ўзбекистон республикаси конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши

DOC 101,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1447000677_62141.doc ўзбекистон республикаси конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши режа: 1. ўзбекистон республикаси конституциясини ишлаб чиқиш тарихи ва уни қабул қилишдаги ижтимоий зарурат 2. конституция лойиҳасининг тайёрланиши, қабул қилиниши ва унинг ўзига хос хусусиятлари 3. ўзбекистон республикаси конституциясининг тузилиши 4. ўзбекистон конституцияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1. ўзбекистон республикаси конституциясини ишлаб чиқиш тарихи ва уни қабул қилишдаги ижтимоий зарурат ўзбекистон республикаси конституциявий ривожланиши ўзбекистоннинг илк конституцияси билан бошланади. ҳар бир мустақил давлат ўз конституциясига эга бўлиши лозим. унда давлатнинг мақсади, моҳияти, вазифалари, ривожланиши натижасида қўлга киритилган ютуқлари ўз аксини топади. ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, янги суверен давлат мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш муаммоси юзага келди. ўзбекистон республикаси мустақилликка эришганидан сўнг унинг моҳияти – халқ манфаатини ифода этувчи демократик давлат деб эълон қилинганлиги, янги вазифалари – ижтимоий таъминланган бозор иқтисодиётига ўтиш, кўп партиявийлик фикрлар ва мулк шаклларининг хилма-хиллиги каби сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар республика учун шу шароитга мос янги …
2
айтилган эди. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 1990 йил 20 июнда эълон қилинган «мустақиллик декларацияси»нинг мамлакатимиз янги конституциясини ишлаб чиқишга асос бўлиши таъкидланган эди. ўша куниёқ олий кенгаш ўзбекистон президенти бошчилигида конституциявий комиссия тузган эди. қабул қилинадиган конституцияда ўзбекистоннинг табиати, ички ва ташқи сиёсатининг тамойиллари инсон ҳуқуқларига, давлат суверенитетига демократиянинг ва ижтимоий адолатнинг олий мақсадларига содиқлиги мустаҳкамлаб қўйилмоғи лозим эди. конституция ўзбек давлатчилиги ривожланишидаги тарихий тажрибани ҳисобга олиши, халқаро ҳуқуқнинг умум томонидан эътироф этилган нормаларининг устунлиги қоидасига таяниши, фуқаролар учун муносиб ҳаётни таъминлашга асос бўлиши, барқарор, маданий бозор иқтисодига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти бунёд этиши керак эди . миллий истиқлол ҳамда давлат мустақиллигига эришиш шарофати билан ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигида ўзбекистон республикасининг тамомила янги, демократик конституциясини яратишдек улкан тарихий имконият юзага келди. ўзбекистон республикаси xii чақириқ олий кенгашининг 1992 йил 8 декабрдаги ўн биринчи сессияси томонидан суверен давлатимиз биринчи конституциясининг қабул қилиниши мамлакат тарихида оламшумул воқеа бўлди. …
3
лойиҳаси юзасидан сўзлаган нутқида шундай деб такидлади; «ҳур ўзбекистонимиз тарихида биринчи конституцияни қабул қилиш-жумҳуриятимизнинг янгидан туғилишидир, ҳақиқий мустақиллигимизга мустаҳкам пойдевор қуришдир. конституциямиз асосий қонунимиз сифатида давлатни-давлат қиладиган, миллатни миллат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар» . ўзбекистон конституцияси олий даражадаги қонун сифатида давлатимизнинг моҳиятини, унинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузумини, бошқарувнинг демократик принципларини, жамият ривожланишининг стратегик йўналишларини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлигини, маънавий қадриятларимиз асосларини мустаҳкамлаб берди. ўзбекистоннинг янги конституциясини яратиш ғояси 1990 йил 20 июнда мустақиллик декларациясининг қабул қилиниши билан бевосита боғлиқ. мазкур декларацияни қабул қилган олий кенгашнинг иккинчи сессияси бу ҳужжатдаги принциплар асосида давлатнинг янги конституцияси ишлаб чиқилиши лозим деган хулосага келди. сессия президент и.а.каримов раислигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди . унинг таркибига депутатлар, қорақалпоғистон республикаси ва вилоятларнинг вакиллари, давлат ҳамда жамоат ташкилотларининг, корхоналар, хўжаликларнинг раҳбарлари, таниқли ҳуқуқшунослар, олимлар ва мутахассислар кирди. олий кенгашнинг ўнинчи сессиясида комиссия таркиби қисман янгиланди . 2. конституция лойиҳасининг …
