ovqatdan zaharlanishlar

DOCX 65 стр. 141,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 65
озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини микробиологик назорати. вактериологик текширув натижаларини баҳолаш.(овқатдан заҳарланиш) овқатдан заҳарланиш – бу микроорганизмларнинг шартли-патоген турлари салмоқли миқдорда уруғ ёйган ёки микробли ва микробсиз табиатга эга организм учун заҳарли моддалар тушган овқатни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқадиган ўткир (камдан-кам ҳолларда сурункали) касалликдир. овқатдан заҳарланишлар, одатда, гуруҳли хусусиятларга эга бўлиб, айрим ҳолларда битта ёки индивидуал бўлиши мумкин. кечиши бўйича овқатдан заҳарланишлар ўткир характерга эга бўлиб, бирдан бошланиши ва оғир кечиши билан ажралиб туради. бироқ овқатдан заҳарланишларга сурункали касалланишлар ҳам кириб, буларга даврий равишда узоқ муддатда турли токсик моддаларини кам миқдорда истеъмол қилиш, пестицидларнинг қолдиқлари ва овқат қўшимчаларини кўп миқдорда тановул қилиш, нитратлар миқдорининг ошиши натижасида келиб чиқади. овқатдан заҳарланишларни таснифлашда бир нечта назариялар мавжуд, шулардан қуйида к.с.петровский назарияси келтирилган. овқатдан заҳарланишларнинг таснифи (к.с.петровский назарияси бўйича) i. микробли табиатга эга бўлган овқатдан заҳарланиш а. бактериал табиатга эга бўлган овқатдан заҳарланиш. 1. овқат токсикоинфекциялари: а) сальмонеллаларнинг бир нечта турларини келтириб чиқарувчи; б) …
2 / 65
уғлар (строчок, рангпар погонка ва б.); б) заҳарли ўсимликлар, уларнинг мевалари ва уруғларини истеъмол қилганда (заҳарли лех, зангпоя, мингдевона, белладонна, ғўза ва канакунжит уруғи ва б.). 2. муайян шароитда заҳарли бўладиган маҳсулотлардан заҳарланиш: а) таркибида соланин бўлган униб қолган (кўкарган) картошка; б) таркибида фазин бўлган хом ловия қўзоқлари; в) шафтоли, ўрик, олча, бодом данагининг таркибида амигдалин бўлган аччиқ мағзи; г) баъзи бир балиқларнинг икраси, жигари ва сути (маринка, когак, сўзанбалиқ, игнақорин, налим, чўртанбалиқ, олабуға, скумбрия ва б.). 3. овқат маҳсулотларига тушган қўшимчалар билан заҳарланиш. а) идишлар орқали тушадиган кимёвий бирикмалар (мис, руҳ, қўрғошин, маргимуш ва б.); б) буғдойга ишлов бериш жараёнида симоб ва аргумуш сақловчи моддалар (гранозан, меркуран ва б.). б. сурункали микробсиз табиатли овқатдан заҳарланишлар. 1. бошоқли ўсимликлар орасида ўсувчи уруғи заҳарли бўлган ёввойи ўсимликлар (бегона ўт токсикози): а) гелиотроп токсикоз (токсик гепатит); б) кампирчопон токсикози ёки триходесмотоксикоз (жалангар энцефалити ва б.); в) бошқа ёввойи ўсимликлар токсикозлари (маст қилувчи …
3 / 65
томонидан тасдиқланган “овқатдан заҳарланиш ларда санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан текшириш тартиби бўйича йўриқнома ва лаборатор текшириш ўтка - зиш йўриқномаси” асосида олиб борилади. овқатдан заҳарланишда, биринчи навбатда, улар билан даволовчи шифокор учрашади. овқатдан заҳарланишлар тасдиқланганда ёки гумон қилинганда беморга терапевтик муолажалар кўрсатиш билан биргаликда, вазиятни қайтадан даврий кузатиш, гумон қилинган овқат қолдиқларида синама лар олиш ва зудлик билан давлат санитария-эпидемиология назорати марказига шошилинч хабарнома юбориш зарур. овқатдан заҳарланишнинг сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилиши, шунингдек, ҳар бир овқат заҳарланишининг профилактикаси, мажбурий текширилиши ва ҳисобга олиниши бўйича тадбирлар ишланмалари ишлаб чиқарилиши керак. жабрдийдаларга тиббий ёрдам кўрсатган ва овқатдан заҳарланишни аниқлаган ёки гумон қилган шифокор ёки ўрта тиббиёт ходими қуйидагиларни бажаришга ва амалга оширишга мажбурдир: а) овқатдан заҳарланиш ҳақида зудлик билан давлат санитарияэпидемиология назоратини амалга оширувчи ташкилотни хабардор қилиш; б) зудлик билан гумон қилинаётган овқатнинг қолдиқларини ис - теъмолдан чиқариб ташлаш ва ушбу маҳсулотларнинг келгусидаги реализациясини тақиқлаш; в) …
