давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом

DOC 134,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1522254544_70372.doc давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом режа: 1. давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом. 2. назорат қилиш, ижрони текшириш ва кузатишнинг ўзаро муносабатлари. 3. давлат бошқаруви соҳасида давлат ҳокимияти органлари назорати. 4. бошқарувда қонунийликни таъминлашда фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг роли. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига еришганидан кейин, ўз тараққиёт йўли – бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлади. бу ўзбекистон республикасининг қатъий йўлидир. ўзбекистон республикаси олий мажлиси чиқарган қонунларга таянган ҳолда давлат бошқарувининг ҳуқуқий нэгизи яратилди. республиканинг барча фуҳароларига ва корхона, муассаса ва ташкилотларига тадбиркорликни, ташаббускорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб берилди. бозор иқтисодиёти муносабатларини босқичма-босқич ривожалантириш таъминланмоқда. республикамизда мулкчиликнинг хилма-хил шаклларини вужудга келтириш ва уларга тенг шарт-шароитлар яратиб бериш, корхона, муассаса ва ташкилотлар ўртасида рақобатни авж олдириш, бошқаришнинг олдинги усулидан (яъни, маъмурий-буйруқбозлик усулидан) бутунлай воз кечиш, иқтисодий омил ва воситаларни кенг жорий этиш – бозор муносабатларининг туб нэгизидир. ўзбекистон республикасида давлат бошқаруви фаолиятини тартибга солувчи …
2
изоҳланишини кўрсатиб ўтади: биринчидан, барча учун қонунларнинг умуммажбурийлиги. айнан шунда қонун талабларининг устунлигини, унинг олий юридик кучини кўришимиз мумкин. ҳеч кимга қонунни чэтлаб ўтишига ёки қонундан ўзини устун қўйишига рухсат берилмайди; иккинчидан, қонунийликнинг ягоналиги; учинчидан, қонунийлик ва мақсадга мувофиқликни қарама-қарши қўйишнинг ман этилиши. қонуннинг ўзи мақсадга мувофиқликнинг намоён бўлишининг юқори даражасидир; тўртинчидан, қонунийлик ва аҳоли ҳуқуқий маданиятининг чамбарчас боғлиқлиги; бешинчидан, ҳар қандай қарор қабул қилганда қонунийлик ва адолат бир ўринда туриши лозим; олтинчидан, давлат бошқарувида қонунийлик уни бузганлик учун жавобгарлик муқаррар белгиланганлигида таъминланиши мумкин. ҳуқуқшунос олими а.а.кармолицкийнинг фикрича қонунийлик давлат бошқаруви жараёнида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу қуйидаги ҳолатлар билан белгиланади: биринчидан, бошқарув давлат ва маҳаллий органлар фаолиятининг кўп қисмини қамраб олади. бошқарув жараёнида давлат органларининг иқтисодиёт, ижтимоий-маданий ва маъмурий-сиёсий қурилишга раҳбарлик қилиш сингари фаолияти амалга оширилади. қонунийликка риоя қилиш мазкур тизим олдида турган вазифа ва функцияларнинг самарали амалга оширилишини белгилаб берувчи асосий восита ҳисобланади; иккинчидан, бошқарув субъектлари ўзларининг функциялари …
3
қаруви органлари томонидан меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши биринчи навбатда қонунийликка асосланади. давлат органлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг қонун доирасида олиб борилиши, улар кафолатини мустаҳкамлайди; бешинчидан, бошқарув органлари маъмурий мажбурлов чораларини қўллаш соҳасида кенг ваколатларга эгадир. давлат органлари маъмурий юрисдикцияни амалга ошира бориб, юзага келган низоларни мустақил ҳал этадилар, давлатнинг мажбурлов чораларини қўллаш орқали ҳуқуқбузарларга таъсир кўрсатадилар. қонунийлик дэганда, қ.т.холмўминов фикрича, барча давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалдаги қонунлар ва меъёртив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аниқ ва оғишмай бажарилишидир. қонунийликнинг асосий вазифаси - мамлакатнинг ижтимоий ва давлат тузумини мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиётига ўтиш учун мулкнинг турли шаклларига йўл очиш ва уларни қўриқлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, екринликлари ва бурчларини мустаҳкамлашдир. ўзбекистон республикасида қонунийликни таъминлаш бир неча кафолатлар тизими билан таъминланади. жумладан кафолатларнинг иқтисодий, сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар тизими мавжуддир. давлат бошқарувини амалга ошириш жараёнида барча субъектлар фаолияти айнан шуларга таянади. давлат бошқарувининг самарали амалга оширилиши нафақат қонунийлик билан, балки …
