умумий юрисдикция судларининг ўрта бўгини

DOCX 7 стр. 28,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
6-мавзу. умумий юрисдикция судларининг ўрта бўfини 5.1. ўрта бўғин судларининг ваколатлари қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судлари умумий судлар тизимида ўрта бўғинни ташкил этадилар. суд тизимида ўрта бўғин судьялари бир хил ваколат ва мавқега эгалар. улар фуқаролик ишлари, жиноят ишлари ва иктисодийни кўриб чиқишда кенг ҳуқуқларга эгалар, хусусан улар ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апеллация тартибида кўриб чиқадилар. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди: – ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апелляция тартибида кўради; – туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд амалиётини умумлаштиради; – қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. ушбу бўғин судлари биринчи инстанция суди сифатида жпк 389-моддасида кўзда тутилган жиноят ишларини кўриб чиқадилар. масалан, қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисмида, 118-моддасининг тўртинчи қисмида, 150,153, 155,157,158-моддаларининг учинчи қисмида, 159-моддасининг тўртинчи қисмида, 160, 161-моддаларида, 210-моддасининг учинчи қисмида, 230, 231, 242, 244-моддаларида, 273-моддасининг бешинчи қисмида кўзда тутилган жиноятларнинг (жавобгарликни …
2 / 7
оддалари). вилоят ёки унга тенглаштирилган суд барча процессуал қоидаларга амал қилган ҳолда ишни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. ўрта бўғин судлари туманлараро ва туман судларига нисбатан юқори турувчи суд ҳисобланадилар ва ушбу судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг асосли ва қонунийлигини текшириш ишларида фаол иштирок этадилар. ўзбекистон республикаси олий мажлисининг 2021 йил 15 июндаги қабул қилинган янги таҳрирдаги "судлар тўғрисида"ги қонуннинг асосий янгиликларидан бири умумий юрисдикция судларида процессуал қонунчиликнинг муҳим тартиби (институти) ҳисобланади. апелляция тартибида кўриб чиқиш институт халқаро амалиётда эътироф этилган бўлиб, республика урта бугин судлари тизимида қўлланилади. ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш юқори турувчи суд инстанцияси учун далилларни бевосита текшириб чиқиш ва тегишли қарор чиқаришга имкон беради. бу ўз навбатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси ва қонуний манфаатларининг кафолатларини анча кучайтиради, суд ишининг самарадорлиги ва тезкорлигини таъминлайди, сезиларли даражада давлат маблағларининг тежалишига олиб келади. апелляция тартибида ишларни сифатли кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда ноқонуний ва асосланмаган қарорлар, ҳукмлар, …
3 / 7
хизмат қилади, туман суди ва бошқа қуйи турувчи судларнинг ишларининг яхшиланишига ижобий таъсир қилади. ўзбекистон республикаси жпк 497-моддасига мувофиқ жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан – қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судларига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш мумкин. 5.2. ўрта бўғин судларининг таркиби ва тузилиши "судлар тўғрисида" қонуннинг 32-моддасида шундай дейилган: қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди раис, раис ўринбосарлари — фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари раислари, судьялар, шунингдек халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди қуйидаги таркибда иш юритади: раёсат; фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати; жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати; иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судининг ваколатлари. ("судлар тўғрисида" қонуннинг 33-моддаси). ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи ва апелляция инстанцияси суди сифатида кўради; туманлараро, туман, шаҳар судларининг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади; суд амалиёти ва суд статистикасини …
4 / 7
и суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раёсати қарорлари овоз беришда қатнашган қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раёсати аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади. энди умумий юрисдикция ўрта бўғин судларининг ваколатлари. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судининг раёсати("судлар тўғрисида" қонуннинг 34-моддаси). қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш юритади. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари заруриятга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган раёсат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва тегишли суднинг раиси томонидан имзоланади. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди раёсатининг ваколатлари("судлар тўғрисида" қонуннинг 35-моддаси). қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар суди раёсати: суд амалиётини умумлаштириш ва обзорлари, суд статистикаси таҳлили материалларини кўриб чиқади; раис …
5 / 7
уҳокама қилади. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят суди, тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари: ("судлар тўғрисида" қонуннинг 36-моддаси). қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари: ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция бўйича кўради; ишларни апелляция тартибида кўради; суд амалиётини ўрганади ва умумлаштиради; суд амалиёти обзорларини тайёрлайди; суд статистикасини таҳлил қилади. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. судлов ҳайъатига унинг раиси раҳбарлик қилади. одатда судлов ҳайъатининг раиси суд раисининг ўринбосари бўлади. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари судлов ҳайъати ишини ташкил қилади; судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин ("судлар тўғрисида" қонуннинг 35-моддаси). ишни биринчи инстанцияда кўриб чиқишда судлов ҳайъати одатда раислик қилувчи ва икки халқ маслаҳатчисидан иборат таркибда ҳаракат қилади. ишларни тегишли судларнинг ҳайъатларида апелляция тартибида кўриб чиқиш уч судьядан иборат таркибда амалга оширилади. (даслабки тергов ишларни электрон шаклда муддатида юборади кейин когоз шаклда юбориди. судялар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "умумий юрисдикция судларининг ўрта бўгини"

6-мавзу. умумий юрисдикция судларининг ўрта бўfини 5.1. ўрта бўғин судларининг ваколатлари қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят, тошкент шаҳар судлари умумий судлар тизимида ўрта бўғинни ташкил этадилар. суд тизимида ўрта бўғин судьялари бир хил ваколат ва мавқега эгалар. улар фуқаролик ишлари, жиноят ишлари ва иктисодийни кўриб чиқишда кенг ҳуқуқларга эгалар, хусусан улар ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апеллация тартибида кўриб чиқадилар. қорақалпоғистон республикаси суди, вилоят суди, тошкент шаҳар суди: – ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апелляция тартибида кўради; – туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд амалиётини умумлаштиради; – қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. ушбу бўғин судлари биринчи инстанция суди сифатид...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (28,0 КБ). Чтобы скачать "умумий юрисдикция судларининг ўрта бўгини", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: умумий юрисдикция судларининг ў… DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram