"таълим муассасаларидаги психологик хizmat fanining predmeti va vazifalari"

PPTX 26 pages 485.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
мавзу мавзу таълим муассасаларида психологик хизмат фанининг предмети ва вазифалари режа "таълим муассасаларида психологик хизмат" фанининг предмети ва вазифалари ижтимоий соҳаларда курснинг роли ва ўрни ҳозирги босқичда психологик хизмат ривожланишининг долзарблиги "таълим муассасаларида психологик хизмат" фанининг предмети ва вазифалари и.в.дубровина ва х.й.лиймец, ю.л.сиердларнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижаси ўлароқ, умумтаълим мактабларида психологик хизматнинг жорий етилиши бу борадаги мдҳ мамлакатларида қўйилган илк қадам еканлигини алоҳида қайд етиш мумкин. қолаверса, ўзбек олимларидан э.ғ.ғозиев, м.г.давлецҳин, ғ.б.шоумаров, б.р.қодиров, р.з.гайнутдинов, в.м.каримова, н.а.соғиновларнинг ҳам ўзбекистон ўрта умумтаълим мактаблари ва оила тизимларида психологик хизматни жорий етиш борасида олиб бораётган қатор назарийилмий ва амалий-услубий ишлари республикамизда психологик хизматни жорий етиш ва ривожлантириш учун маълум даражада асос бўлмоқда. халқ таълими тизимидаги ва ўрта махсус касб-ҳунар тизимидаги психологик хизматнинг мақсади – шахснинг ҳар томонлама гармоник камолоти, тўлақонли психологик тараққиётни таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, махсус ўқув юрти ва олий мактаб, …
2 / 26
олининг психологик маданиятини ўстириш мақсадида тренинг машғулотлари ўтказиш; илмий оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш; оммавий ахборот воситаларида чиқишлар; психодиагностик тадқиқотлар ўтказиш, методикалар ишлаб чиқиш (тест савол варақаси, тажриба, кузатиш, суҳбат ва бошқалар); психологик маслаҳат бериш; психологик консилиумлар ўтказиш; таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрама, психокоррексион тренингларни амалга ошириш; психологик тадқиқот объектининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастури, ўқув тарбия режаларини таҳлил қилиш ва ҳоказолар. ҳозирги босқичда психологик хизмат фаолиятининг 2 йўналиши: долзарб ва келажак йўналишлари мавжуд. долзарб йўналиш ўқувчилар таълим тарбиясидаги қийинчиликлар, улар хулқ-атворидаги, мулоқотдаги ва шахси шаклланишидаги бузилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. келажак йўналиши ҳар бир бола индивидуаллигини ривожлантиришга, жамиятда яратувчанлик ҳаётига психологик тайёрликни шакллантиришга қаратилган. психолог педагогик жамоа фаолиятига ҳар бир ўқувчи шахси гармоник ривожланиш имкониятлари ҳақида асосий психологик ғояни олиб киради. икки йўналиш ҳам бир-бири билан боғлиқ. халқ таълими тизимида психологик хизмат уч босқичдан иборатдир: юқори босқич – психология кафедралари томонидан психологик …
3 / 26
илаётган назарий-илмий ва амалий-услубий тадқиқотлар кўламига маълум тартибда баҳо бермай туриб, ўзбекистонда психологик хизматни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масаласи ҳақида фикр мулоҳаза юритиб бўлмайди. бироқ, афсуски, ўша даврда ссср мафкураси ва халқ таълими ўртасида пайдо бўлган айрим объектив ва субъектив зиддиятлар оқими умумтаълим мактаблари учун муҳим аҳамият касб етган педалогик хизмат илдизига болта урди ва уни расмий тарзда йўққа чиқарди. (батафсил маълумотларни ўзбекистон архивида сақланувчи ҳужжатлардан олиш мумкин). натижада, педагогик психология йўли билан бажариладиган барча ишлар мактабда фақат педагогик ёндашувлар асосидагина амалга оширилди. ижтимоий сохаларда курснинг роли ва ўрни бинобарин, 70-80-йилларда тошкент давлат университети психология кафедраси олимлари томонидан ижтимоий психологик тадқиқотларнинг ҳаётга татбиқини амалга ошириш мақсадида талайгина меҳнат жамоаларида психологик хизмат тизими жорий қилинди ва республикамизда илк бор қатор меҳнат ва ишлаб чиқариш жамоаларида инсон ва меҳнат фаолияти, шахс ва шахслараро муносабатлар, ишчи ва раҳбар, руҳият ва рентабеллик, раҳбар ва жамоа психологияси билан боғлиқ илмий-амалий ишлар олиб борилди. ижтимоий сохаларда …
