конституция тушунчаси ва моҳияти

DOC 64.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1446984317_62136.doc конституция тушунчаси ва моҳияти режа: 1. конституция тўғрисидаги таълимотлар 2. конституция - давлатнининг асосий қонуни 3. конституция шакллари 4. ўзбекистон республикаси конституциясига ўзгартириш киритиш тартиби. 1. конституция тўғрисидаги таълимотлар «конституция» тушунчаси лотинча «constitytio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўрнатиш жорий этиш маъносини билдиради. қадимги вақтларда «конституция» атамаси билан ҳуқуқий томондан белгилаб қўйилган давлат тузумини атай бошлаганлар. шу маънода xiii-xix асрларда мовароуннахрда маълум даражада таъсир кўрсатиб келган чингизхон юсунлари ва амир темур тузуклари шарқона маданиятга монанд конституциявий ҳужжатлар эди . конституцияларнинг келиб чиқиши буржуазия синфининг тарихан шаклланиши ва кучайиб бориши билан чамбарчас боғлиқдир. феодал иқтисодий шароит замирида пайдо бўлиб, ривож топган буржуазия синфи қиролнинг давлат ва жамиятни ўзбошимчалик билан бошқаришига қарши чиқиб, унинг ҳокимиятини конституциявий актлар билан, парламент фаолияти билан чеклашга муваффақ бўлди. натижада давлатнинг республика шакли эълон қилинди, мулкдорлар алоҳида табақаларининг ҳуқуқий ҳолати конституциявий актларда мустаҳкамлаб қўйилди. 1781 йилда ақш давлати ташкил топганидан кейин, «конфедерация моддалари» кучга кирди. 1787 йилда …
2
ратиб туради. 2. конституция - давлатнининг асосий қонуни. давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлганига 3000 йилга яқин вақт ўтди. давлатларнинг конституциялари эса 200 йиллик тарихга эга. ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш иродасининг олий ифодаси бўлмиш конституция қабул қилинганига 19 йил тўлди. конституция давлатнинг мустақиллигини қонуний тарзда ифодаловчи муҳим тарихий ҳужжатдир. у фуқароларимиз сиёсий ва ҳуқуқий эркинлигининг буюк мадҳияси сифатида янграмоқда, яшамоқда ва амал қилмоқда. конституция деганда давлат ва жамият ривожининг асосий йўналишларини ва уларнинг тузилишини белгилаб берувчи асосий қонун тушунилади. ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримов конституцияга қисқа, лекин сермазмун ва ифодали таъриф берган: «бу конституция ўзининг туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра янги ҳужжатдир» – деб таъкидлайди у. – «унда коммунистик мафкура, синфийлик, партиявийликдан асар ҳам йўқ, жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – инсон деган фикрни илгари сурдик ва шу асосда фуқаро – жамият - давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилдик»». конституция тўғрисида олимларимиз турли …
3
книнг ҳақсизлик устидан, тараққиётнинг тўсқинлик устидан ғалабаси сифатида вужудга келган ҳужжатдир» . ҳ.одилқориевнинг фикрича, «конституция фуқаро, жамият ва давлат ҳокимияти ўртасидаги ўзига хос ижтимоий шартнома мақомига эга.» а.х. саидов конституцияни қуйидагича таърифлайди «асосий қонун ўз моҳият эътибори билан ҳар қандай демократик жамиятнинг бош белгиларидан бири бўлиб унда инсон, шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий жиҳатлари, давлат ҳокимиятининг тузилиши ва унинг идоралари фаолиятини ташкил этишнинг мезоний қоидалари ифода этилади. бир сўз билан айтганда, конституция – давлатнинг ўзига хос таништирув ҳужжати деса муболаға бўлмайди » президентимиз и. а. каримов конституция тўғрисида шундай деганлар: «конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомуснома» бўлганлиги, у «халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятини» акс эттириши, унинг «халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули» у давлатнинг энг асосий, олий қонуни бўлиб, ўз кучини ўзи белгилайди. конституциянинг юридик манба сифатидаги аҳамияти айнан шунда кўриниб туради. конституция давлатнинг асосий қонуни бўлиб, унинг муҳим хусусияти шундаки, у давлат ҳаётининг маълум бир томонини, …
4
иши лозимлигини белгилайди. конституция нормалари бошқа қонунларга, шунингдек бошқа қонуний актларга нисбатан олий юридик кучга эгадир. бошқа барча ҳуқуқий актлар конституцияга тўла мувофиқ келиши лозим. ўзбекистон республикасининг конституцияси ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятининг асосий қонуни бўлиб, унда ўзбекистонда ўрнатилган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий – маданий тизимнинг инсонпарварлик, адолатли қиёфаси, умуминсоний қадриятлар, республика фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг кафолатланиши, давлат органлари ташкил топишининг демократик қоидалари, уларнинг тизими фуқароларнинг жамоа уюшмалари, ўзини- ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми каби муҳим масалалар ўзининг қонуний аксини топган. конституция давлатнинг мустақиллигини қонуний тарзда ифодаловчи муҳим тарихий ҳужжатдир. у фуқароларимиз сиёсий ва ҳуқуқий эркинлигининг буюк мадҳияси сифатида янграмоқда, яшамоқда ва амал қилмоқда. ўзбекистон республикаси конституцияси ўзининг йиллар давомидаги муқаддас орзуси – ҳақиқий мустақил, суверен давлатчилигини барпо этган ўзбек халқининг асосий қонунидир. 3. конституция шакллари конституциялар ўзининг юридик шакли, ёзилиши бўйича ёзилган ва ёзилмаган конституцияларга бўлинади. ёзилган конституция - давлат ҳокимиятининг олий юридик кучига эга бўлган, …
5
уцияларга бўлинади. агарда конституцияга ўзгартириш киритиш осон бўлса бу ўзгарувчан конституция бўлади. агарда конституцияга ўзгартириш киритиш мураккаброқ бўлса у барқарор конституция бўлиб ҳисобланилади. шуни ҳам таъкидлаш жоизки, энг ўзгарувчан конституция ҳам бошқа қонунларга қараганда қаттиқ ихчам ва барқарор бўлиши шарт. конституция давлатнинг асосий қонуни сифатида узоқ муддат ҳаракат қилишга, барқарор туришга мўлжалланган ҳуқуқий ҳужжатдир. конституциянинг барқарорлиги-унинг муҳим юридик жиҳати бўлиб, худди ана шу нарса мамлакатдаги мустаҳкам қонунийликнинг, давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг, шахс, жамият ҳамда давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар мувозанатининг гаровидир. конституцияни ўзгартириш, янгилаш оддий қонунларни ўзгартириш ва янгилашдан фарқ қилади. ўзбекистон конституциясининг барқарорлигини таъминлаб берувчи тамойиллар унинг бевосита ўзида мустахкамлаб қўйилган. лекин ҳаёт шароити, республиканинг ривожланиши конституцияга ўзгартириш киритишни тақозо этиши мумкин. конституцияга ўзгартириш киритилиши унинг бутун мазмуни ва моҳиятининг инкор этилиши эмас, бунда фақат асосий қонуннинг айрим жиҳатларини ҳаётга мослаштириш, аниқлаштириш рўй беради. аслида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали конституция мукаммаллаштирилади, такомиллаштирилади, шу тариқа унинг асосий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "конституция тушунчаси ва моҳияти"

1446984317_62136.doc конституция тушунчаси ва моҳияти режа: 1. конституция тўғрисидаги таълимотлар 2. конституция - давлатнининг асосий қонуни 3. конституция шакллари 4. ўзбекистон республикаси конституциясига ўзгартириш киритиш тартиби. 1. конституция тўғрисидаги таълимотлар «конституция» тушунчаси лотинча «constitytio» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўрнатиш жорий этиш маъносини билдиради. қадимги вақтларда «конституция» атамаси билан ҳуқуқий томондан белгилаб қўйилган давлат тузумини атай бошлаганлар. шу маънода xiii-xix асрларда мовароуннахрда маълум даражада таъсир кўрсатиб келган чингизхон юсунлари ва амир темур тузуклари шарқона маданиятга монанд конституциявий ҳужжатлар эди . конституцияларнинг келиб чиқиши буржуазия синфининг тарихан шаклланиши ва кучайиб бориши билан чамбарчас боғлиқ...

DOC format, 64.0 KB. To download "конституция тушунчаси ва моҳияти", click the Telegram button on the left.