ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари

DOC 107,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413392154_59563.doc ызбекистон республикаси ички ишлар органлари ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари р е ж а : 1. ички ишлар соҳасида бошқарув тушунчаси ва унинг асосий белгилари. 2. ички ишлар органларининг тизими ва ҳуқуқий мақоми. 3. милициянинг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари. 4. милициянинг ташкилий тузилиши. ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари ички ишлар бошқаруви - давлат бошқарувининг бир тармоғи ички ишлар соҳасида бошқарув тушунчаси ва унинг асосий белгилари. ҳуқуқий давлат қурмоқчи бўлган ҳар қандай мамлакатда ҳуқуқий тартиботни мухофаза этувчи, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи маълум бир сиёсий тизим ишлаб чиқилиб, давлат томонидан бошқариб борилади ва улар олдига шу мамлакат ҳудудида қонун устунлигини таъминлашдек буюк вазифа қўйилади. бу вазифаларни хал этиш учун дав¬лат ҳуқуқий тартиботни мухофаза қилишга қаратилган фаолиятининг ўзаро бо\лиқ бўлган ва айни пайтда нисбатан бир-биридан ажралган бир неча турларидан фойдаланади. булар прокуратура, суд, хўжалик суди ва бошқа давлат назорат идораларидир. давлат томони¬дан бу идораларнинг ваколат доиралари ишлаб чиқилиб, …
2
ини, қонуний манфаатларини \айриқонуний хуружлардан асрашдан, жамоат осойишталигини таъминлашдан, фуқароларнинг тинч меҳнат қилиши ва дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришдан иборат. бинобарин, ички ишлар соҳасидаги бошқарув моддий бойликлар ишлаб чиқармайди, балки бу бойликларни муҳофаза қилади. шунга кўра маъмурий-сиёсий тизимнинг бу тармо\и завод, фабрика, давлат, жамоа бошқарув хўжаликлари ва бошқа хўжалик ташкилотларининг иншоотларини, мол-мулкларини, моддий бойликларини қўриқлайди, хужаликнинг нормал ишлаши учун тўсқлшлик қилувчи ҳқуқбузарликларни бартараф этади. ички ишлар соҳасида бошқарув давлат номидан, давлат воситалари орқали ва давлат ҳокимият кафолатларидан фойдаланган холда амалга оширилади. бу ваколатлар тегишли идораларнинг мажбурий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилишида, белгиланган қоидаларга риоя этилиши устидан маъмурий назоратни амалга оширишда, айрим ишларни, харакатларни таъқиқлаб қўйишда, давлат йўли билан мажбур этиш чораларини қўллашда намоён бўлади. ички ишлар органларининг ходимлари маъмурий фаолият жараёнида хокимият вакиллари сифатида иш олиб борадилар, уларнинг йўл-йўриқлари барча фуқаролар ва мансабдор шахслар учун, улар қайси идорага қарашли эканлигидан қатъи назар, мажбурийдир. ички ишлар органларига улар фуқароларнинг ҳуқуқларини, …
3
ро этса, иккинчи томондан, ўз ваколатлари доирасида мажбурий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилади, уларга амал қилинишини таъминлайди. ички ишларни бошқариш ташкилотчилик ижодий фаолиятини тақозо этади. бу фаолият ўз моҳияти ва мазмунига кўра қонунлар ва улар асосида қабул қилинган хужжатларни рўёбга чиқариш, одамлар хулқ-атворини ҳуқуқий нормалар доирасида йўналтириб бориш, фуқаролар, жамоат бирлашмалари, давлат муассасалари ва мулкчилик шакли турлича бўлган корхоналарнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ва зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришлари учун шароит яратиш каби ташкилий масалаларни қамраб олади. ҳуқуқбузарликка қарши курашнинг энг самарали ва айни пайтда инсонпарвар йўналиши—жиноятларнинг олдини олиш ишлари ички ишлар органларининг фаолиятида тобора катта ўрин тутмоқда. бу эса мазкур тармоқ бошқармаларининг ташкилотчилигини кучайтиришни, ҳуқуқбузарликнинг сабабларини аниқлаш ва уни бартараф этиш, ҳуқуқбузарларни ишонтириш, тарбиялаш усулларининг мукаммал тизимини шакллантиришни, фуқаролар онгига ва хулқ-атворига таъсир этиш ишларини такомиллаштиришни талаб қилади. ички ишларни бошқаришнинг ўзига хос белгиси мухофаза қилишга қаратилган бўлиб, бошқа соҳаларни бошқаришдан айни шу жиҳати билан фарқ қилади. унинг асосий ижтимоий вазифаси …