4
аолиятини ташкил этишни ва ҳамкорликда ҳаракат қилишини белгилаб берувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, давлат бошқаруви жараёнида қонунийликни таъминлашга қаратилган чоралар, давлат интизомни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. ҳуқуқшунос олими а.а.кармолицкий давлат бошқарувида қонунийлик ва интизом тушунчалари билан бир қаторда мақсадга мувофиқлик тушунчасини қўяди. жумладан унинг фикрича, қонунийлик тушунчаси мақсадга мувофиқлик тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. мақсадга мувофиқлик - бу давлат органлари ҳаракатларининг ўз олдига қўйган мақсадларига асосланишидир. мақсадга мувофиқлик фуқароларга, жамият ва давлатга фақатгина қонунга зид бўлмаганида, наф келтириши мумкин. мақсадга мувофиқлик фақатгина қонун доирасида бўлиши мумкин. айнан шулардан келиб чиқиб, қонунийлик ва мақсадга мувофиқликнинг бирлиги тўғрисида гапиришимиз мумкин. ўзбекистон республикасида бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши ва тобора чуқурлашиб бориши билан, давлат органлари мустақиллигининг ошиши, янги хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкил этилиши ҳамда охирги вақтларда кўпгина ваколат берувчи меъёрларнинг юзага келиши билан мақсадга мувофиқлик ҳам кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. ўзбекистон республикасида давлат бошқаруви жараёнида қонунийлик ва интизомни таъминлашга қаратилган давлат органларининг …
5
да тэгишли чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади. бу: биринчидан, давлат органлари тизимини такомиллаштириш ва улар ҳуқуқий ҳолатининг аниқ белгиланиши; иккинчидан, давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари ва умумий ва мансаб мажбуриятларини, шахсий жавобгарлик доирасини белгилаш; учинчидан, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини маъмурий ва суд тартибида тиклашга қаратилган меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш; тўртинчидан, фуқароларни қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва бошқалар. шу билан бирга, давлат органларининг махсус тизими мавжуд бўлиб, уларга давлат бошқаруви жараёнида қонунийлик ва интизомни таъминлаш ва мустаҳкамлаш вазифаси юклатилган. кўпгина ҳуқуқшунос олимлари давлат бошқаруви жараёнида қонунийлик ва интизомни таъминлашнинг асосий усули сифатида контрол ва назоратни кўрсатиб ўтади. жумладан, ҳуқуқшунос олими д.м.овсянконинг фикрича, давлат органлари фаолиятида қўлланиладиган турли ҳуқуқий ва ташкилий шакл ва усуллар, амалий услублар умумий ҳолда қонунийликни таъминлаш уусуллари ҳисобланади ҳамда бу - контрол ва назоратдир. ҳуқуқшунос олими а.а.кармолицкийнинг фикрича еса, давлат бошқарувида қонунийлик ташкилий-ҳуқуқий воситалар орқали таъминланади. ўз мазмунига кўра улар қонунийлик ва интизомни таъминлаш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом" haqida

1522254544_70372.doc давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом режа: 1. давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом. 2. назорат қилиш, ижрони текшириш ва кузатишнинг ўзаро муносабатлари. 3. давлат бошқаруви соҳасида давлат ҳокимияти органлари назорати. 4. бошқарувда қонунийликни таъминлашда фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг роли. ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигига еришганидан кейин, ўз тараққиёт йўли – бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини танлади. бу ўзбекистон республикасининг қатъий йўлидир. ўзбекистон республикаси олий мажлиси чиқарган қонунларга таянган ҳолда давлат бошқарувининг ҳуқуқий нэгизи яратилди. республиканинг барча фуҳароларига ва корхона, муассаса ва ташкилотларига тадбиркорлик...

DOC format, 134,0 KB. "давлат бошқарувида қонунчилик ва интизом"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.