davlat boshqaruvining ma’muriy-huquqiy shakllari

PPT 40 стр. 5,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
доклад о ходе работ терду 4-мавзу: давлат бошқарувининг маъмурий-ҳуқуқий шакллари маъруза машғулоти маърузачи – пулатов баходир абдуназарович 1-савол: давлат бошқаруви жараёнида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар (уставлар, низомлар, инструкциялар) билан ўрнатилган бошқарув шаклларидан фойдаланилади. бошқача айтганда, бошқарув жараёнида давлатнинг у ёки бу вазифасини ҳал этиш, у ёки бу функциясини амалга оширишнинг рухсат берилган (яъни норматив ҳужжатлар билан белгиланган) шаклларидан фойдаланилади. бошқарув шакллари турли юридик аҳамиятга эга бўлган маъмурий-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади. уларнинг баъзилари: - конституция (конституциявий нормалар масалан, ўзбекистон республикаси президенти фармон, қарор, фармойишлари); - қонунлар (масалан, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қонунлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари); - қонун ости нормалари билан (масалан, вазирлик, давлат қўмитасининг ички низоми, йўриқномалари) тартибга солинади; ушбу ҳуқуқий нормалар билан ўзбекистон республикаси олий мажлисининг, ўзбекистон республикаси президентининг, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг ва вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг фаолиятлари тартибга солинади. давлат органларининг ички ташкилий фаолияти шакллари ҳам маълум бир нормалар билан тартибга солинган бўлиб, ташкилот ичидаги …
2 / 40
р ифодаланишига кўра қуйидагиларга бўлинади: - ёзма шаклда ифодаланадиган (қонунлар, буйруқ, йўриқномалар, баённомалар); - оғзаки шаклда ифодаланадиган (тезкор тартибда бериладиган оғзаки буйруқ, кўрсатма, топшириқлар) бошқарув усули ҳуқуқий восита сифатида давлат бошқаруви фаолиятининг мақсадларига эришиш, вазифаларини бажариш ва функцияларини амалга ошириш учун қўлланилади. ўз навбатида, бошқарув усуллари бошқарув шакллари билан чамбарчас боғлиқдир: - бошқарув шакли бошқарув усулини ўз ичига олади; - бошқарув шакли бошқарув усулига қараганда бирламчи ҳисобланади; - бошқарув усули бошқарув шаклида албатта ўз ифодасини топади. чунки, муайян бошқарув ҳаракатлари(шакл) натижасида юзага келган ҳуқуқий оқибат (ҳуқуқий акт) асосидагина бошқарув усуллари қўлланилиши мумкин. аниқроғи, бошқарувнинг ҳуқуқий шакли бўлган бошқарув ҳужжатининг қабул қилиниши у ёки бу усулнинг қўлланилишига асос бўлади. давлат бошқаруви фаолиятидаги усулларнинг мақсади – давлат, жамият ва шахс манфаатларини ҳимоя килиш, ҳуқуқий тартиботни, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга йўналтирилган давлат тадбирларини кучайтириш, давлат бошқарувида интизомни мустаҳкамлашдан иборатдир. бошқарув усуллари ёрдамида давлат функциялари бевосига амалга оширилади. …
3 / 40
зифалари ва функцияларининг ижро ҳокимияти органлари томонидан амалий бажарилишини таъминлашдан иборат; 3) давлат бошқарув усулларидан бошқарув фаолиятида қўлланилади ва фойдаланилади; 4) давлат бошқаруви субъекти ва объекти ўртасида махсус ҳуқуқий муносабатлар мавжуд бўлади; 5) бошқарув усулида бошқарув объектига якка ёки жамоа таъсирини кўрсатишнинг мавжудлиги; 6) бошқарув усулларини қўллашнинг вақтинчалик хусусиятга эга бўлиши, яъни бошқарув таъсири ҳамма вақт ҳам узоқ муддатга эмас, балки маълум бир муддатга мўлжалланган бўлади; 7) ҳуқуқий актларда бошқарув таъсири ўрнатилади, яъни бошқарув усулини қўллаш ҳуқуқий тартибга солинган бўлади. бошқарув органи мансабдор шахс ўзига юклатилган функцияларни бажаришда амалга оширадиган ҳаракатларининг хусусиятидан келиб чиқиб маълум бир бошқарув шаклига таянган ҳолда муайян бошқарув усулини танлайди. юридик адабиётларда давлат бошқарув фаолиятида бошқарув объектларига таъсир кўрсатишнинг икки асосий (универсал): - ишонтириш; - мажбурлаш усулларидан фойдаланилади. бошқарув усуллари таъсир этиш хусусиятига кўра маъмурий (тўғридан-тўғри) ва иқтисодий (тартибга солувчи) усулларга бўлинади. маъмурий усул – бошқарув субъектининг объектга (фуқаролар, юридик шахслар, давлат хизматчилари) бир томонлама тартибда …
