diqqatning asosiy xususiyatlari. diqqat turlari va funktsiyalari

DOCX 13 pages 80,0 КБ Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
diqqatning asosiy xususiyatlari. diqqat turlari va funktsiyalari. диққат турлари, ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат, ихтиёрийдан сўнги диққат. одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб қаратса, бошқа бир нарсалар диққатни беихтиёр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари жалб қилади. одам психик фаолиятининг муайян объектга йўналтирилиши ва тўпланишида ифодаланадиган диққат қуйидаги турларга бўлинади. 1. диққатнинг активлигига қараб - ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги диққат. 1. диққатнинг объектига қараб - ташқи ва ички диққат. 1. диққатнинг фаолият турларига қараб – индивидуал, гуруҳий ва жамоавий диққат айрим адабиётларда диққатнинг иккита ва айримларида учта деб кўрсатилади. улар ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат ва ихтиёрийдан сўнгги диққат турларидан иборатдир. ихтиёрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади. одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ёрқин рангли нарсалар, ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиёрсиз диққатни …
2 / 13
изга разм сола бошлаймиз. ихтиёрий диққат деб, олдиндан белгиланган қатъий бир мақсад асосида ва онгли равишда диққатимизни маълум бир нарса ва ҳодисаларга қаратишимизга айтилади. одамнинг кўпчилик фаолиятлари асосан ихтиёрий диқкатнинг иштироки билан амалга оширилади. шунинг учун барча фаолият турларида, яъни ўқиш, ўйин ва меҳнат фаолиятларида ихтиёрий диққатнинг роли жуда каттадир. ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққатга нисбатан узоқ вақт мобайнида давом этадиган диққат тури бўлиб, у зўр беришликни, яъни иродавий куч сарф қилишликни талаб этади. ихтиёрсиз ихтиёрий ихтиёрийдан с´нгги ташқи ички индивидуал гуруҳли жамоа диққат турлари активлигига қараб объектига қараб фаолият формасига қараб ихтиёрий диққатнинг нерв физиологик асосида мия ярим шарларининг пўстида вужудга келадиган оптимал қўзғалиш манбаи билан иккинчи сигналлар системасининг фаолияти ётади. ихтиёрий диққатнинг юзага келишида нутқнинг роли ғоят каттадир. чунки кўпчилик ҳолларда ҳоҳ таълим жараёнида бўлсин, ҳоҳ меҳнат жараёнида бўлсин нутқ орқали турли вазифалар қўйиш билан ихтиёрий диққат ишга солинади. шуни айтиш лозимки, ихтиёрий диққат ҳар доим ихтиёрсиз диққат билан …
3 / 13
ятли бўлса ихтиёрийдан сўнгги диққат деб тушуниш мумкин. бу ҳолда фаолият кишини шу қадар қизиқтириб юборадики, у диққатни объектга қаратиш учун сезиларли иродавий куч - ғайрат сарфламаса ҳам бўлаверади. шундай қилиб, ихтиёрийдан сўнгги диққат ихтиёрий диққатдан кейин намоён бўлган ҳолда шунинг ўзидангина иборат деб ҳисоблаш мумкин эмас. масалан, юқори синф ўқувчиси имтиҳонга тайёрланаётиб қийин китобни қисқача мазмунини ёзиб чиқар экан, олдинига ўзини диққат-эътиборли бўлишга, чалғимасликка мажбур қилади. лекин кейинчалик у ишга шундай қизиқиб кетадики, оқибатда уни китобдан чалғитиш қийин бўлади. даставвал иродавий куч-ғайратлар мададига таянган диққат ихтиёрийдан сўнгги диққатга айланади. ихтиёрийдан сўнгги диққат бирор нарсага узоқ вақт давомида жуда ҳам барқарор қаратилиши билан белгиланади, кўпроқ юқори даражадаги жадал ва унумли ақлий фаолиятнинг барча турдаги меҳнатнинг юксак унумдорлигини асосли равишда ана шундай диққат тури билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. диққат хусусиятлари одамнинг диққати бир қанча хусусиятларга эга бўлиб, улардан асосийлари–диққатнинг кучи ва барқарорлиги, диққатнинг кўлами, диққатнинг бўлинувчанлиги ва диққатнинг кўчувчанлигидан иборатдир. диққатнинг …
