халқаро экология ҳуқуқи

DOC 95,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502538327_68823.doc халқаро экология ҳуқуқи режа: 1. халқаро экология ҳуқуқ тушунчаси 2. атроф-муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофазалаш тамойили 3. атроф-муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш обьектлари 4. жаҳон уммони муҳити ва бойликларининг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 5. кўп миллатли дарёларнинг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 6. ер атмосферасининг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 7. ер атрофи космик фазонинг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 8. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларнинг фаолияти 1 халқаро экология ҳуқуқ тушунчаси табиатни, асрашга тааллуқли дастлабки халқаро шартномалар ўтган асрнинг охирлари йигирманчи асрнинг бошларида вужудга келди. улар асосан ҳайвонот дунёсининг айрим турларини ҳимоя қилиш ва овлашни тартибга солишга қаратилган эди. (масалан, 1897 йилги денгиз мушукларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим). кейинги ўн йилликларда сайёрамиз табиатини муҳофаза қилиш масалаларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда жиддий сифат ўзгаришлари юз берди, давлатларнинг бу соҳадаги куч-ғайратлари жадаллашди. атроф-муҳит муаммоларига бунчалик эътибор берилиши тасодифий эмас. фан-техника инқилоби, жамият ишлаб чиқариш кучларининг жадал ривожланиши инсон хўжалик фаолиятининг табиатига таъсирини кескин кучайтиришни шарт қилиб қўйди, …
2
даъват этилган. атроф-муҳитнинг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси ҳозирги халқаро ҳуқуқнинг нисбатан янги, лекин ўта тез ривожланиб бораётган қисмидир. ҳозирги вақтда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланишнинг хилма-хил жиҳатларини тартибга солувчи анчагина миқдордаги турли халқаро шартномалар мавжуд. бу битимларнинг мавзулари асосан қуйидагилардан иборат: 1) денгиз сувларининг ифлосланишига йўл қўймаслик денгизларнинг жонли бойликларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш; 2) халқаро (кўп миллатли) дарёлар суви ва бойликларини муҳофаза қилиш; 3) ер атмосфераси ва яқин космик фазонинг ифлосланиши ва бўлак ёқимсиз таъсирлардан асраш; 4) қуруқликдаги жонли ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш; 5) ноёб табиий объектлар ва комплексларни, айрим экология тармоқларини муҳофаза қилиш; 6) ер таркибини радиоактив заҳарланишдан ҳимоя қилиш. атроф-муҳит халқаро ҳуқуқий муҳофазасининг шаклланиши xалқаро ҳуқуқнинг умумий юксак ривожланиш жараёни доирасида содир бўлди ва содир бўлмоқда. шунинг учун давлатларнинг табиатини муҳофаза қи​лиш соҳасидаги фаолиятини халқаро ҳуқуқий тартибга солиш ёҳуд табиат муҳофазасига оид муҳим қоидаларни ифодаловчи, ёхуд сайёра муҳитини соғломлаштиришга …
3
ади (чунончи, атроф-муҳитнинг айрим жиддий таркибий қисмлари, масалан, кўп миллатли дарёларни муҳофаза қилиш кўп жиҳатдан одатдаги йўл билан ривожлантирилган эди). атроф-муҳитнинг халқаро ҳуқуқий музофазаси ривожланиш жараёнида халқаро ташкилотларнинг, биринчи навбатда бмт ва унинг ихтисослашган ташкилотларининг қарорлари катта роль ўйнайди, инсонни қуршаб турган муҳит муаммолари бўйича бмтда 1972 йили ўтказилган стокгольм конференцияси муҳим тадбир бўлди. конференция ҳаракат режасини қабул килди. унда ҳукуматлар ва халқаро ташкилотларга тегишли тавсиялар қамраб олинди. стокгольм конференцияси атроф-муҳит тўғрисидаги декларациясини ҳам қабул қилиб, унда атроф-муҳит халқаро муҳофазасининг асосий қоидаларини таърифлаб берди. 2. атроф-муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофазалаш тамойили табиийки, халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари давлатларнинг табиий муҳитни ва унинг бойлик манбаларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлигига нисбатан ҳам қўлланилади. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойили. халқаро ҳуқуқдa бу тамойил аста-секин шаклланиб бормоқда. унга биноан давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва инсониятнинг ҳозирги ва келгуси авлодлари фаровонлигини кўзлаб фойдаланиш бўйича бир томонлама ёки биргаликда тадбирларни амалга оширмоғи керак. давлатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш …
4
судлов доирасидан ташқари атроф-муҳитга зарар етказмаслиги тамойили. халқаро ҳуқуқнинг одатдаги нормаси сифатида шаклланган бу тамойил амалда кенг кўламда тан олинди. у стокгольм декларациясида қуйидаги кўринишда таърифланган эди: бмт низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ давлатлар уларнинг юридик-судлов чегараларидан ташқари атроф-муҳитга зарар етказмаслиги учун жавобгардир. бу тамойил давлатларнинг халқаро ҳуқуқ томонидан тақиқланган хатти-ҳаракатларга ҳам жорий этилади. қуйидаги махсус тамойиллар ҳозирда шаклланиш жараёнини бошдан кечирмоқда: · экалогик баҳо бериш тамойили. у давлатларга уларнинг юридик судловдан ташқари атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятининг оқибатларини олдиндан экологик баҳолаш мажбуриятини юклайди; · ахборотлар айирбошлаш тамойили. бу тамойил фаолияти атроф-муҳитга ва бошқа давлатларнинг манфаатларига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган давлатга, учинчи давлатларга тегишли ахборотни бериш мажбуриятини юклайди; · ўзаро мустаҳкамлашув тамойили манфаатдор давлатларнинг атроф-муҳит учун бевосита хавфли бўлган фаолияти юзасидан бир-бирлари билан ўзаро боғланиб туриш мажбуриятини юклайди. стокгольм декларацияси инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида қулай яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқни эълон қилди. айни пайтда ҳозирги ва …
5
алар ҳам мана шу объектлар таркибига киради. халқаро ҳуқуқий нуқтаи назардан барча жаҳон табиий бойликлари икки туркумга - миллий (ички давлат) ва халқаро бойликларга бўлинади. миллий табиий бойликлар (объектлар) аниқ давлатларнинг ҳуқуқий судлови остида бўлади. уларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда ички ҳуқуқ нормалари муҳим роль ўйнайди. эндиликда бу бойликларни муҳофаза қилишга тааллуқли халқаро шартномаларнинг миқдори кўпайиб бормоқда. халқаро табиий бойликлар (объектлар) миллий юридик судлов амал қилиш чегаралари доирасидан ташқарида бўлади. (ёки ўз табиий даври жараёнида турли давлатлар ҳудудида бўлади). шунга боғлиқ ҳолда уларни, одатда, универсал - барча давлатлар ўртасида фойдаланадиган (очиқ денгиз, космос, антарктида), миллий юридик судлов доирасидан ташқарида бўлган (денгиз туби) ва кўп миллатли, икки ёхуд улар томонидан фойдаланиладиган (масалан, кўп миллатли дарёларнинг сув ресурслари, кўчиб юрадиган ҳайвонларнинг турлари, чегара табиий йиғиндиси) объектлардан иборатдир. халқаро табиий бойликлар муҳофазаси ва улардан фойдаланиш ҳуқуқий ҳолати халқаро ҳуқуқ нормалари билан белгиланади. 4. жаҳон уммони муҳити ва бойликларининг, халқаро ҳуқуқий муҳофазаси кема қатновининг жадаллашуви, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро экология ҳуқуқи" haqida

1502538327_68823.doc халқаро экология ҳуқуқи режа: 1. халқаро экология ҳуқуқ тушунчаси 2. атроф-муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофазалаш тамойили 3. атроф-муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш обьектлари 4. жаҳон уммони муҳити ва бойликларининг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 5. кўп миллатли дарёларнинг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 6. ер атмосферасининг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 7. ер атрофи космик фазонинг халқаро ҳуқуқий муҳофазаси 8. атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларнинг фаолияти 1 халқаро экология ҳуқуқ тушунчаси табиатни, асрашга тааллуқли дастлабки халқаро шартномалар ўтган асрнинг охирлари йигирманчи асрнинг бошларида вужудга келди. улар асосан ҳайвонот дунёсининг айрим турларини ҳимоя қилиш ва овлашни тартибга солишга қаратилган эди. (масалан, 1897 йилги денгиз мушукл...

DOC format, 95,5 KB. "халқаро экология ҳуқуқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро экология ҳуқуқи DOC Bepul yuklash Telegram