4 / 26
ҳаётнинг барча бўғинларида инсон омилидан фойдаланиш, ҳар бир ижтимоий шахс имкониятларини тўла-тўкис юзага чиқариш масаласи ўзбекистон психологлари олдига психологик хизмат билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни амалга ошириш масъулиятини юклади: ижтимоий сохаларда курснинг роли ва ўрни қатор йўналишларда аҳолига социал-психологик хизмат кўрсатилишини таъминлаш: а). индивидуал психологик хизмат; б). ишлаб чиқариш ва меҳнат жамоаларига психологик хизмат; в). оилавий ҳаёт тизимида психологик хизмат; г). халқ таълими тизимида психологик хизмат; д). ички ишлар тизимида психологик хизмат; е). спорт ва соғломлаштириш тизимларида психологик хизмат; ж). тиббиёт тизимида психологик хизмат; з). транспорт тизимида психологик хизмат. ижтимоий сохаларда курснинг роли ва ўрни масала мохиятига, яъни тадқиқот мақсадига аниқ ва конкрет ёндашадиган бўлсак психологик хизматнинг айнан илмий ташкилий мазмуни ва психологик хизмат татбиқининг амалиётдаги фаолият йўналишлари ҳақида фикр мулоҳаза юритишга ва мазкур фикр-мулоҳазаларни ўзбекистондаги психологик хизматнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш нуқтаи назаридан талқин қилишга тўғри келади. ҳозирги босқичда психологик хизмат ривожланишининг долзарблиги бизнингча, психологик хизматнинг илмий - ташкилий мазмунини …
5 / 26
босқичда психологик хизмат ривожланишининг долзарблиги 1-босқич - мактабларда бевосита психологлар томонидан психологик хизматнинг ташкил етилиши, албатта, мазкур йўналиш буйича аллақачон, аниқроғи 80 йиллардаёк тошкент шаҳрининг талайгина мактабларида иш бошланган ва ўша пайтларнинг ўзидаёк психологик хизматнинг қулай ва шахс камолоти учун ниҳоятда аҳамиятли томонлари барчага маъқул ва манзур бўлган еди. лекин, психологик хизматнинг кенг тарғибот қилиниши учун юқоридан махсус расмий фармойишнинг ва амалиётчи-психологларнинг ниҳоятда тақчиллиги ёппасига барча мактабларда худди шундай психологик хизматни татбиқ етиш ишига бирмунча тўсқинлик қилиб келар еди. ҳозирги босқичда психологик хизмат ривожланишининг долзарблиги ўзбекистонда психологик хизматнинг бугунги илмий-ташкилий ҳолатини таҳлил қилар еканмиз, албатта, республика миқёсида психологик хизмат кўламини кенгайтириш учун муҳим аҳамият касб етадиган амалиётчи-психологлар тайёрлаш услуби, принциплари ва ўзига хос характерли хусусиятлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён етишни жоиз, деб ўйлаймиз ҳозирги босқичда психологик хизмат ривожланишининг долзарблиги яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 1994 йилда тузилган "ўзбекистон республикаси халқ таълимида психологик хизмат, халқ таълими тизимида ишлайдиган психологларнинг малакасини ошириш …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""таълим муассасаларидаги психологик хizmat fanining predmeti va vazifalari""

мавзу мавзу таълим муассасаларида психологик хизмат фанининг предмети ва вазифалари режа "таълим муассасаларида психологик хизмат" фанининг предмети ва вазифалари ижтимоий соҳаларда курснинг роли ва ўрни ҳозирги босқичда психологик хизмат ривожланишининг долзарблиги "таълим муассасаларида психологик хизмат" фанининг предмети ва вазифалари и.в.дубровина ва х.й.лиймец, ю.л.сиердларнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижаси ўлароқ, умумтаълим мактабларида психологик хизматнинг жорий етилиши бу борадаги мдҳ мамлакатларида қўйилган илк қадам еканлигини алоҳида қайд етиш мумкин. қолаверса, ўзбек олимларидан э.ғ.ғозиев, м.г.давлецҳин, ғ.б.шоумаров, б.р.қодиров, р.з.гайнутдинов, в.м.каримова, н.а.соғиновларнинг ҳам ўзбекистон ўрта умумтаълим мактаблари ва оила тизимларида психологик хизматни жорий етиш...

This file contains 26 pages in PPTX format (485.3 KB). To download ""таълим муассасаларидаги психологик хizmat fanining predmeti va vazifalari"", click the Telegram button on the left.