ўзбекистон республикаси халқ ҳокимияти тизимида ўзини ўзи бошқариш

DOC 90,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522294052_70389.doc ўзбекистон республикаси халқ ҳокимияти тизимида ўзини ўзи бошқариш режа: 1. ўзини ўзи бошқариш – конституциявий тузумнинг асоси 2. ўзини ўзи бошқариш – халқ ҳокимиятчилигининг шакли 3. ўзини ўзи бошқариш ва давлат ҳокимияти ўзини ўзи бошқариш – конституциявий тузумнинг асоси ўзбекистон республикасининг конституцияси давлатни демократик республика (1-модда) деб белгилаш орқали унинг демократизми энг муҳим негизларини мустаҳкамлайди, бу негизлар аввало халқ ҳокимиятида; ҳокимиятни қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятларига бўлишда; мафкуравий ва сиёсий хилма-хилликда, шунингдек ўзини ўзи бошқаришда ифодаланади. конституцияда белгилаб қўйилган ана шу энг муҳим тамойиллар бутун жамиятнинг, давлатнинг, барча тармоқлардаги миллий ҳуқуқнинг юридик моделини яратди. конституциявий тузум асослари деганда мазкур тамойилларни ҳақиқатда амалга ошириш таъсирида вужудга келган жамият, давлат, миллий ҳуқуқнинг ҳолатини тушунмоқ керак. ўзини ўзи бошқаришни конституциявий тузумнинг асосларидан бири деб таърифлаш ўзбекистоннинг демократик ва ҳуқуқий давлат бўлиш мақсади (ўзбекистон республикаси конституциясининг муқаддимаси) билан мантиқий боғлиқдир. бу таъриф халқнинг ўз ҳокимиятини амалга оширишини, фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини …
2
и органлари тизимига кирмайди, деб қайд этилган. шу сабабли энди давлат органлари аввалгидек уларнинг фаолиятига тўла-тўкис раҳбарлик қиладиган, ҳисоботлар сўрайдиган ва уларнинг қарорларини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган юқори ташкилот ҳисобланмайди. давлат ҳокимияти органлари ўзини ўзи бошқариш органларининг ишларига аралашишларига йўл қўймайди ва фақат уларга зарур шароит яратиб беради, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашади (6-модда). ўзбекистон республикасининг конституцияси шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллаларидаги аҳолини ўзини ўзи бошқаришнинг асосий субъектлари деб тан олади (105-модда), ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини фуқаролар бевосита хоҳиш-ирода изҳор этиш шаклида ҳам, ўзини ўзи бошқаришнинг сайлаб қўйиладиган ва бошқа органлари орқали ҳам амалга оширадилар, деб таъкидлайди. аҳолининг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи ўзбекистон республикаси ҳар бир фуқаросининг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди ва ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, бевосита ёки ўзининг сайлаб қўйилган вакиллари орқали амалга оширилади (3-модда). ўзбекистон республикаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи кафолатланади. давлат аҳолининг ўзини …
3
анлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди», деган иборага асосланиб, ўзини ўзи бошқариш ва ижтимоий бирлашмани бир-бирига ўхшаш бир нарса деб ҳисоблайдилар ҳамда ўзини ўзи бошқаришни фуқароларнинг ўзига хос нодавлат жамоат ташкилоти деб атайдилар. бизнинг назаримизда, бундай деб даъво қилиш учун ҳеч қандай салмоқли асос йўқ. биринчидан, агар жамоат бирлашмалари фуқароларнинг ҳоҳиш-иродаси билан вужудга келадиган ёки йўқ бўлиб кетадиган бўлса, ёки тузиладиган ёки тузилмайдиган бўлса, ўзини ўзи бошқариш органлари умуман давлатнинг раҳбарий кўрсатмаси билан мажбурий тарзда тузилади. иккинчидан, агар жамоат бирлашмалари субъектив манфаатларнинг умумийлиги асосида тузилса, ўзини ўзи бошқариш тузилмасининг бирлашувини одамларнинг бир жойда биргаликда яшашдан иборат объектив шарт-шароитни тақазо этади. бундан ташқари инсон ўз турмушининг объектив шароитини ўзгартирмай туриб, муомала уюшмаларини ўзгартира олса, ўзини ўзи бошқариш ячейкасини ўзгартириш доимо ўз турмушининг объектив шароитини ўзгартириш, бошқача қилиб айтганда, ўзга жойга кўчиб кетиш билан боғлиқ бўлади. учинчидан, жамоат бирлашмаларининг фаолияти маҳаллий даража билан чекланмайди, ўзини ўзи бошқариш тузилмаларининг фаолияти эса, аксинча, …
4
ҳуқуқ ўзини ўзи бошқариш, референдум ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади. бундан чиқадиган хулоса шуки, ўзини ўзи бошқариш – халқнинг ўз ҳокимиятини амалга ошириш шаклларидан биридир. "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонунда ўзини ўзи бошқариш халқ ҳокимиятининг бир шакли сифатида таърифлаб берилган: «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши – фуқароларнинг ўзбекистон республикаси конституция ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятдир» (1-модда). шу таърифга асосланиб, ўзини ўзи бошқаришни ифодаловчи асосий белгиларни, унинг халқ ҳокимияти тизимидаги ўрнини кўриб чиқамиз. 1. аввало шуни таъкидлаш керакки, ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос алоҳида субъекти бор. аҳоли, фуқаролар ана шундай субъектлардир. "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонуннинг 2,3-моддаларига биноан фуқаролар шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ва маҳаллаларда ўзини ўзи бошқаришга доир ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширишлари муносабати билан …
5
рганларига айрим давлат ваколатлари берилиши, улар давлат вазифаларини амалга оширишда қатнашишлари мумкин. бундай ҳолларда давлат органлари мазкур вазифаларнинг бажарилиши устидан назорат қилишга ҳақли бўладилар. бироқ "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун уларнинг ишларига аралашишга йўл қўймайди ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан ўзини ўзи бошқариш ташкил этилишини, ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари тайинланишини таъқиқлайди (6-модда). шу сабабли ўзини ўзи бошқариш бутунлай фуқаролик жамияти институтлари қаторига қўшилиши мумкин эмас, бошқача қилиб айтганда, ўзини ўзи бошқариш – маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар ўзини ўзи ташкил этадиган шунчаки бир шакл эмас, балки оммавий ҳокимиятни, халқ ҳокимиятини амалга ошириш шаклидир. 3. ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз бошқарув объекти бор, бу объект маҳаллий аҳамиятга молик масалалардир. "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонуннинг 10,11,12,13,14-моддаларида бу масалалар санаб ўтилган. булар ўзини ўзи бошқариш тузилмаси аҳолисининг ҳаёт фаолиятини бевосита таъминлайдиган масалалардир. ўзини ўзи бошқариш органлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикаси халқ ҳокимияти тизимида ўзини ўзи бошқариш"

1522294052_70389.doc ўзбекистон республикаси халқ ҳокимияти тизимида ўзини ўзи бошқариш режа: 1. ўзини ўзи бошқариш – конституциявий тузумнинг асоси 2. ўзини ўзи бошқариш – халқ ҳокимиятчилигининг шакли 3. ўзини ўзи бошқариш ва давлат ҳокимияти ўзини ўзи бошқариш – конституциявий тузумнинг асоси ўзбекистон республикасининг конституцияси давлатни демократик республика (1-модда) деб белгилаш орқали унинг демократизми энг муҳим негизларини мустаҳкамлайди, бу негизлар аввало халқ ҳокимиятида; ҳокимиятни қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятларига бўлишда; мафкуравий ва сиёсий хилма-хилликда, шунингдек ўзини ўзи бошқаришда ифодаланади. конституцияда белгилаб қўйилган ана шу энг муҳим тамойиллар бутун жамиятнинг, давлатнинг, барча тармоқлардаги миллий ҳуқуқнинг юридик моделини яратди. конституциявий ...

Формат DOC, 90,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикаси халқ ҳокимияти тизимида ўзини ўзи бошқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикаси халқ ҳо… DOC Бесплатная загрузка Telegram