4
ни тақозо этар эди. шу муносабат билан ижроия-бошқарув ҳокимиятининг тизими такомиллаштирилди. хусусан, 1990 йил 1-ноябрда «ўзбекистон ссрда ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишини такомиллаштириш ҳамда ўзбекистон сср конституцияси (асосий қонуни) га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун қабул қилинди . мазкур қонунга мувофиқ президентлик ҳокимияти билан республика министрлар совети қўшилиб, ўзбекистон президенти ҳузуридаги вазирлар маҳкамасига айлантирилди. ижроия ҳокимият президент қўлида бирлаштирилди. у ҳам ҳукумат раҳбари, ҳам давлат бошлиғи сифатида майдонга чиқди. навбатдаги конституциявий-ислоҳий қадам вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардаги давлат ҳокимиятининг вакиллик ҳамда ижроия идораларига раҳбарлик қилувчи ҳокимлар лавозимини таъсис этишдан иборат бўлди. ижтимоий-сиёсий тараққиётимизда ҳаётий эҳтиёж тарзида рўй бераётган реал ўзгаришлар, ўз навбатида, сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурни шакллантириб борди. конституция лойиҳаси устида бевосита ишлашни фаоллаштиришга вазият етилгач, конституциявий комиссия 1991 йил 12 апрелда и.а.каримов раислигида ўзининг биринчи мажлисига тўпланди. конституция лойиҳасини яратиш билан боғлиқ барча ташкилий ва ижодий жараённи мувофиқлаштириб бориш учун конституциявий комиссия аъзолари ҳамда етакчи мутахассислар ва олимлардан иборат …
5
зилиши бўлими бўйича; 6) давлат ҳокимияти тизими ва якуний қоидалар бўйича . конституциявий комиссия раиси ишчи гурух олдига қуйидаги вазифаларни қўйди: конституциявий ривожланишнинг жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқиш, бошқа мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари борасида, демократия ва қонунчилик соҳасида қўлга киритган ютуқларини ҳисобга олиш, кенг халқ оммаси дилига яқин ва тушунарли бўлган сиёсий юридик ҳужжат яратиш. мазкур вазифалардан келиб чиқиб, ақш, франция, канада, германия, швеция, япония, италия, греция, туркия, эрон, ҳиндистон, покистон, миср, венгрия, болгария, литва ва бошқа давлатларнинг конституциялари чуқур қиёсий ўрганилди. юқорида келтирилган манбаларни таҳлил этиш асосида хорижий давлатлар конституциялари мазмуни ва структурасини тавсифловчи каттагина ҳажмли қиёсий жадвал тайёрланган. ушбу таҳлилий жадвал жаҳон конституцияшунослиги тажрибаси намуналарининг умумлашмаси сифатида республикамиз президенти томонидан катта қизиқиш билан ўрганиб чиқилди. ўзбекистон республикаси конституциясининг лойиҳасини яратиш салмоқли назарий, концептуал заминга таянади. конституциявий комиссия раисининг топшириғи билан 1991 йил бошларидаёқ бўлғуси конституциянинг ғоявий мағзи, яъни концепсияси устида иш бошлаб юборилган эди. республика фанлар академияси фалсафа ва ҳуқуқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши" haqida

1447000677_62141.doc ўзбекистон республикаси конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши режа: 1. ўзбекистон республикаси конституциясини ишлаб чиқиш тарихи ва уни қабул қилишдаги ижтимоий зарурат 2. конституция лойиҳасининг тайёрланиши, қабул қилиниши ва унинг ўзига хос хусусиятлари 3. ўзбекистон республикаси конституциясининг тузилиши 4. ўзбекистон конституцияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 1. ўзбекистон республикаси конституциясини ишлаб чиқиш тарихи ва уни қабул қилишдаги ижтимоий зарурат ўзбекистон республикаси конституциявий ривожланиши ўзбекистоннинг илк конституцияси билан бошланади. ҳар бир мустақил давлат ўз конституциясига эга бўлиши лозим. унда давлатнинг мақсади, моҳияти, вазифалари, ривожланиши натижасида қўлга киритилган ютуқлари ўз аксини топади. ўзбекистон давлат...

DOC format, 101,0 KB. "ўзбекистон республикаси конституциясининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.