ўзбекистон республикаси фуқаролик ҳуқуқининг манбалари

DOC 93,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352811662_37707.doc www.arxiv.uz режа: 1.фуқаролик ҳуқуқи манбалари тушунчаси ва турлари 2. фуқаролик қонунларининг вақт, ҳудуд ва шахслар бўйича амалда бўлиши 3. фуқаролик ҳуқуқида қонун аналогияси ва ҳуқуқ аналогияси 4. фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш ва уларнинг турлари фуқаролик ҳуқуқи манбалари тушунчаси ва турлари фуқаролик ҳуқуқининг манбалари деганда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган норматив ҳужжатлар тушуни-лади. ҳуқуқ манбаини ташкил этган халқнинг эрки давлат эрки бў-либ, маълум шаклда қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда ифодаланади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 7-моддасида: “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”, деб норма-ланган. ҳуқуқ манбалари тўғрисида сўз юритилганда, биринчи навбатда қонун устида тўхталиш лозим. ўзбекистон республикасида қонунлар олий мажлис – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи олий органи томонидан амалга оширилади. қабул қилинадиган бу қонунлар барча учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлардир. ўзбекистон республикасининг асосий қонуни – конституция барча қонунчилик учун, жумладан, фуқаролик қонунчилиги учун ҳам раҳбарий манба ҳисобланади. конституция нормалари у ёки бу муносабатни умумий ҳолда, конституциявий даражада нормалайди, фуқаролик ҳуқуқига доир қонунлар эса, уни тўлдиради, аниқлашти-ради. …
2
сини топган. бундан келиб чиқиб, моддадаги қуйи-даги ҳолатларни алоҳида кўрсатиш мумкин: - ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шаклдаги мулк ташкил этиши; - истеъмолчилар ҳуқуқларининг устуворлиги; - иқтисодий фаолият, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулла-ниш ва меҳнат қилиш эркинлиги; - барча мулк шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилиши; - хусусий мулкнинг бошқа мулк шакллари каби дахлсизлиги ва давлат муҳофазасида эканлиги; - мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги каби қоидалар. бу ҳолатлар кейинчалик мос равишда ўзбекистон республикасининг жорий қонун ва қонуности ҳужжатларида ўз аксини топди[21]. консти-туциянинг 54-моддасида эса мулк ҳуқуқининг мазмуни бевосита ўз ифодасини топган. бунга асосан мулкдор ўзига тегишли мол-мулкни ўз хоҳишига кўра эгаллаш, фойдаланиш, тасарруф қилишга ҳақли. айни пайтда мулкдор ҳуқуқининг чегаралари ҳам конституцияда белгилаб берилган. яъни мол-мулкдан фойдаланиш экологик му-ҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлат-нинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказмаслиги лозим. ўзбекистон республикаси конституциянинг қабул қилиниши давлатимизда янги ижтимоий …
3
минлашга хизмат[23] қиладиган, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган, бозор иқтисодиёти муносабатлари талабларига қаратилган кодификациялаширилган қонун бу – фуқаролик кодексидир. амалдаги фуқаролик кодекси шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган масалаларни янгича ҳал қилди. унда: - хилма-хил фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузишда кенг эркинлик ва имкониятлар берилганлиги; - фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллани-шини кенг тартибга солиш; - фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати кенгайтирилганлиги, улар ёлланма меҳнатдан фойдаланиш, хусусий мулкка, жумладан, хусусий корхоналарга эга бўлиши, мулк шаклларининг тенглиги ва унинг ҳимояси кафолатланганлиги; - фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъекти бўлган юридик шахсларга ўз фаолиятларини амалга оширишда, хўжалик ишларини юритишда кенг имкониятлар берилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. фуқаролик кодексининг тузилиши бозор иқтисодиёти талаб-ларига мос келадиган фуқаролик ҳуқуқи тизимига монанддир. ўзбекистон республикасининг жорий қонунлари ҳам фуқаролик ҳуқуқининг манбаи ҳисобланади. уларга “мулкчилик тўғрисида”ги, “ижара тўғрисида”ги, “тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “қимматли қоғозлар ва фонд биржалари тўғрисида”ги, “гаров тўғрисида”ги, “лизинг тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар киради. ўзбекистон республикаси конституциясининг 76-моддасида “ўзбекистон республикасининг олий мажлиси олий давлат …