4 / 40
урий усулларни яна қуйидаги асосларга кўра ҳам таснифлаш мумкин: 1) ифодаланиш шаклига кўра: а) ҳуқуқий (норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган, ҳуқуқий мазмунга эга бўлган)усуллар; б) ташкилий (бошқарув субъекти томонидан ташкилий-бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш) усулларга бўлинади. 2) маъмурий-ҳуқуқий хусусиятларига кўра: а) норматив норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадида қўлланиладиган усуллар; б) императив тақиқларни, тўғридан-тўғри маъмурий буйруқларни, давлат-ҳокимият кўрсатмаларини назарда тутувчи, шунингдек, тегишли ҳаракатларни содир этиш ёки тегишли хулқ-атворни амалга оширишга мажбурловчи усуллар; в) индивидуал якка маъмурий-ҳуқуқий ҳужжат(акт)ларни қабул қилишда қўлланиладиган усулларга бўлинади. 3) бошқарув объектига таъсир кўрсатиш даражасига кўра: а) ваколат берувчи маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ёки бошқарувнинг тегишли актини қабул қилишга рухсат берувчи усуллар; б) рағбатлантирувчи - тавсия берувчи рағбатлантириш ёки маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш бўйича тавсияларни берувчи усулларга бўлинади. 4) қарорларнинг шаклига кўра: а) умумий – маъмурий ҳуқуқнинг барча субъектларига бир хилда қўлланиладиган усуллар; б) коллегиал(жамоавий, ҳайъат) – ҳокимият ваколатига эга бўлган маъмурий ҳуқуқ субъектларининг биргаликда қабул қилган қарорлари …
5 / 40
ва вазифаларининг бажарилишига шарт-шароит яратиб беради. иқтисодий усулларнинг қўлланилиши натижасида: бошқарув натижаларига эришиш учун бошқарилувчи шахсларнинг онги ва иродасига таъсир кўрсатишга; бошқарилувчи субъектларнинг манфаатларига, эҳтиёжларига таъсир кўрсатиш орқали, уларнинг намунали хулқ-атворда бўлишини таъминлашга; маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилишни белгиловчи бошқарув актлари чиқаришга эришилади 2-савол: давлат бошқаруви фаолиятининг ҳуқуқий ва ноҳуқуқий шакллари. давлат бошқаруви шаклларининг гуруҳи – ҳуқуқий ва ноҳуқуқий бўлади ҳуқуқий шакл – ҳамма вақт маълум бир ҳуқуқий оқибатларни бевосита келтириб чиқарувчи бошқарув субъектларининг ваколати доирасидаги ҳаракатларидир. бундай ҳаракатларда ҳокимият ваколатлари ўз ифодасини топади ҳамда бошқарувнинг ҳуқуқий ҳужжатларида (актларида) яққол намоён бўлади. ноҳуқуқий шакл – бошқарувнинг ҳуқуқий ҳужжатларини қабул қилишни назарда тутмаган, юридик оқибатларни тўғридан-тўғри вужудга келтирмайдиган, ҳуқуқий шаклларни қўллашга ёки уларни кейинчалик амалга оширилишига кўмаклашувчи турли хилдаги ташкилий ҳаракатлардир. ҳуқуқий шакл хусусиятлари: – норматив актларда ифодаланади; – давлат – ҳокимият табиатига эга бўлади; – бошқарув ҳаракатлари ва бошқарув органлари ваколатлари қонуности хусусиятга эга бўлади; – …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat boshqaruvining ma’muriy-huquqiy shakllari"

доклад о ходе работ терду 4-мавзу: давлат бошқарувининг маъмурий-ҳуқуқий шакллари маъруза машғулоти маърузачи – пулатов баходир абдуназарович 1-савол: давлат бошқаруви жараёнида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар (уставлар, низомлар, инструкциялар) билан ўрнатилган бошқарув шаклларидан фойдаланилади. бошқача айтганда, бошқарув жараёнида давлатнинг у ёки бу вазифасини ҳал этиш, у ёки бу функциясини амалга оширишнинг рухсат берилган (яъни норматив ҳужжатлар билан белгиланган) шаклларидан фойдаланилади. бошқарув шакллари турли юридик аҳамиятга эга бўлган маъмурий-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади. уларнинг баъзилари: - конституция (конституциявий нормалар масалан, ўзбекистон республикаси президенти фармон, қарор, фармойишлари); - қонунлар (масалан, ўзбекистон республикаси олий мажлисининг қону...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPT (5,0 МБ). Чтобы скачать "davlat boshqaruvining ma’muriy-huquqiy shakllari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat boshqaruvining ma’muriy-… PPT 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram