qishloq xo'jaligiga mo'ljalangan suv resurslari va erlardan foydalanishni nazorat qilish bo'shqarmasi to'grisida nizom

DOCX 9 sahifa 33,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
начало формы конец формы ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги низом i. умумий қоидалар 1. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси (кейинги матнда – бошқарма деб юритилади) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда - инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади. бошқармада: - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими; - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими фаолият кўрсатади. 2. бошқарма ўз фаолиятини ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорлари, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ўзбекистон республикаси президенти администрацияси раҳбари ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг ҳужжатлари, инспекция ҳайъати қарорлари, инспекция бошлиғининг буйруқлари ҳамда мазкур низом талаблари асосида амалга оширади. 3. бошқармада (тезкор) йиғилишлар ўтказиб борилади, алоҳида муҳим масалалар инспекция ҳайъати мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин. 4. бошқарма белгиланган ваколатлари доирасида ўз …
2 / 9
- қуйи тармоқлар деб юритилади) фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шахсан жавобгардирлар. 6. қуйи тармоқлар ўз фаолиятларини мазкур низом талаблари асосида амалга оширадилар. ii. бошқарманинг асосий вазифалари: 7. инспекция тизимида сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, вазирлар маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш. мазкур соҳада қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, услубий ва амалий таъминлаш; 8. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш йўналишида қонунийлик аҳволи ва назорат амалиётини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш. мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва инспекция фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 9. инспекция томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари …
3 / 9
жалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қисмини оғишмай ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш, олиб борилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш; 12. фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш; 13. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида: - сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича белгиланган тартибга сув хўжалиги ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа сувдан фойдаланувчилар, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари томонидан қатъий риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш; - сув хўжалиги объектларидан сув олиш лимитларини (вегетация ва новегитация даври учун) тасдиқланганлиги, уларга риоя қилиниши ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига амал қилиниши устидан назоратни амалга ошириш; - сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган дастлабки …
4 / 9
а ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар ва бошқалар)дан олинадиган сувлардан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш; - сув ва сув хўжалиги объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехник ва бошқа ишларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш; - давлат сув кадастрини қонун ҳужжатларига мувофиқ юритилиши устидан назоратни амалга ошириш; - сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан хўжасизларча фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши устидан назоратни амалга ошириш; - ирригация ва мелиорация объектлари, гидротехник иншоотлари қуриш ҳамда реконструкция қилишда белгиланган стандартларга риоя этилиши, шунингдек, ажратилган бюджет маблағлари мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш. 14. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида: - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фермер, деҳқон хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга ноқишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ажратиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишининг олдини олишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга …
5 / 9
ар конларини кавлаш, қурилиш ва бошқа ер ишларини амалга ошириш учун берилган қишлоқ хўжалиги ерларини уларга эҳтиёж қолмаганидан кейин қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ўз ҳисобидан яроқли ҳолатга келтириш бўйича вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш; - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда тупроқ сифатини аниқлаш (бонитировка) натижаларини, бузилган ерларни рекультивация қилишни, ерлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларнинг тўғри юритилиши ва давлат ер кадастрини юритиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш; - ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш; - ердан мақсадсиз фойдаланилиши, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, уларнинг ҳосилдорлиги пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келган бошқа ҳаракатларнинг содир этилиши, шунингдек, таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартиби бузилиши устидан назоратни амалга ошириш; - инспекция фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ер ресурсларидан мақсадли ва самарали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qishloq xo'jaligiga mo'ljalangan suv resurslari va erlardan foydalanishni nazorat qilish bo'shqarmasi to'grisida nizom" haqida

начало формы конец формы ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш “қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги низом i. умумий қоидалар 1. қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси (кейинги матнда – бошқарма деб юритилади) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда - инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади. бошқармада: - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими; - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими фаолият кўрсатади. 2. бошқарма ўз фаолиятини ўзбекистон республикаси олий мажлис...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (33,9 KB). "qishloq xo'jaligiga mo'ljalangan suv resurslari va erlardan foydalanishni nazorat qilish bo'shqarmasi to'grisida nizom"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qishloq xo'jaligiga mo'ljalanga… DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram