ишларини, суриштирув, тезкор қидирув фаолиятининг ҳужжатлари ва материалларини ҳамда бошқа маълумотларни талаб қилади. · ушланганларни вақтинча сақлаш хоналарида, тергов хибсхоналарида ва қабул қилиш – тақсимлаш хоналарида ҳар ойда камида бир марта вояга етмаганларни ушлаш, қамоққа олиш ва сақлашнинг қонунийлигини текширади. · терговчининг ва суриштирувчининг ноқонуний ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилади. · вояга етмаганлар томонидан оғир ва ўта оғир …
2
бошқа жиноий фаолиятга жалб қилган катта ёшдаги шахсларнинг жавобгарлик масаласи ўз вақтида ҳал этади. · вояга етмаганларни асоссиз қамоққа олиш ва жиноий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмасин. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилаётганида жиноятга қўл урган ўсмирлар прокурорлар томонидан шахсан сўроқ қилинади. · вояга етмаганлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилиши сабаблари ҳар олти ойда чуқур ўрганилиб, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилсин. уларни жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ва озодликдан маҳрум этилганларини жазо ўташ жойларида қайта тарбиялаш ишлари доимий назоратга олади. · вояга етмаганларга нисбатан юритилган жиноят ишларини тугатиш, тўхтатиш ёки жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги материалларнинг барчаси истисносиз, қонунда белгиланган муддатларда ўрганиб чиқишнинг қатъий тартиби ўрнатилади. а) вояга етмаганларнинг қаровсизлигига қарши кураш бўйича қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини амалга ошириш. вояга етмаганларнинг назоратсиз, қаровсиз қолиши ва улар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишда ҳокимликлар таркибидаги вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар муҳим роль ўйнайди. бу …
3
идаги вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиянинг қарорларини қонунийлиги прокуратура органлари томонидан назорат қилинади. прокурор ўз ваколатлари доирасида вояга етмаган шахсга нисбатан ёки унинг ота-онасига нисбатан чиқарилган маъмурий ёки бошқа чораларни қўллаш ҳақидаги қарорнинг қонунийлигини текширади. ўзбекистон республикаси прокурорининг ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг «вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақида 2004 йил 23 апрел 11–сон буйруғи қабул қилинган. ҳокимликлар таркибидаги вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар ва ички ишлар бўлимлари нозирликлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан доимий назорат таъминлансин, болалар ва ўсмирларга нисбатан маъмурий ва бошқа таъсир чоралари кўриш ҳамда профилактика рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорларнинг асослилиги, вояга етмаганларни ички ишлар идораларига олиб келиш ва ҳисобга олинишининг қонунийлиги ҳар чоракда бир марта текширилиши талаб этилади. прокурор назоратни амалга ошириш чоғида вояга етмаган шахсга ёки унинг ота-онасига солинган жариманинг қонунийлигини текширади. бунда у ҳар қандай ғайриқонуний қабул қилинган жарима солиш тўғрисидаги қарорни устидан протетст келтиради. прокурор мазкур …
4
шда текширилади. ўқишдан ва фойдали меҳнатдан бош тортган болаларни аниқлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фойдали машғулотлар билан бандлиги масалаларида шуғулланадиган идоралар фаолияти устидан назоратни олиб боришга алоҳида эътибор қаратилади. вояга етмаганларни ўқишдан асоссиз четлатиш ҳоллари бартараф этилиши керак. болалар уйлари ва мактаб интернетлари қарамоғида бўлган, ота-онасиз қолган вояга етмаганларни ўқитиш, тарбиялаш ва яшаш шароитлари билан боғлиқ қонунларнинг ижроси устидан ўрнатилган назоратнинг самарадорлиги оширилиши керак ижтимоий ёрдамга мухтож ва етим болалар ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш, назоратсиз қолишларининг олдини олишга қаратилган амалий чоралар кўрилсин. ушбу ишлар болалар ва маҳалла жамғармалари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилишига эътибор берилиши керак ўсмирларни ҳарбий хизматга чақиришга қадар тайёрлаш ишларига оид умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун талабларини бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатилиши таъминланиши керак вояга етмаганларнинг соғлиғи ва меҳнат ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунларнинг ижроси устидан прокурорлик назорати кучайтирилиши, бунда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат шартномасига амал қилинишига, …
5
шахслар томонидан вояга етмаганлар тўғрисидаги таъминланаётганини текширади. умумий назорат воситасида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда прокурор бу қонун бузилишларини олдини олиш, улар оқибатини бартараф этиш чораларини кўриши ва тегишли мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал этиши лозим. вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишда умумий назоратнинг аҳамияти жуда катта бўлади. прокурор умумий назорат олиб бориш жараёнида вояга етмаганларнинг таълим тарбия олиши, ижтимоий муҳофаза қилиниши учун масъул шахслар, идоралар томонидан бу мажбуриятларнинг бажарилиши ва вояга етмаганлар ҳуқуқларининг таъминланиши текширади. вояга етмаган шахснинг ота-онаси ўз бурчларини муносиб бажармаганлиги, ўз ота-оналик ҳуқуқларини суистеъмол қилган тақдирда, шунингдек вояга етмаган шахснинг тарбиясига салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолларда прокурор судга бу шахсларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб даъво қўзғатиши мумкин. бунда прокурор судда шахсан ўзи иштирок этиб, вояга етмаган шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. прокурор вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда вояга етмаганларга турли имтиёзлар берувчи қонун ҳужжатларининг ҳам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси" haqida

1546677986_73517.doc вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси режа: 1. вояга етмаганларнинг қаровсизлигига қарши кураш бўйича қонунлар ижроси устидан прокурор назорати 2. вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича жиноят иши қўзғатиш ва тергов қилиш. 3. вояга етмаганларга тегишли жиноят ишларини судларда кўрилиши бўйича прокурор иштирокини таъминлаш вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси прокурор жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи органлар томонидан вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назоратни олиб бориб, ўз ваколатлари доирасида: · суриштирув ва дастлабки тергов органларидан текшириш учун жиноят ишларини, суриштирув, тезкор қид...

DOC format, 102,5 KB. "вояга етмаганларнинг тарбияси ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ижроси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.