умумий юрисдикция судларининг

DOC 81,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353021299_39534.doc www.arxiv.uz режа: 1. ўрта бўғин судьяларининг ваколатлари 2. ўрта бўғин судларининг таркиби ва тузилиши 3. қорақалпоғистон республикаси олий суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раиси ваколатлари ва бу судларда ишларни ташкил қилиш ўрта бўғин судьяларининг ваколатлари жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича қорақал-поғистон республикаси олий суди, жиноят ишлари ва фуқа-ролик ишлари бўйича вилоят, тошкент шаҳар судлари умумий судлар тизимида ўрта бўғинни ташкил этадилар. суд тизимида ўрта бўғин судьялари бир хил ваколат ва мавқега эгалар. улар фуқаролик ишлари ва жиноят ишларини кўриб чиқишда кенг ҳуқуқларга эгалар, хусусан улар ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апеллация, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар. қорақалпоғистон республикаси олий суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди: ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апелляция, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради; туманлараро, туман (шаҳар) судларининг фаолияти ус-тидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради; қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. ушбу бўғин судлари биринчи инстанция суди сифатида жпк …
2
р судлари қонунда ўз ваколатларига берилган фуқаролик ишларини, шунингдек, алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб ҳар қандай фуқаролик ишини қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, тошкент шаҳри ҳудудидаги фуқа-ролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юрити-шига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли (фпк 142, 143-моддалари). вилоят ёки унга тенглаштирилган суд барча процессуал қоидаларга амал қилган ҳолда ишни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. ўрта бўғин судлари туманлараро ва туман судларига нисбатан юқори турувчи суд ҳисобланадилар ва ушбу судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг асосли ва қонунийлиги-ни текшириш ишларида фаол иштирок этадилар. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги иккинчи чақириқ iv-сессиясида қабул қилин-ган янги таҳрирдаги «судлар тўғрисида»ги қонуннинг асосий янгиликларидан бири умумий юрисдикция судларида процес-суал қонунчиликнинг муҳим тартиби (институти) ҳисоблана-диган ишларни апелляция тартибида кўриб чиқишнинг жо-рий этилиши бўлди. бу институт халқаро амалиётда эътироф этилган бўлиб, республика хўжалик судлари тизимида қўл-ланилади. ишларни апелляция тартибида …
3
иб чиқишда, судларнинг мустақиллик тамойилини бузмаган ҳолда, муайян ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар бериш орқали одил судловнинг сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим воситасини ишлатадилар. муайян жиноят ёки фуқаролик иши бўйича чиқарилган апелляция ажрими нафақат ушбу иш учун муҳим аҳамиятга эга. у ушбу ишда йўл қўйилган хатоларнинг бошқа ишларда такрорланмаслиги учун туман судининг кейинги амалиётига таъсир қилади. бу ўз навбатида суд амалиётини шакллани-шига хизмат қилади, туман суди ва бошқа қуйи турувчи судларнинг ишларини яхшилашларга ижобий таъсир қилади. ўзбекистон республикаси жпк 497-моддасига мувофиқ жи-ноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан - қорақалпоғистон респуб-ликаси жиноят ишлари бўйича олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва тошкент шаҳар судларига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш мумкин. жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари устидан - қорақалпоғистон республикаси жиноят ишлари бўйича олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва тошкент шаҳар судларига; қорақалпоғистон республикаси жиноят ишлари бўйича олий судининг, жиноят …
4
шу билан бирга қорақалпоғистон республикаси, вилоят ва бошқалар ҳудудида суд амалиётини тегишли йўналишга йўналтиришга хизмат қилади. ўрта бўғин судларининг таркиби ва тузилиши «судлар тўғрисида» қонуннинг 29-моддасида шундай де-йилган: қорақалпоғистон республикаси жиноят ишлари бўйи-ча олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, тошкент ша-ҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялар, халқ масла-ҳатчиларидан иборат бўлади ва суд раёсати ҳамда судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. қорақалпоғистон республикаси фуқаролик ишлари бўйи-ча олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят, тошкент шаҳар судлари раис, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлади ва суд раёсати ҳамда судлов ҳайъатлари таркибида иш олиб боради. қорақалпоғистон республикаси олий суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш олиб боради. қорақалпоғистон республикаси олий суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари ҳар ойда камида икки марта ўтказилади ва қорақалпоғистон республикаси олий суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раёсати аъзо-ларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисоб-ланади. муайян ишлар юзасидан қорақалпоғистон республикаси олий суди, …
5
(қарор) ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш бу ишлар апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилгандан сўнггина ва шу суд раиси, прокурор ёки уларнинг ўринбосарларининг протестлари асосидагина йўл қўйилади. протестда ўта оғир жиноят тўғрисидаги қонунни қўллаш, жазони кўчайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини ёмонлаштирувчи бошқа ўзгартиришларни киритиш, оқлов ҳукмини ёки суднинг ишни тугатилганлиги тўғрисидаги аж-рими (қарори)ни қайта кўриб чиқиш каби масалалар қўйили-ши мумкин. суднинг айблов ҳукми ёки ажрими (қарори) қонуний кучга кирганигандан сўнг бир йил давомидагина бундай протестни қайта кўриб чиқиш учун йўл қўйилади. назорат инстанция суди жиноят ишини назорат тарти-бида кўриб чиқиб апелляция ёки кассация ажрими, ҳамда, агар чиқарилган бўлса, суднинг кейинги ажрими, қарорлари-ни бекор қилади ва ишни апелляция ёки кассация тартибида янгидан кўриб чиқишга беради. раёсат ташкилий характердаги масалаларни ҳал қилади. у суд амалиётини умумлаштириш натижалари, туман суд-ларига қонунчиликни тўғри қўллашда кўмак бериш чора-тадбирлари, жиноятчилик ва судловнинг аҳволи, фуқаролар-нинг шикоят ва аризаларини ҳал қилиш ишларининг аҳволи, суд фаолиятининг жорий ва келажакдаги (истиқболдаги) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"умумий юрисдикция судларининг" haqida

1353021299_39534.doc www.arxiv.uz режа: 1. ўрта бўғин судьяларининг ваколатлари 2. ўрта бўғин судларининг таркиби ва тузилиши 3. қорақалпоғистон республикаси олий суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раиси ваколатлари ва бу судларда ишларни ташкил қилиш ўрта бўғин судьяларининг ваколатлари жиноят ишлари ва фуқаролик ишлари бўйича қорақал-поғистон республикаси олий суди, жиноят ишлари ва фуқа-ролик ишлари бўйича вилоят, тошкент шаҳар судлари умумий судлар тизимида ўрта бўғинни ташкил этадилар. суд тизимида ўрта бўғин судьялари бир хил ваколат ва мавқега эгалар. улар фуқаролик ишлари ва жиноят ишларини кўриб чиқишда кенг ҳуқуқларга эгалар, хусусан улар ишларни биринчи инстанция суди сифатида, апеллация, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар. қорақалпоғистон республикаси олий суди, в...

DOC format, 81,5 KB. "умумий юрисдикция судларининг"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.