интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари

DOC 53,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352010479_28307.doc интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари www.arxiv.uz интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам миллий қонунчилигимизда ҳам интеллектуал мулк объект​ларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар энг муҳим фуқаролик ҳуқуқлардан бири сифатида тан олинади. ҳар бир инсон ўзи муаллифи ҳисобланган илмий, адабий ва бадиий фаолият натижаларига нисбатан маънавий ва моддий манфаатларини муҳофаза қилиниши ҳуқуқига эгадир. республикамизда ижод ва унга бўлган эътибор ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан мустақилликнинг илк даврлариданоқ белгилаб берилган эди: «ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъод ва қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароитларни яратиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш. кишилар шуни аниқ ва равшан англаб етишлари керакки, маънавий потенциални илдам ривожлантирмай туриб, республикамиз чинакам мустақиллигини ва равнақ топишини таъминлаб бўлмайди» . интеллектуал мулк соҳасидаги муносабат​ларни тартибга солишга қаратилган ҳар қандай қонуннинг мақсади ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижодий фаолиятни рағбатлантириш ва ривожлантиришдир. бу “муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар …
2
шахслар фақат хуқуқ эгасининг розилиги билангина фодала​нишлари мумкин. шунинг учун, интеллектуал мулкдан хар қандай қонунсиз фойдаланиш бу хуқуқнинг қўпол бузилиши хисобланади. жумладан, тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал фаолияти натижаларини ўзлаштириб олиш жиноят кодексининг 149-моддаси билан тавсифланиши мумкин. агар интеллектуал мулк объектлари моддий қимматликка эга бўлса, айбдорнинг қилмишлари талон-торож сифатида бахоланади.” деб таъкидланади. ўзбекистон республикаси конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмала​рининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаати​ни ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли. интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларга нисбатан суд ҳимояси қонун билан кафолатланади. интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилиш муҳим ўрин эгаллайди. интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқлар суд орқали кўп ҳолларда фуқаролик ҳуқуқий усуллар билан ҳимоя қилинади. интеллектуал мулк объект​ларига нисбатан ҳуқуқларни …
3
а баҳс-низолар мавжуд бўлган ҳолда ҳам, шунингдек, бундай баҳс-низо бўлмаган тақдирда ҳам, масалан, мутлоқ ҳуқуқ вужудга келганлиги ва маълум шахсга тегишли эканлиги фактини гувоҳлантириш учун ҳам ушбу усулдан фойдала​ниш мумкин. агарда ҳуқуқни тан олиш илгари бундай ҳуқуқни бузган шахс томонидан содир этилса, содир этилган ҳуқуқбузарлик шаклига ҳуқуқни тан олиш шакли мос келиши лозим. масалан, маълум ихтирога нисбатан патент олганлиги ҳақида вақтли матбуотда нотўғри хабар тарқатган шахсни ҳуқуқни тан олиниши худди шундай вақтли матбуот нашрида ушбу ихтирога нисбатан патент ҳақиқатда кимга тегишли эканлиги ҳақида хабар бериш орқали амалга оширилади · ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш; · битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш(масалан, лицензия шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш); · давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш; · шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши; · бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур …
4
рни ҳимоя қилиш усуллари кўрсатиб ўтилган. мазкур моддада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш фкнинг 11-моддасида назарда тутилган умумий усуллардан ташқари мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг махсус усуллари белгиланган. унга кўра: · мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали; · йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суръатда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали; · қонунда назарда тутилган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин. шунингдек, махсус усуллар мазкур соҳани тартибга солувчи жорий қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилади. масалан: ўзбекистон республикасининг “фирма номлари тўғрисидаги” қонунининг 12-моддасида фирма номига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш усуллари белгиланган. унга кўра, фирма номига бўлган мутлақ ҳуқуқни ундан ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш: · юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида суд қарори тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш; · ноқонуний фойдаланилган фирма номини контрафакт товар​лар, ёрлиқлар, идишлар ва ўровлардан ҳуқуқбузар …
5
идир. ўзбекистон республикасининг “ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунинг 12-моддаси талабларига мувофиқ тартибда тузилган битим бўлса, бундай низоларни ҳал этилиши ҳакамлик судларига топши​рилиши ҳам мумкин. ҳозирги кунда россия федерациясидаги баъзи бир олимлар ўзларининг илмий тадқиқотларда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни тартибга солувчи махсус патент судини тузиш лозим деган ғояни илгари суришмоқда . бизга маълумки, ри​вожланган мамлакатларда махсус патент судлари фаолият юритиша​ди. ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб бориши ва интеллек​туал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнини кескин ошиб бораётганлиги республикамизда ҳам шундай ихтисос​лашган судларнинг ташкил этилишига кейинчалик зарурат келтириб чиқариши мумкин. шу ўринда таъкидлаш жоизки, халқаро доирада мутлақ ҳуқуқ​ларни самарали муҳофаза қилишда трипс (trade-related aspects of intellectual property rights, ингл.-trips-интеллектуал мулкнинг савдо аспектлари бўйича битим) битимининг ўрни катта. ҳозирги пайтда бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишни истаган ҳар бир давлат трипс битимини имзолаши ва унинг нормаларига амал қилиши миллий қонунчиликни уйғунлаштирмоғи шарт. трипс битимининг предмети бўлиб, интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқлари мавжуд бўлган товарлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари"

1352010479_28307.doc интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари www.arxiv.uz интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам миллий қонунчилигимизда ҳам интеллектуал мулк объект​ларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар энг муҳим фуқаролик ҳуқуқлардан бири сифатида тан олинади. ҳар бир инсон ўзи муаллифи ҳисобланган илмий, адабий ва бадиий фаолият натижаларига нисбатан маънавий ва моддий манфаатларини муҳофаза қилиниши ҳуқуқига эгадир. республикамизда ижод ва унга бўлган эътибор ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов томонидан мустақилликнинг илк даврлариданоқ белгилаб берилган эди: «ижоднинг барча турларини ривожлантириш, одамларнинг истеъод ва қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шаро...

Формат DOC, 53,5 КБ. Чтобы скачать "интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш усуллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: интеллектуал мулк объектларига … DOC Бесплатная загрузка Telegram