парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида

DOC 126.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404194460_51757.doc парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида режа: 1 парламент ҳуқуқи предметининг тушунчаси ва хусусияти 2. ижтимоий фанлар тизими ва ҳуқуқ тизимида парламент ҳуқуқининг роли, аҳамияти ва ўрни 3. конституциявий ҳуқуқ ва парламент ҳуқуқи 4. парламент ҳуқуқи ҳуқуқий тадқиқотларнинг мустақил йўналиши сифатида. ўзбекистон республикасининг парламент ҳуқуқи – янги махсус ўқув юридик фан 5. парламент ҳуқуқи ўқув курсини ўқитишнинг мақсадлари ва асосий вазифалари. парламент ҳуқуқи курсининг тизими. юристларни тайёрлашда парламент ҳуқуқининг аҳамияти 1. парламент ҳуқуқи предметининг тушунчаси ва хусусияти. парламент ҳуқуқи ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методининг муайян хусусиятига эга. у ташкилий, процессуал муносабатларни тартибга солади. агарда конституциявий ҳуқуққа императив негизларга асосланган методлар хос бўлса, парламент ҳуқуқига-авваламбор мувофиқлаштириш ва келишув негизлари хосдир. парламент ҳуқуқи предметига бир қатор олимлар иккита шартли равишда фарқланадиган ижтимоий муносабатлар гуруҳини киритадилар. бу моҳиятли деб аталувчи, яъни, моддий характердаги муносабатлар бўлиб, улар орқали вакиллик ва …
2
им деб ҳисоблайдилар. кўзга кўринган россиялик юрист академик б.м.томорниннинг фикрича парламент ҳуқуқи шакллари кўриниб қолган конституцион ҳуқуқнинг шаклланаётган тармоғидир. шу билан бирга мамакатимизда парламентаризм масалаларининг таниқли тадқиқотчиси ю.ф.д э.ҳ.халилов конституцион (давлат) ҳуқуқи таркибидан ўзига хос бошқари предметига эга бўлган мустақил юридик фан – “ўзбекистоннинг парламент ҳуқуқи”ни ажратиб кўрсатилишини таклиф этмоқда. “парламент ҳуқуқи” тушунчаси, унинг предмети қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи юқори давлат вакиллик органи, унинг ташкил этилиши ва фаолиятига оид конституциявий ҳуқуқ нормаларнинг бир қисмини ўз ичига олади. констиутциявий ҳуқуқ манбалари – таркибий қисм ҳисобланган парламент ҳақидаги боб (бўлим)ни ўз ичига олувчи конституциянинг ўзи; конституциявий нормаларини ривожлантирувчи қонунчилик актлари; парламент (икки палатали парламент ҳар бир палатасининг) регламенти ҳамда ташкилий ва тартиб – таомил қоидаларини ўз ичига олувчи бошқа бошқа актлар; парламентаризм узоқ тарихга эга бўлган мамлакатларда эса айниқса қадрланадиган одатлар ва анъаналар муҳим ўрин тутади. парламент ҳуқуқининг умумий-биринчи қисми давлат ҳокимиятининг юқори органлари тизимида парламентнинг ўрни ва роли, унинг ваколатлари, …
3
артиби ва энг аввало қонун чиқариш тартиби (қонун лойиҳасини киритиш, ўқишлар сони, муҳокама қилиш ва тузатишлар киритиш тартиби ва ҳ.к); учинчидан, парламент депутатларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; депутатларнинг ва паламентнинг ёрдамчи хизматларини ташкил этиш ва фаолияти масалалари акс этади. парламент фаолияти қанча кенг бўлса, парламент ҳуқуқининг роли шунча катта бўлади. қиёсий ҳуқуқшуносликнинг қуйидаги методологик қоидаларидан фойдаланиш мумкин. биринчидан, турли мамлакатлар парламентларидаги умумийлик, алоҳидалик ва якка ҳолдаги масалалар ўрганиб чиқилади. умумий тавсифлар кўпроқ абстракт ҳолда бўлиб барча ёки кўпгина парламентларнинг асосий хусусиятини акс эттиради. алоҳидалик тавсифи бир гуруҳ парламентларга хос бўлган хусусиятларни билдиради ва уларнинг бир гуруҳга киритилиши бир хиллиги ёхуд ғоявий дунёқараш илдизлари (масалан, барқарор классик европа парламентлари) билан ёки регионал сабаблар (скандинавия мамлакатлари парламентлари) билан ёхуд умумий вазият сабаблари (масалан шарқий европа мамлакатлари парламент ислоҳотлари) билан изоҳланади. ҳаттоки монархия кўринишидаги давлатларда ҳам парламент инстутларининг фарқланиши кузатилади. улар швейцария, дания, норвегия, нидерландиядаги бу мамлактларга хос бўлган демократик концепциядалиги ва ҳуқуқ устуворлиги …