4
эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради”, деб белгиланган. президент томонидан чиқариладиган мазкур фармонлар қонуности ҳужжатлари деб юритилади. президент фармонлари турмушда, ҳаётда, халқ хўжа-лигида, иқтисодиётда, ишлаб чиқаришда кечиктириб бўлмайдиган муносабатларни тартибга солиш ва мустаҳкамлаш эҳтиёжидан ке-либ чиқади. уларнинг аксарияти фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар-ни тартибга солаётганлиги учун фуқаролик ҳуқуқининг манбаи бўлиб ҳисобланади. бунга яққол мисол қилиб, “иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1994 йил 21 январдаги фармонини кўрсатиш мумкин. амалда ушбу фармон ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар-нинг иккинчи босқичини бошлаб берди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 98-моддасида “вазирлар маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ ўзбекистон республикаси ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажари-лиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради”, деб кўрсатилган. шунга биноан вазирлар маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарлик-ни, қонунлар, олий мажлиснинг бошқа қарорлари ва президент-нинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъмин-лаш юзасидан қарор ва фармойишлар чиқаради[24]. бунга мисол қилиб, …
5
ижий инвестициялар ва савдо вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, давлат мулк қўмитаси, “ўзбекенгилсаноат” уюшмалари бир-мунча кўпроқ меъёрий ҳужжатлар чиқарадилар. улар томонидан чиқарилган меъёрий ҳужжатлар мазкур соҳа учун умуммажбурий тусда бўлади. вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўзига берилган вако-латлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассаса-лар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши зарур бўлган фуқаролик-ҳуқуқий характерга эга бўлган қарорлар қабул қиладилар. бундай қарорлар ҳам фуқаролик ҳуқуқининг манбалари ҳисобланади. фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади (фк, 6-модда). тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга кел-ган ва кенг қўлланиладиган хулқ-атвор қоидаси бирон-бир ҳужжат-да ёзилган–ёзилмаганидан қатъи назар, иш муомаласи одати ҳисобланади. фуқаролик қонун ҳужжатларида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда бу қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муноса-батларга нисбатан маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади. бироқ, қўлланиладиган иш одатлари, маҳаллий одатлар ва анъаналар қонун ҳужжатлари нормаларига, шартнома шартлари мазмунига зид бўлмаслиги керак (фк, 6-модда). фуқаролик қонун ҳужжатларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикаси фуқаролик ҳуқуқининг манбалари"

1352811662_37707.doc www.arxiv.uz режа: 1.фуқаролик ҳуқуқи манбалари тушунчаси ва турлари 2. фуқаролик қонунларининг вақт, ҳудуд ва шахслар бўйича амалда бўлиши 3. фуқаролик ҳуқуқида қонун аналогияси ва ҳуқуқ аналогияси 4. фуқаролик-ҳуқуқий нормаларни шарҳлаш ва уларнинг турлари фуқаролик ҳуқуқи манбалари тушунчаси ва турлари фуқаролик ҳуқуқининг манбалари деганда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган норматив ҳужжатлар тушуни-лади. ҳуқуқ манбаини ташкил этган халқнинг эрки давлат эрки бў-либ, маълум шаклда қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда ифодаланади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 7-моддасида: “халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир”, деб норма-ланган. ҳуқуқ манбалари тўғрисида сўз юритилганда, биринчи навбатда қонун устида тўхталиш лозим. ўзбекист...

Формат DOC, 93,0 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикаси фуқаролик ҳуқуқининг манбалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикаси фуқарол… DOC Бесплатная загрузка Telegram