4 / 13
та одам ишлай ҳам олмайди, ўқий ҳам олмайди ва ҳатто ўйнай ҳам олмайди. диққатнинг кучли ва барқарор бўлиши бир қанча сабабларга боғлиқдир. биринчидан, диққатимиз қаратилган нарсанинг хусусиятлари, биз учун бўлган аҳамиятига, иккинчидан диққатимиз қаратилган нарса билан амалга ошириладиган фаолиятларимизга, учинчидан нерв системасининг айрим хусусиятларига боғлиқдир. буларнинг ҳаммаси объектив, яъни бизнинг иродамиз билан боғлиқ бўлмаган сабаблардир. диққатнинг кучи ва барқарорлиги албатта субъектив, яъни одамнинг айни чоғдаги ҳолати билан ҳам боғлиқ. масалан, айни чоғда бетоброқ бўлиб турган одамнинг ёки бошига бир оғир ташвиш тушган одамнинг диққати кучли ва барқарор бўла олмайди. одамлар ўз диққатларининг кўлами жиҳатидан ҳам бир-бирларидан фарқ қиладилар. айрим одамлар диққатининг кўлами кенг бўлса, бошқа бир одамлар диққатининг кўлами торроқ бўлади. диққатнинг кўлами айни бир вақтда одамнинг идрокига сиғиши мумкин бўлган нарсалар миқдори билан белгиланади. бошқачароқ қилиб айтганда, идрок қилиш жараёнида диққатимиз қаратилган нарсалардан қанчасини онгимизга сиғдира олишимиз диққатнинг кўламини ташкил этади . диққат кўламини тажриба йўли билан аниқлаш қийин …
5 / 13
қилаётган нарсаларини атрофлича ва чуқур акс эттириши, бинобарин билиш жараённинг сифатли бўлиши учун жуда катта аҳамиятга эгадир. одамнинг диққати бир вақтда фақат битта нарсагагина эмас, балки иккита ёки учта нарсага ҳам бирданига қаратилиши мумкин. ана шундай пайтларда диққатнинг бўлиниши талаб қилинади. демак, диққатнинг бўлиниши деганда биз айни бир вақтда диққатимизни икки ёки уч нарсага қаратишимизга айтамиз. агар диққатимиз битта нарсага қаратилган бўлса, яъни диққатимиз битта нарса устида тўпланган бўлса, уни концентрациялашган (тўпланган) диққат деб юритилади. бунинг аксинча агар диққатимиз айни бир вақтда бир неча нарсага қаратилган бўлса, буни бўлинган, диққат деб юритилади. шуни таъкидлаш лозимки, аслини олганда диққатнинг айни бир чоғда икки ёки ундан ортиқ нарсага қаратилиши, яъни бир неча нарсаларга бўлиниши амалий жиҳатдан мумкин эмас. шунинг учун диққатнинг бўлиниши, яъни айни бир вақтда икки ёки уч нарсага бирданига қаратилиши ўз моҳияти жиҳатидан диққатнинг бир нарсадан бошқа бир нарсага ниҳоятда тезлик билан бўлинишини талаб қилган вақтда диққатимиз бир нарсадан иккинчи …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Скачать полный файл

About "diqqatning asosiy xususiyatlari. diqqat turlari va funktsiyalari"

diqqatning asosiy xususiyatlari. diqqat turlari va funktsiyalari. диққат турлари, ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат, ихтиёрийдан сўнги диққат. одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб қаратса, бошқа бир нарсалар диққатни беихтиёр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари жалб қилади. одам психик фаолиятининг муайян объектга йўналтирилиши ва тўпланишида ифодаланадиган диққат қуйидаги турларга бўлинади. 1. диққатнинг активлигига қараб - ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги диққат. 1. диққатнинг объектига қараб - ташқи ва ички диққат. 1. диққатнинг фаолият турларига қараб – индивидуал, гуруҳий ва жамоавий диққат айрим адабиётларда диққатнинг иккита ва айримларида учта деб кўрсатилади. улар ихтиёрсиз диққат, ихтиёрий диққат ва ихтиёрийдан сўнгги диққат турларидан иборатдир. ихт...

This file contains 13 pages in DOCX format (80,0 КБ). To download "diqqatning asosiy xususiyatlari. diqqat turlari va funktsiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: diqqatning asosiy xususiyatlari… DOCX 13 pages Free download Telegram