4
авлат ҳокимиятининг конституциявий тузилиши билан у ёки бу ҳажмда танишишни ўз ичига олган бўлиши керак. бусиз парламентнинг бошқа давлат органлари билан муносабатининг ўзига хослигини тўлақонли тушуниб бўлмайди, бунда фойдали тўлдириш бўлиб юристлар ва сиёсатшуносларнинг “ўз” парламентлари ҳақидаги концепциялари ва илмий асарлари хизмат қилади. тўртинчидан, муҳим методологик мезон бу фойдаланилаётган тушунча ва ибораларнинг бир бирига яқин ва мос бўлишидир. маданий анъаналар ва тил хусусиятлари юридик тушунчалар спецификаси билан биргаликда мумкин қадар аниқлик билан тайинланиши керак. акс ҳолда парламент ҳодисаларининг ташқи ўхшашлиги ёки ўхшамаслиги ортида уларнинг асл табиатини кўра олмаслик мумкин. айтилган гап масалан, турли маънодаги “қонун”, “акт”, “спикер” тушунчаларига тегишлидир ва ҳ.к. бешинчидан, парламентларни таққослаш улар ҳар бирининг ривожининг тарихий омилини ҳисобга олиш шарти билангина тўғри ва ҳаққоний бўлади. бир мамлакатнинг парламенти учун ўз вақтида қўллаш самарали бўлган тажрибани узоқ вақтдан кейин бошқа давлатнинг тажрибасига қўллаш қийин. шундай қилиб, давлат ва жамият билан бирга тарихий вазиятлардаги уларнинг ривожланиш тендецияларини, иқтисодий, сийсий, …
5
иқтисодиёт, маданият, маориф, тиббиёт, энг янги технологиялар ва бошқа муаммолар бўйича парламент аъзоларини таҳлилий материаллар билан таъминлай оладиган тузилишга эга бўлиши керак. 2-§. ижтимоий фанлар тизими ва ҳуқуқ тизимида парламент ҳуқуқининг роли, аҳамияти ва ўрни. парламент харакати дунёда янги ғоялар, принциплар, тузилиши ва фаолияти шакллари билан бойиб борди. янги сиёсий тавсифларга эҳтиёж пайдо бўлди. бунга бир жавоб тариқасида совет-америка «маданий ташаббус» фонди амалга оширган 1991йилдаги «дунё парламентлари» китобининг нашри бўлди. унинг мақсади-жамиятнинг кенг қатламларини хорижий-ақш, канада, буюк британия, франция, австрия, швейцария, швеция, финляндия, португалия ва япония парламентлари тажрибасига яқинлаштиридир. юқоридаги ҳар бир парламент ҳақидаги маълумот умумий схема бўйича олиб борилади- ташкил этилиши, таркиби, ваколати, қонун қабул қилиш процедуралари, парламент қўмита ва комиссиялари, парламент дебатлари ва овоз бериш, парламентаризм тарихи ва европарламент фаолияти ҳақидаги очерклар эса ўқувчи билимини кенгайтириш ва аввалги ва ҳозирги умумпарламент тематикаси билан яқиндан таништиради. парламентаризм муаммоларининг энг ёрқин фундаментал қиёсий-ҳуқуқий тадқиқот бу «қиёсий конституцион ҳуқуқ» китоби (ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида"

1404194460_51757.doc парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида режа: 1 парламент ҳуқуқи предметининг тушунчаси ва хусусияти 2. ижтимоий фанлар тизими ва ҳуқуқ тизимида парламент ҳуқуқининг роли, аҳамияти ва ўрни 3. конституциявий ҳуқуқ ва парламент ҳуқуқи 4. парламент ҳуқуқи ҳуқуқий тадқиқотларнинг мустақил йўналиши сифатида. ўзбекистон республикасининг парламент ҳуқуқи – янги махсус ўқув юридик фан 5. парламент ҳуқуқи ўқув курсини ўқитишнинг мақсадлари ва асосий вазифалари. парламент ҳуқуқи курсининг тизими. юристларни тайёрлашда парламент ҳуқуқининг аҳамияти 1. парламент ҳуқуқи предметининг тушунчаси ва хусусияти. парламент ҳуқуқи ҳуқуқий тартибга солиш предмети ва методининг муайян хусусиятига ...

DOC format, 126.0 KB. To download "парламент ҳуқуқи юридик фан ва ҳуқуқининг мустақил тармоғи сифатида", click the Telegram button on the left.