жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи ва айбсизлик презумпцияси

DOCX 33,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538559521_72480.docx жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи ва айбсизлик презумпцияси режа: 1. ҳимояланиш ҳуқуқи 2. ҳимоя ҳуқуқи уни амалга оширишни кафолатланиши 3. ҳимоя ҳуқуқи субъектлари ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодексининг 24-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга, деб белгиланган. ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда унга қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлардан иборат. гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш жиноят процессида ҳимоя функциясидан келиб чиқади. жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш аввало умуминсоний қадриятларга бориб тақалади. 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган «инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация» сида шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жумладан жиноят ишларини юритишда ҳам ҳимоя ҳуқуқини таъминлашга оид бир қанча нормалар белгиланган. жумладан, мазкур декларациянинг 8-моддасида “ҳар бир инсон, мабодо унинг конституция ёки қонун бериб қўйган асосий ҳуқуқлари бузилгудек бўлса, нуфузли миллий судлар томонидан ўз …
2
[footnoteref:2], деб белгиланган. [1: инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига шарҳлар. - тошкент: “адолат”, 1999. – 17 б.] [2: ўша жойда. 18-21 бетлар.] мустақилликка эришгач, ўзбекистон умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини эътироф этиб, уларга амал қилишини билдирди. мазкур умуминсоний қадриятлар аввало мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлмиш конституциянинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар белгиланган 7-бобида ўз аксини топган. ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасида “жиноят содир этганликда айбланган ҳар бир шахснинг иши судда, қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча айбдор ҳисобланмайди. судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади”, дейилиши ҳимоя ҳуқуқининг етарли даражада таъминланганлигини билдиради. конституциянинг 116-моддасида эса, айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатлади дейилган. ҳимоя ҳуқуқининг моҳиятлари тўғрисида олимлар ва амалиёт ҳодимлари томонидан турлича фикрлар билдирилган. бу ҳақда ҳуқуқшунос олим, юридик фанлари доктори, профессор ғ.абдумажидов шундай дейди: «конституциянинг 26-моддасидан жой олган айбсизлик презумпцияси ҳам кенгроқ тушунилиши лозим. жумладан, мусулмон …
3
ef:3]. [3: абдумажидов г. шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар: ҳуқуқий нормаларни ривожлантириш. – тошкент: “давлат ва ҳуқуқ”, 2000. 1-сон, 15-16 бетлар.] албатта, ғ.абдумажидовнинг фикрларига тўла қўшилган ҳолда, мазкур фикрлардан амалиётда кўпроқ фойдаланиш лозимлигини таъкидламоқчимиз. республикамизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар фуқароларимизнинг ҳимоя ҳуқуқларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлигини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. жиноят ишларини юритиш жараёнида юридик ёрдам олиш ҳуқуқи жиноят процессининг ҳар қандай босқичида кафолатланади. ҳимоя ҳуқуқи уни амалга оширишни кафолатланиши билан ҳақиқий ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. ўзбекистон республикаси жпк нинг 24-моддасида суриштирув органлари терговчи, прокурор ва суд гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериши ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланади деб кўрсатилган. ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашнинг мазмуни қуйидагилардан иборат: 1. гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи жиноят процессининг иштирокчиси сифатида процессуал ҳуқуқлар доирасига эга бўлиб, уларга қўйилган айбдан ҳимояланиш …
4
прокурор ва суд зарурият бўлмаса, унинг шахсий ҳаётини овоза қилмаслик, ушбу шахсларнинг қадр-қиммати ва шаънига қарши, саломатлигига хавф туғдирадиган ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларнинг вояга етмаган ва ёлғиз қолган болаларига нисбатан ҳомийликни ўрнатиш бўйича тегишли чораларни қўллаш, ушбу шахсларнинг мулки ва турар жойини сақлаш чораларини, ушбу шахсларнинг қариндошлари билан дастлабки тергов тамом бўлганда учраштириш мажбуриятига эгадирлар. шундай қилиб, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг мазкур ҳуқуқларни амалга оширишни таъминлашга қаратилган мажбуриятлари билан биргаликда тўлақонли мазмунга эга бўлади. аммо ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш қандайдир битта процессуал ҳуқуқ эмас. гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш деганда, уларнинг қўйилган айбловдан ўзи томонидан ёки ҳимоячи ёрдамида ҳимояланиш ҳуқуқини берувчи барча процессуал ҳуқуқлар йиғиндиси тушунилади. гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи бевосита ўзи томонидан самарали тарзда ҳимоя ҳуқуқини амалга ошириши учун бир қанча ҳуқуқлар билан таъминланган. бунинг учун айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсга ўзининг …
5
билмайдиган шахсларнинг иши бўйича, шунингдек, жазо чораси сифатида умрбод ёки узоқ муддатли жазо тайинланиши мумкин бўлган жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларнинг иши бўйича ҳимоячи иштирок этиши шарт. жиноят процесси дарслиги муаллифларининг фикрига кўра[footnoteref:4], гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: [4: жиноят процесси умумий қисм. иноғомжонова з.ф. нинг умумий таҳрири остида. –т.: тдюи нашриёти., 2008. 186-187 бетлар. ] а) суриштирув органлари, тергов, прокуратура ва суднинг гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, шунингдек, уларнинг ўз ҳуқуқларини тушунтириш ва амалга оширишни таъминлашга қаратилган мажбуриятларини қонунда белгиланиши; б) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи томонидан таклиф этилган ёки терговчи ёхуд суд томонидан тайинланган ҳимоячининг қонунда белгиланган барча восита ва усуллардан фойдаланиб, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини оқловчи ёки уларнинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга қаратилган воситаларнинг қонунда белгиланганлиги; в) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш имконини берувчи ҳамда бу ҳуқуқларни бузган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи ва айбсизлик презумпцияси"

1538559521_72480.docx жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи ва айбсизлик презумпцияси режа: 1. ҳимояланиш ҳуқуқи 2. ҳимоя ҳуқуқи уни амалга оширишни кафолатланиши 3. ҳимоя ҳуқуқи субъектлари ўзбекистон республикаси жиноят-процессуал кодексининг 24-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга, деб белгиланган. ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда унга қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлардан иборат. гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлаш жиноят процессида ҳимоя функциясидан келиб чиқади. жиноят процесс...

Формат DOCX, 33,4 КБ. Чтобы скачать "жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи ва айбсизлик презумпцияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи … DOCX Бесплатная загрузка Telegram