4 / 65
72 соатгача бўлган даврдаги маълумотлари; 6) гумон қилинаётган маҳсулотлар рўйхати; 7) заҳарланиш билан боғлиқ бўлган озиқ-овқат объекти (ёки объектлари); 8) текшириш учун жўнатилган материаллар рўйхати; 9) эпидемия ҳолати бўйича маълумотлар (оилада, ишхонада шунга ўхшаш касаллик ҳолатлари борлиги). ишнинг биринчи босқичида санитария врачи умумий маълумотларни йиғади ва уларни тезкорлик билан таҳлил қилади, жабрланганларни сўровга тутади, гумон қилинаётган маҳсулотни аниқлайди, уни сотув ва истеъмолдан олиб ташлайди, дастлабки ташхисни қўяди. заҳарланиш ёйилиши ва ривожланиши ҳақидаги хабарни таҳлил қилиб, шифокор касаллик ва муҳит омилларининг сабаб, оқибат, ўзаро алоқаларини белгилайди, касаллик юқтирувчи (контаминантловчи) агент тарқалишининг эътиборга арзигулик йўлларини аниқлайди. жабрланганларни сўроққа тутиш жараёнида врач овқат анамнезини: жабрланганнинг (жабрланганларнинг) касаллик бошланишигача бўлган 2-3 кун ичидаги овқатланиши хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни аниқлаши; маҳсулотлар (таомлар) тўплами, уларнинг олинган ва истеъмол қилинган жойи, уларнинг сифати ва пазандалик ишлови берилганлиги ҳақидаги барча маълумотларни тўплаши керак. жабрланганлар бир неча нафар бўлганда, уларнинг рационидаги гумонланаётган бир хилдаги маҳсулотларни аниқлаш ва сўнггисининг сифат характеристикаси …
5 / 65
р мажмуаси асос бўлиши мумкин: гуруҳли касалланишда – бир вақтдалиги, оммавийлик, яширин (инкубацион) даврнинг ўта қисқалиги (2-72 соат), овқат истеъмол қилиш билан алоқадорлиги (гумонланаётган маҳсулотнинг борлиги) ёки алоқада йўқлиги, гумонланаётган маҳсулот олиб ташланганидан сўнг янги касаллик ҳолатлари пайдо бўлмаганлиги, ўзига хос хусусиятли клиник манзара, эпидемиологик вазият маълумотлари олинади ва таҳ- лил қилинади. клиник манзараси ўхшаш бўлган касалликларга ташхис қўйишда табақалаштирувчи ташхислаш ўтказилиши зарур. заҳарланиш билан боғлиқ бўлган овқат объекти аниқланганда, врач унинг ишини вақтинча тўхтатган ҳолда санитария текшируви ўтказади. санитария текшируви (назорати)нинг ушбу тури фавқулодда ҳисобланади ва гумонланаётган озиқ-овқатни ишлаб чиқариш ва кенг истеъмолга чиқаришнинг ҳар бир босқичини экспертиза қилиш орқали овқатдан заҳарланиш сабаблари синчиклаб ўрганилади. озиқ-овқат объектида санитария текшируви олиб борилганида, биринчи навбатда, гумонланаётган маҳсулотнинг сифати бузилиши ва овқатдан заҳарланишга сабаб бўлган санитария ва технология тартиби бузилишлари аниқланади. бунда назоратнинг асосий нуқталари қуйидагилар ҳисобланади: озиқ-овқат (хомашё) ҳужжатлари, уни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган озиқ-овқат ёки хомашёни сақлаш шароитлари ва муддатлари, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 65 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ovqatdan zaharlanishlar"

озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини микробиологик назорати. вактериологик текширув натижаларини баҳолаш.(овқатдан заҳарланиш) овқатдан заҳарланиш – бу микроорганизмларнинг шартли-патоген турлари салмоқли миқдорда уруғ ёйган ёки микробли ва микробсиз табиатга эга организм учун заҳарли моддалар тушган овқатни истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқадиган ўткир (камдан-кам ҳолларда сурункали) касалликдир. овқатдан заҳарланишлар, одатда, гуруҳли хусусиятларга эга бўлиб, айрим ҳолларда битта ёки индивидуал бўлиши мумкин. кечиши бўйича овқатдан заҳарланишлар ўткир характерга эга бўлиб, бирдан бошланиши ва оғир кечиши билан ажралиб туради. бироқ овқатдан заҳарланишларга сурункали касалланишлар ҳам кириб, буларга даврий равишда узоқ муддатда турли токсик моддаларини кам миқдорда истеъмол қилиш, пестицидла...

Этот файл содержит 65 стр. в формате DOCX (141,7 КБ). Чтобы скачать "ovqatdan zaharlanishlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ovqatdan zaharlanishlar DOCX 65 стр. Бесплатная загрузка Telegram