mazmuni va shakl

DOCX 2 sahifa 20,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (2 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 2
мазмун ва шакл. фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса, ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим аҳамиятга эга. мазмун - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди. шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги боғланишларни бир-биридан ажратиб таҳлил қилиш анъанавий характерга эга. яъни, мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган. ваҳоланки, системанинг элементлари структуравий боғланишларсиз, алоқадорликларсиз мавжуд бўлиш мумкин бўлмаганлигидек мазмун ва шакл ҳам бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. биз фақат нисбатан мустақил бўлган мазмун ва шаклни билиш хусусиятига қараб, шундай мантиқий хулосага келишимиз мумкин. бошқача қилиб айтганда, мазмун ва шаклдаги ҳар қандай жузъий ўзгариш ҳам бир-биридаги ўзгаришларни тақозо қилади, фақатгина биз уларни билиб олган ёки билмаган бўлишимиз мумкин. масалан, сувнинг агрегат ҳолати, шакли ўзгариши билан унинг мазмуни ҳам ўзгаради. …
2 / 2
характерига путур етказа олмаса ҳам, уларни баҳолашдаги субъектив, муқобил қарашларда ўз ифодасини топади. мазмун — муайян нарса ва ҳодисаларни тавсифловчи ички элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. шакл эса мазмунни ифодалаш усули, ташкил этувчисидир. масалан, атомнинг мазмуни шуни ташкил этган элементар заррачалар ва уларнинг ҳаракатидан, атомнинг шакли эса бу элементар заррачаларнинг жойлашиш тартиби ва тузилмасидан иборат. оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодисада мазмун билан шакл ажралмас бирликда бўлади. мазмунга эга бўлиб, шаклга эга бўлмайдиган ёки шаклга эга бўлиб, мазмунга эга бўлмайдиган ҳодисалар йўқ. шунинг учун уларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. мазмун билан шакл бирлигида мазмун ҳал қилувчи, асосийдир. мазмун шаклни белгилайди. олдин мазмун, сўнгра шакл ўзгаради. шундай бўлсада шакл нисбий мустақиликка эга бўлиб, мазмун ривожланишига фаол таъсир этади. мазмун ва шаклнинг бирлиги улар орасидаги зиддиятни мустасно этмайди. нарса ва ҳодисаларни илгарилаб бориши мазмун ва шакл бир-бирига мос ҳолдагина юз бериши мумкин. шунинг учун мазмун ва шакл ўртасида содир бўлган зиддиятларни ўз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 2 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mazmuni va shakl" haqida

мазмун ва шакл. фалсафада мазмун ва шакл категорияси нарса, ҳодисаларнинг мавжудлиги ва ривожланиш жараёнини билиш усули сифатида муҳим аҳамиятга эга. мазмун - нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланиши бўлиб, уни бошқа системалардан фарқини белгилайдиган алоқадорликлар ва муносабатларини ифодалайди. шакл эса – системани ташкил қилган элементларнинг структуравий боғланишлари, алоқадорликлари, муносабатларининг ифодаланишидир. ҳозиргача фалсафий адабиётларда мазмун ва шакл ўртасидаги боғланишларни бир-биридан ажратиб таҳлил қилиш анъанавий характерга эга. яъни, мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади, деган хулоса устувор бўлган. ваҳоланки, системанинг элементлари структуравий боғланишларсиз, алоқадорликларсиз мавж...

Bu fayl DOCX formatida 2 sahifadan iborat (20,8 KB). "mazmuni va shakl"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mazmuni va shakl DOCX 2 sahifa Bepul yuklash Telegram