фукаролик ишларини судда куришга тайёрлаш

DOC 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413392726_59568.doc ўн олтинчи боб фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш режа: 1-§. ишларни судда кўришга тайёрлаш ва унинг аҳамияти 3-§. суд хабарлари ва чақириклари 2-§. ишни судда кўришга тайёрлашда судьянинг процессуал ҳаракатлари 1-§. ишларни судда кўришга тайёрлаш ва унинг аҳамияти фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлашдан мақсад фпкнинг 158-моддасида кўрсатилганидек, ишнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишини таъминлашдир. фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш фуқаролик процессининг мустақил ва муҳим босқичи бўлиб фуқаролик хукукий низоларнинг мумкин қадар тезлаштириб, тўла ва ҳар томонлама кўрилиши ва ҳал қилинишини таъминлаш мақсадларида ўтказилади. ўзбекистон республикаси олий суди фуқаролик ишлари бўйича суд органларининг амалиётини якунлаб, фуқаролик ишларини баъзи судларда жуда сустлик билан ҳал қилинишини, ишларнинг кўрилиши кўп маротаба қолдирилишини юқори суд инстанцияси томонидан қарорларнинг қайта-қайта бекор қилиниши туфайли бир ишнинг ўзи бир суддан бошқасига бир неча мартаба ўтказилишини ва шу каби бошқа камчиликлар пленум қарорларида кўрсатиб ўтилган. фуқаролик ишиларини судда кўришга тайёрлашдан қонун билан белгиланган талабларнинг судлар томонидан бажарилмаслиги …
2
ьяларнинг фаолиятида нуксон, камчилик бўлмаслиги керак. иш кўрилишининг сифати, фуқаролик процессининг тез ва аниқ бўлишлиги кўп дара-жада фуқаролик ишларини судда тўғри тайёрлашга боғлиқдир. ишларни судда кўришга тайёрлашда муайян фуқаролик ишларининг туркумлари (категориялари), уларнинг хусусиятлари, шунингдек аниқ низонинг тури эътиборга олинади, чунки бир хил туркумдаги ишларни тайёрлашда бажарилиши лозим бўлган процессуал ҳаракатлар бошқа турдаги ишларни кўриш учун тайёрлашда бажарилиши талаб қилинмаслиги мумкин. чунончи: меҳнат билан ўзбекистон республикаси олий судининг ахборотномаси. 1997 йил. 3-сон 32 бет. низоларини кўришга тайёрлашда қилинадиган ҳаракатлар алимент ундириш тўғрисидаги ишларни судда кўришга тайёрлашдан фарқ қилади. суд амалиётини умумлаштириш шуни кўрсатадики, деб қайд қилади. ўзбекистон республикаси олий суди «судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти ҳақида»ги 1998 йил 11 сентябрдаги пленум қарорида ишни судда кўришга пухта тайёрлаш зарурлиги судларнинг эътиборини қаратилиши, судья томонидан фпкнинг ишни судга тайёрлаш ҳақидаги моддаларига мувофиқ олиб борилиши лозим бўлган барча тайёргалик ҳаракатлари ажримда ўз аксини топиши лозимлиги кўрсатилган.1 булардан ташқари …
3
ажлисида кўздан кечириш учун чақириши ҳам белгиланган (пленум қарорининг 12-банди).1 фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш тўғрисида н.м.гурбатов таҳрири остида чиқарилган китобда судда кўриладиган фуқаролик ишлари (даъволари) йигирма саккиз туркумга бўлиниб, уларнинг ҳар қайсилари бўйича судга қандай ҳужжатлар, далиллар келтирилиши зарурлиги, ишни ҳал қилишда қўлланиладиган ҳуқуқий нормалар кўрсатилган.2 фуқаролик иши судда мазмунан кўрилгунга қадар даъвогар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча ишларни бажарган, ҳамма далилларни келтирган бўлса, жавобгар ҳам, даъвога қарши эътирозларини судга кўрсатган бўлса, шунингдек эътирозларни асослаш учун топширилиши мумкин бўлган далиллар келтирилганидек, шунингдек ишни кўриш учун тайёрлаш юзасидан барча процессуал ҳаракатлар судья томонидан қилинганидан сўнггина етарли даражада тайёрланган бўлиб ҳисобланади. агар тарафлар ўртасидаги низо суднинг бир мажлисидаёк ҳал қилиш учун қийин бўлмаса, даъвогар эса ўзининг барча талабларини тўғри баён этган бўлса ва уларни асослаш учун зарур далилларни келтирилган бўлса, бу ҳолда судья даъвогарнинг ҳузурида ишни кўриш вақтини белгилаш билан ҳамда бу тўғрида ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни …
