davlat boshqaruvining ma'muriy-huquqiy shakllari va usullari

DOC 9 стр. 47,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
4-мавзу. давлат бошқарувининг маъмурий-ҳуқуқий шакллари ва усуллари · маъмурий-ҳуқуқий шакл нима? ҳар қандай фаолият сингари давлат бошқаруви фаолияти ҳам маълум бир шаклларда ифодаланади. давлат бошқаруви шундай жараёнки, унда кўпгина шахслар, ташкилот ва органлар иштирок этади. бу жараёнда ижро ҳокимияти органларининг (бошқарув фаолияти асосий субъектининг) вазифалари, функциялари ва ваколатлари амалга оширилганлиги сабабли, биринчи навбатда, мазкур ҳокимият субъектлари фаолияти шаклларининг муаммоси вужудга келади. ушбу фаолиятнинг шаклларини аниқлаш орқали давлат-бошқарув фаолиятининг мазмунини чуқурроқ англаш мумкин. ёдда тутинг! бошқарув шакли давлат органи, унинг таркибий бўлинмалари ва мансабдор шахслар фаолиятининг маълум бир қисми ҳисобланади. бошқарувнинг шакли аниқ субъектлар томонидан амалга ошириладиган маълум бир ҳаракатларда ифодаланиб, бошқарув фаолиятининг, бошқарув таъсирининг мазмунини ёритиб беради. бошқарув шакллари ҳуқуқий мазмунга эга, яъни норматив ҳуқуқий акт орқали ўрнатилади. баъзи ҳолларда бошқарув шакллари норматив ўрнатилмаган бўлиши ҳам мумкин ва буларни бошқарувнинг ҳуқуқий шакллари жумласига киритиш мумкин эмас. бошқарувнинг мақсадига эришиш учун бошқарув шакллари бошқарув функцияларини амалга ошириш воситаси сифатида намоён бўлади. …
2 / 9
мурий ҳуқуқий шартномаларни тузиш; · юридик аҳамиятли бошқа ҳаракатларни амалга ошириш; 2) бошқарув фаолиятининг (бошқарув ҳаракатларининг) ноҳуқуқий шакллари, яъни бошқарувнинг ҳуқуқий шаклларига асосланувчи ва уларнинг амалга оширилишига хизмат қилувчи шакллар бўлиб, ташкилий ва моддий-техник тадбирлар орқали намоён бўлади. · бошқарувнинг ҳуқуқий актлари деганда нима тушунилади? маъмурий ҳуқуқ назариясида бошқарув ҳуқуқий акти институти алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унинг доирасида давлат бошқарувининг энг муҳим функциялари амалга оширилади. тегишли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракатлари қоида бўйича норматив ёки норматив бўлмаган ҳуқуқий актлар кўринишида расмийлаштирилади. бошқарувнинг ҳуқуқий актлари оммавий бошқарув олдида турган мақсад ва вазифаларга эришиш учун бошқарув ҳаракатларини амалга оширишнинг муҳим ҳуқуқий шакли сифатида намоён бўлади. ёдда тутинг! бошқарув акти бу бошқарув қарорларининг ҳуқуқий кўриниши бўлиб, маъмурий ҳуқуқнинг тегишли субъекти (ижро ҳокимияти органи, корхона ва муассаса маъмурияти, мансабдор шахс) томонидан бир томонлама тартибда эркни ифодалаш актидир; қонунчиликда кўрсатилган шаклга эга бўлган ва ижро ҳокимияти соҳасида вазифа ва функцияларнинг амалга оширилишини …
3 / 9
учун юридик ва жисмоний шахсларнинг иродаси ва хулқ-атвори (юриш-туриши)га ҳокимият-бошқарув таъсирини кўрсатади. оммавий ҳуқуқда ҳуқуқий тартибга солишнинг алоҳида усули ҳисобланган шартномалардан ҳам фойдаланилади. оммавий-ҳуқуқий соҳада шартномалар, оммавий манфаатларни қондириш мақсадида, бошқарув функцияларини (масалан, мувофиқлаштириш, бўйсунув, ташкил этиш, тақсимлашни) ўз зиммасига олади. маъмурий-ҳуқуқий шартномалар жараёни бошқарувнинг маълум бир кўриниши сифатида маъмурий жараён тузилишига киради. республикада маъмурий-ҳуқуқий шартномаларнинг долзарблиги ва аҳамияти - мамлакатнинг бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиши, мулкка бўлган муносабатнинг ўзгариши, қаттиқ марказлаштириш ва режали тақсимлашдан воз кечиш билан белгиланади. маъмурий-ҳуқуқий шартномалар: биринчидан, оммавий шартномаларнинг бир тури бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлади; иккинчидан, маъмурий-ҳуқуқий шартномада унинг доимий иштирокчиси ҳисобланган ҳамда ҳокимият ваколатига эга бўлган давлат органлари ва тартибга солиш функциясига эга бўлмаган турли субъектлар (масалан, нодавлат корхона ва ташкилотлар, фуқаролар) иштирок этади; учинчидан, маъмурий-ҳуқуқий шартномаларни тузишнинг асосий талаблари сифатида қуйидагилар назарда тутилади: а) жамият ва давлат (оммавий) манфаатларини қондириш; б) маълум бир бошқарув вазифалари ва функцияларни амалга оширишнинг маъмурий тартибини ўрнатиш; …
