далилларни тўплаш усуллари

DOC 343.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352856946_39027.doc далилларни тўплаш усуллари режа: 1.тергов ва суд ҳаракатларининг тушунчаси ҳамда турлари 2.сўроқ қилишнинг умумий қоидалари 3.гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш 4.гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш 5.юзлаштириш тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби 6. таниб олиш учун кўрсатиш 7.кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш 8.кўздан кечириш тергов ҳаракатининг тушунчаси, турлари ва уни ўтказиш тартиби 9.гувоҳлантириш 10.мурдани эксгумация қилиш 11.эксперимент 12.олиб қўйиш ва тинтув тергов ва суд ҳаракатларининг тушунчаси ҳамда турлари терговчи жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида кўплаб процессуал ҳаракатларни амалга оширади. жиноятни очиш, тергов қилиш ва унинг олдини олиш учун терговчи жиноят-процессуал қонунда аниқ белгилаб қўйилган кенг миқёсдаги процессуал ҳуқуқларга эгадир. жпкнинг 36-моддасига биноан терговчи: жиноят ишини қўзғатишга ва тугатишга, ишни қўзғатишни рад этишга; жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва сўроқ қилишга; жпкда назарда тутилган тергов ҳаракатларини олиб боришга; шахсни ишда айбланувчи сифатида иштирок қилиш учун жалб этиш тўғрисида ва унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор чиқаришга; …
2
ртибга солишга муҳтож эмас, ўз мазмунига кўра алоҳида аҳамият касб этадиган бошқа ҳаракатлар жпкда кўзда тутилган бўлиб, процессуал ҳисобланади. терговчининг процессуал фаолияти турличадир. бунга тергов қилиш йўналишини белгилаш, жиноят иши бўйича у ёки бу шахснинг мавқеини белгилаш ҳақидаги қарорлар ҳамда муайян шахснинг ҳуқуқини таъминлаш ва далилларни тўплаш билан боғлиқ ҳаракатлар киради. терговчи жиноят ишини тергов қилиш жараёнида тергов ҳаракатларидан ташқари процессуал бўлмаган ҳаракатларни ҳам олиб боради. бунга қуйидаги ташкилий ҳаракатлар киради: тахминларни илгари суриш, тергов қилиш режаларини ишлаб чиқиш ва тузиш, тезкор бўлинмалар билан ҳамкорликни ташкил этиш. терговчининг процессуал бўлмаган ҳаракатларига унинг қидирув деб аталган ҳаракатлари ҳам киради: фуқароларни сўроқ қилиш, улардан ариза ва тушунтиришлар олиш, маълумотлар тўплаш, идора, корхона ва ташкилотларга жиноят иши бўйича зарур ҳақиқий маълумотларни аниқлаши мумкин бўлган ашё ва ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида турли сўровномалар, талабномалар, тафтиш ва бошқа хизмат текширувлари ўтказишга доир талабномалар юбориш. терговчининг ташкилий ва қидирув ҳаракатлари унинг амалга ошириладиган тергов ҳаракатларидан шу …
3
лган, тезкорлик йўли билан олинган бошқа ҳолатлар ҳақидаги маълумотлар терговчи томонидан уларнинг олинган манбалари ва усуллари кўрсатилмаган ҳолда маълум қилинади. бу маълумотлар жиноят-процессуал қонунда назарда тутилган тергов ҳаракатлари йўли билан аниқланганидан сўнггина улардан жиноятни тергов қилиш борасида далиллар сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. тезкор қидирув йўли билан олинган маълумотлар кўрсатилган тезкор ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар жиноят ишига илова қилинмайди. барча ҳаракатлар орасида тергов ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади. тергов ҳаракати дейилганда жиноят процессуал қонунда белгилаб қўйилган, далилларни аниқлаш, қайд этиш, текшириш, ўрганиш ва баҳолашга бевосита йўналтирилган ҳаракатлар тушунилади1. жиноят процессуал қонун далиллар тўплаш усуллари сифатида тергов ва суд ҳаракатлари рўйхатини ўз ичига олади. жпкнинг 87-моддасида айтилганки, далиллар тергов ва суд ҳаракатларини юритиш: гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувоҳни, жабрланувчини, экспертни сўроқ қилиш; юзлаштириш; таниб олиш учун кўрсатиш; кўрсатувни ҳодиса рўй берган жойда текшириш; олиб қўйиш; тинтув; кўздан кечириш; гувоҳлантириш; мурдани эксгумация қилиш; эксперимент ўтказиш; экспертиза тадқиқотларини ўтказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва …
4
и чегараларини белгилайдиган процесс вазифалари ва принципларига бўйсунади. бу умумий хусусиятлар тергов ҳаракатларининг йиғиндисига ички ягона ва тартибли тизим сифатида қарашга имкон беради. ҳар қандай тергов ҳаракати бунинг учун ҳақиқий ва юридик асослар бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. ҳақиқий асос деганда тергов ҳаракати олиб борилишининг зарурати ва мумкинлигига сабаб бўлган муайян маълумотлар тушунилади. юридик асослар тергов ҳаракати олиб борилишининг шароити ва тартибидир. улар қонунда ифода этилган, барқарор ва одатда тергов қилинаётган жиноят хусусияти ва иш ҳолатларига боғлиқ эмас. тергов ҳаракатини юритишнинг умумий қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: фуқаролар, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, тергов ҳаракатларини кундузги вақтда (соат 22 дан 6 га қадар тунги вақт ҳисобланади) олиб бориш. тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш, жиноят изи йўқолишига ёки гумон қилинувчининг қочиб кетишига йўл қўймаслик, эксперимент жараёнида текширилаётган ҳодисанинг ҳолатини қайтадан тиклаш зарурати бўлган ҳоллар бундан мустасно. шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни …
5
ан маълумотларни ошкор қилмаслик чора-тадбирларини кўриши шарт. тергов ҳаракатлари олиб боришнинг кўрсатилган шартлари ўзбекистон республикаси жпкнинг 88-моддасида, шунингдек, айрим тергов ҳаракатларини ўтказиш тартибини акс эттирувчи моддаларда белгиланган. лекин уларга барча ҳолларда ҳам риоя қилиш лозим. барча тергов ҳаракатларига тааллуқли яна бир талабни ​ баённома тузишни ҳам таъкидлаш лозим. баённома тузишнинг умумий тартиби жпкнинг 90, 91, 92-моддаларида қайд этилган. ҳар қандай баённомага ва айрим тергов ҳаракатларининг баённомаларига доир талаблардан иборат кўрсатмалардан (жпкнинг 106, 131, 134, 141,147, 151, 156, 163, 171, 197, 202-м.) баённома тузишнинг қуйидаги қоидалари келиб чиқади: 1. пайсалга солмаслик.тергов ҳаракатларининг баённомалари тергов ҳаракати борасида ёки у тугагандан сўнг бевосита тузилади. 2. тергов ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги фактининг акс этиши. 3. билиш фаолиятининг ҳам мазмунини, ҳам натижаларини акс эттириш. масалан, кўздан кечириш ва гувоҳлантириш баённомасида терговчининг барча ҳаракатлари ҳамда тергов ҳаракатлари борасида аниқланганларнинг барчаси кўздан кечириш қандай тартибда амалга оширилган бўлса, ана шундай тартибда, шунингдек кўздан кечириш ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "далилларни тўплаш усуллари"

1352856946_39027.doc далилларни тўплаш усуллари режа: 1.тергов ва суд ҳаракатларининг тушунчаси ҳамда турлари 2.сўроқ қилишнинг умумий қоидалари 3.гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ қилиш 4.гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилиш 5.юзлаштириш тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби 6. таниб олиш учун кўрсатиш 7.кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш 8.кўздан кечириш тергов ҳаракатининг тушунчаси, турлари ва уни ўтказиш тартиби 9.гувоҳлантириш 10.мурдани эксгумация қилиш 11.эксперимент 12.олиб қўйиш ва тинтув тергов ва суд ҳаракатларининг тушунчаси ҳамда турлари терговчи жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида кўплаб процессуал ҳаракатларни амалга оширади. жиноятни очиш, тергов қилиш ва унинг олдини олиш учун терговчи жиноят-процессуал қонунда аниқ белгилаб қўйилган кенг миқёсдаги процессуа...

DOC format, 343.5 KB. To download "далилларни тўплаш усуллари", click the Telegram button on the left.