4
ғрида ариза қабул қилганидан сўнггина киришади. бинобарин, аризани қабул қилмасдан аввал судда кейинчалик кўриладиган ишлар юзасидан баъзи ҳаракатлар қилиниши (чунончи, бирон-бир ҳужжатлар, далиллар талаб қилиб олиниши) қонунга хилоф бўлади. аммо судья даъво аризасини қабул қилишдан аввал фуқаролик ишини судда қўзғатиш учун зарур бўлган маълумотларни даъвогардан сўраб олиши мумкин. ишни судда кўришга тайёрлаш учун киришиш расмий равишда бу тўғрида судья томонидан ажрим чиқарилганидан сўнг, яъни ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлашдан аввал бошланади.судья томонидан чиқарилган ажрим ишни тайёрлаш учун расмий равишда киришилганини ва тамомланишинигина билдирса ҳам, аммо ишни кўришга оид баъзи ҳаракатлар олдин ҳам, кейинчалик ҳам қилиниши мумкин, чунончи, даъвогарнинг низони ҳал қилиш учун ҳакамлар судига мурожаат қилишга ҳуқуқли бўлиши тўғрисида тушунтиришлар бериш юзасидан судьянинг қилган ҳаракатлари даъво аризаси қабул қилинганга қадар ҳам бўлиши мумкин. фуқаролик ишининг судда кўрилишига оид ҳаракатлар кейинчалик суд иши бошланганидан сўнг ҳам ишнинг кўрилиши бошқа вақтга қолдирилганида ҳам ёинки юқори суднинг кўрсатмаси бўйича ҳам қилиниши мумкин. …
5
ни тан олиш ёхуд қарши талаблар тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради, алоҳида мураккаб ишлар бўйича эса, иш юзасидан жавобгарга ёзма баёнотлар тақдим этишни тушунтиради. булардан ташқари ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича яна бошқа фпкнинг 160-моддасида белгиланган ҳаракатларни бажаради, жумладан: 1. ишга учинчи шахснинг жалб этилиши ёки киришиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади ва ишда иштирок этишга йўл қўйилган учинчи шахсларни шу 159-моддага мувофиқ сўроқ қилади;1 2. ишни кўришда вакилларнинг қатнашиши масаласини ҳал этади; 3. ишда прокурорнинг иштироки масаласини ва тегишли давлат бошқарув идораларини процессда қатнашишга жалб этиш масаласини ҳал қилади; 4. ишда қатнашишга жалб қилинмаган ташкилот ёки айрим фуқаронинг ишнинг оқибатидан манфаатдорлиги аниқланса, юритилаётган иш тўғрисида ва уни кўриш вақти ҳақида уларга, шунингдек прокурорга хабар қилади; 5. гувоҳларни суд мажлисига чақириш масаласини ёки уларни фпкнинг 72-моддасида назарда тутилган тартибда сўроқ қилиш масаласини ҳал қилади; 6. ташкилотлар ёки фуқаролардан ёзма ва ашёвий далилларни талаб қилиб олади ёки ишда иштирок этувчи шахслардан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фукаролик ишларини судда куришга тайёрлаш" haqida

1413392726_59568.doc ўн олтинчи боб фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш режа: 1-§. ишларни судда кўришга тайёрлаш ва унинг аҳамияти 3-§. суд хабарлари ва чақириклари 2-§. ишни судда кўришга тайёрлашда судьянинг процессуал ҳаракатлари 1-§. ишларни судда кўришга тайёрлаш ва унинг аҳамияти фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлашдан мақсад фпкнинг 158-моддасида кўрсатилганидек, ишнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал қилинишини таъминлашдир. фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш фуқаролик процессининг мустақил ва муҳим босқичи бўлиб фуқаролик хукукий низоларнинг мумкин қадар тезлаштириб, тўла ва ҳар томонлама кўрилиши ва ҳал қилинишини таъминлаш мақсадларида ўтказилади. ўзбекистон республикаси олий суди фуқаролик ишлари бўйича суд органларининг амалиётини якунлаб, фуқаролик ишларини баъзи с...

DOC format, 84,5 KB. "фукаролик ишларини судда куришга тайёрлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.