4
қарувининг бу тармо\ида хўжалик, ижтимоий-маданий соҳаларни бошқаришга нисбатан дав¬лат йўли билан мажбурлаш чоралари салмоқли ўрин тутади. унинг муҳим вазифаси ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини таъминлашдан иборат. шу бошқарув доирасида асосий маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий мажбурлаш аппаратлари: суриштирув ва дастлабки тергов идораларининг вақтинча ушланган одамларни ва қамоқ жазосига хукм этилганларни сақлаб туриш учун авахталарнинг, тергов авахталарининг жазони ижро этиш ва тарбия колонияларнинг, махсус қабулхоналарнинг ва бошқа маҳкамаларнинг иши ташкил этилади. ички ишлар органларида хизмат муносабатлари кичик ходимларнинг катта ходимларга бўйсуниши ва якка бошчилик қоидасига асосланади. ички ишлар орган¬ларида хизматни ўташни ўзига хос белгилари бўлиб, махсус қоидалар билан тартибга солинади. бу орган ходимлари хизматни бошлаш вақтида ўз халқига, ватанига садоқат билан хизмат қилиш учун қасамёд қиладилар. ички ишлар органларининг ходимларига махсус унвон берилади. улар учун бир хил шаклдаги кийим жорий этилган. бу кийим жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш ваколати берилган хизматчиларнинг ташқи кўриниш рамзидир. ички ишлар органларининг зиммасига юклатилган мураккаб …
5
ва маъмурий-ҳудудий бўлинишига мувофиқ равишда ташкил этилади. ички ишлар органларининг амалдаги тузилиш тар¬тиби марказий ва маҳаллий ички ишлар органларини ўз ичига олади. марказий органлар республика ички ишлар вазирлиги ва қорақалпо\истон республикаси ички ишлар вазирлигидан, махаллий органлар эса ижро махкамалари, туман, шахар хокимиятларининг ички ишлар булимлари (бошқармалари)дан иборат. бу тизимнинг хамма бўқ\инлари ўзаро алохида бўлиб, зиммасига юклатилган вазифаларни ўзаро хамкорлик асосида амалга-оширади. махаллий ички ишлар органлари юқори ишлар органлари билан биргаликда тегишли хокимликларга ҳам бўйсунади. амалдаги қонунларга мувофиқ ҳокимиятлар ва уларнинг ижро этувчи тузилмалари ички ишлар органлари¬нинг ҳисоботларини тинглайди, ишни ташкил этишда, хўжалик масалаларини хал қилишда ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг маданий-маиший эҳтиёжлари борасида уларга ёрдам беради. марказий ички ишлар органлари томонидан қабул қилинган қарорлар махаллий органлар учун мажбурий хисобланади. айни вақтда махаллий ички ишлар орган¬лари ўз ваколатлари доирасида зиммаларидаги вазифаларнинг кўпини мустақил равишда бажаради. ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти сохасидаги ҳуқуқий мақомни кўрсатувчи мухим белгилар давлат ҳокимияти идораларига бўйсуниши ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари" haqida

1413392154_59563.doc ызбекистон республикаси ички ишлар органлари ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари р е ж а : 1. ички ишлар соҳасида бошқарув тушунчаси ва унинг асосий белгилари. 2. ички ишлар органларининг тизими ва ҳуқуқий мақоми. 3. милициянинг ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари. 4. милициянинг ташкилий тузилиши. ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари ички ишлар бошқаруви - давлат бошқарувининг бир тармоғи ички ишлар соҳасида бошқарув тушунчаси ва унинг асосий белгилари. ҳуқуқий давлат қурмоқчи бўлган ҳар қандай мамлакатда ҳуқуқий тартиботни мухофаза этувчи, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи маълум бир сиёсий тизим ишлаб чиқилиб, давлат томонидан бошқариб борилади ва улар олдига шу мамлакат ҳудудида қонун устунлигини таъминлашдек б...

DOC format, 107,0 KB. "ўзбекистон республикаси ички ишлар органлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.