4 / 9
тномаларни тузишга (яъни ҳуқуқий шаклларга) киритиш мумкин эмас. бошқарув фаолиятида амалга ошириладиган кўпдан-кўп ҳаракатлар (ноҳуқуқий шакллар) мавжудки, улар ҳуқуқий шаклларнинг амалга оширилишида хизмат қилади. бошқарув фаолиятининг ноҳуқуқий шакллари ижро ҳокимияти органларининг давлат-ҳокимият ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ эмас. бундай шаклларни қўллаш юридик оқибатларни келтириб чиқармайди, маъмурий-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирмайди ёки уларни ўзгартирмайди. шу сабабли ҳам бу шакллар “ноҳуқуқий” деб аталади. ноҳуқуқий шакл ҳуқуққа (қонунга) хилоф шакл дегани эмас, балки бирон-бир ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайдиган шакллардир. бошқарув фаолияти (ҳаракатлари)нинг ноҳуқуқий шакллари мисоллар билан: 1) ташкилий ҳаракатлар ёки тадбирларни амалга ошириш (масалан, мажлислар ўтказиш, илғор ва намунали тажрибани, бошқарувнинг салбий ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш); услубий кўрсатмаларни тайёрлаш; жойларда ижрочиларга кўмаклашиш ва бошқалардан иборат. ташкилий ҳаракатлар ёки тадбирлар бошқарув фаолияти жараёнида қўлланилиб, ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирмайди, ўзгартирмайди ёки бекор қилмайди. улар бошқарув функцияларини амалга оширмайди. 2) моддий-техник ҳаракатлар, яъни масалан, давлат-хизмат фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган ва иш юритиш, рўйхатга олиш, расмийлаштириш, ҳужжатлар, маълумотлар, …
5 / 9
шқарув шакллари ва бошқарув усулларини бир-биридан ажратмаган ҳолда кўриб чиқиш лозим. маъмурий ҳуқуқнинг тартибга солиш усули ва маъмурий ҳуқуқий (бошқарув) усуллар номланиши жиҳатидан бир-бирига жуда яқин туради. лекин бу ҳолат уларнинг фақатгина ташқи кўринишидан яқинлигини кўрсатади. тартибга солиш усули маъмурий ҳуқуқнинг асосий функцияси бўлиб, бошқарув муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи восита ҳисобланади. давлат бошқаруви усули эса бошқарув субъектлари (ижро ҳокимияти органлари) олдида турган барча вазифаларни, шу жумладан тартибга солишнинг ҳам амалий ҳал этиш воситаси ҳисобланади. ёдда тутинг! · давлат бошқаруви усулларининг қандай турлари бор? юридик адабиётларда давлат бошқаруви тизимидаги таъсир кўрсатишнинг икки асосий (универсал) усули: ишонтириш ва мажбурлаш усуллари кўриб чиқилади. амалиётда бу усуллар турли кўринишларда намоён бўлади. 6-схема ишонтириш бошқарув усули сифатида, тушунтириш, тарбиялаш, рағбатлантириш ва бошқа ахлоқий аҳамиятга эга бўлган чораларни амалга ошириш орқали исонларга таъсир кўрсатиш ҳисобланади. рағбатлантириш, масалан, давлат бошқаруви соҳасида ижро ҳокимиятининг фуқаролар, юридик шахслар, ҳуқуқий муносабатлар турли субъектлари билан бўладиган ўзаро муносабатларида қонунийлик ва интизомни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "davlat boshqaruvining ma'muriy-huquqiy shakllari va usullari"

4-мавзу. давлат бошқарувининг маъмурий-ҳуқуқий шакллари ва усуллари · маъмурий-ҳуқуқий шакл нима? ҳар қандай фаолият сингари давлат бошқаруви фаолияти ҳам маълум бир шаклларда ифодаланади. давлат бошқаруви шундай жараёнки, унда кўпгина шахслар, ташкилот ва органлар иштирок этади. бу жараёнда ижро ҳокимияти органларининг (бошқарув фаолияти асосий субъектининг) вазифалари, функциялари ва ваколатлари амалга оширилганлиги сабабли, биринчи навбатда, мазкур ҳокимият субъектлари фаолияти шаклларининг муаммоси вужудга келади. ушбу фаолиятнинг шаклларини аниқлаш орқали давлат-бошқарув фаолиятининг мазмунини чуқурроқ англаш мумкин. ёдда тутинг! бошқарув шакли давлат органи, унинг таркибий бўлинмалари ва мансабдор шахслар фаолиятининг маълум бир қисми ҳисобланади. бошқарувнинг шакли аниқ субъектлар т...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOC (47,0 КБ). Чтобы скачать "davlat boshqaruvining ma'muriy-huquqiy shakllari va usullari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: davlat boshqaruvining ma'muriy-… DOC 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram