истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товарлар тўғрисида маълумот

DOC 146.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352011203_28347.doc истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари www.arxiv.uz истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товарлар тўғрисида маълумот режа: 1. ўзбекистон республикаси «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунида қўлланиладиган асосий тушунчалар ва уларнинг мазмуни. 2. «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун бўйича истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари. 3. истеъмолчининг товар (иш, хизмат)лар тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи. ўзбекистон республикаси «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар ва уларнинг мазмуни. 1. маълумки, ҳар қандай қонунда муайян ўзига хос атамалар, иборалар мавжуд бўлади. кўп ҳолларда турмушда ушбу иборалар ва атамалар турли мазмун касб этиши ва турлича маънода талқин этилиши мумкин. бу эса қонунлар мазмунини тўғри англаб етиш ва уларни ижро этишга халақит беради. худди шу сабабли «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 1 – моддасида ушбу қонунда қўлланилган асосий тушунчаларга таъриф берилади. 2. «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 1 – моддасида истеъмолчи тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: истеъмолчи – фойда чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда шахсий истеъмол ва бошқа мақсадларда …
2
ши кифоя. фуқаролик кодексининг 17-моддасига асосан, фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан бошлаб вужудга келади. бу ўринда шуни ҳам эътироф этиш лозимки, жисмоний шахснигина истеъмолчи сифатида тан олиш замирида чуқур маъно ётади. ҳар қандай жисмоний шахс энг аввало, биологик мавжудот, у яшаши, ҳаёт кечириши учун озиқ – овқат, қийим – бош, тураржой ва шу кабиларни истеъмол қилиши ва улардан фойдаланиши шарт. унинг бу эҳтиёжлари фақат кишилик жамиятида қондирилиши мумкин. айни вақтда инсон социал мавжудот ҳам, у шахс сифатида жамиятда, фуқаро сифатида давлатда ҳаракат қилиш учун муайян ижтимоий хизматларга, товарларга, билим ва ахборотлар олишга, транспорт, коммуникация воситаларидан фойдаланиш ва шу кабиларга эҳтиёж сезади. жисмоний шахснинг биологик ва социал мавжудот сифатидаги эҳтиёжлари бу эҳтиёжларни қондириш заруриятини келтириб чиқаради. ушбуни қондирмай туриб, баркамол инсонни, шахсни, фуқарони шакллантириб бўлмайди. шу сабабли ҳам инсоннинг моддий, маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш – бу ижтимоий аҳамиятга эга бўлган вазифадир. аслини олганда, жамиятдаги барча ижтимоий институтлар, иқтисодий тузилмалар …
3
тиёжларини тўла ва самарали қондириш ҳисобланади. демак, бундай ҳолатда, товарлар, ишлар, хизматлардан бевосита ўз эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланадиган шахс алоҳида ҳуқуқий мақомга эга бўлиши лозим. қонунда истеъмолчи ҳуқуқий мақоми шахсий истеъмол ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун товар сотиб олувчи, иш, хизматга буюртма берувчи ёхуд шу ниятда бўллган фуқарога берилиши белгилаб қўйилган. агар фуқаро тадбиркорлик мақсадида (қайта сотиш мақсадида) товар сотиб олса, у истеъмолчи ҳисобланмайди. товар шахсий истеъмол мақсадида эмас, балки фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда (масалан, шахсий томорқасида фойдаланиш учун) сотиб олинган ҳолларда ҳам унга истеъмолчи мақоми берилди. шу сабабли ҳам якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган фуқаро истеъмолчи бўлмайди, дейиш нотўғри ҳисобланади. якка тадбиркор шахсан истеъмол қилиш учун товарлар сотиб олган, иш ва хизматлардан фойдаланган ҳолда, у истеъмолчи ҳисобланади. айнан вақтда шундай ҳуқуқий муносабатлар борки, бундай муносабатларда иштирок этган жисмоний шахс (якка тадбиркор) истеъмолчи мақомини ола олмайди. масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномаси, контрактация шартномаси, корхонани ижарага олиш шартномаси, …
4
корхона, ташкилот, муассаса ёки хусусий тадбиркор; сотувчи – олди-сотди шартномаси бўйича истеъмолчига товар реализация қиладиган корхона, ташкилот, муасаса ёки хусусий тадбиркор; шартнома – товарни олиш-сотишни амалга оширишда, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишда сифат, миқдор, муддат, нарх ва бошқа шартлар тўғрисида истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги оғзаки ёки ёзма келишув; товар – ишлаб чиқарувчи фаолиятининг истеъмолчига шартнома бўйича сотиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан импорт маҳсулоти; норматив ҳужжатлар – стандартлар, уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар (қурилиш нормалари ва қоидалари, дори-дармонлар хусусидаги давлат фармокопеяси ҳамда муваққат фармокопея қоидалари ва бошқалар), техник шартлар, техник тавсифлар, рецептура ва товар (иш, хизмат) сифатига ва хавфсизлигига нисбатан белгиланган талабларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжатлар; товар (иш, хизмат)нинг хавфсизлиги – товарни истеъмол қилиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш, ташиш ёки утилизация қилишнинг, шунингдек иш ёки хизмат натижаларидан фойдаланишнинг одатдаги шароитларида истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимоли билан боғлиқ хавф-хатарнинг йўқлиги; мувофиқлик сертификати – сертификатланган маҳсулотнинг …
5
арувчи (ижрочи), бащарти товарни ишлатиш (хизматдан фойдаланиш) қоидаларига риоя этилган бўлса, товарнинг (хизматнинг) сифатига нисбатан норматив ҳужжатларда назарда тутилган талаблар бажарилишини кафолатлайди ва таъминлайди; хизмат муддати – товардан фойдаланишнинг белгиланган муддати бўлиб, у тамом бўлгач, товарнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ундан фойдаланиш тўхталиши лозим; яроқлилик (сақлаш) муддати – муайян давр бўлиб, бу даврда товар фойдаланишга яроқли бўлади ва у тамом бўлгач, товар одамлар ҳаёти ҳамда соғлиғи учун хавф туғдириши мумкин; касса чеки – товарнинг сотиб олинганлигини ёки иш (хизмат)нинг ҳақи тўланганлигини тасдиқлайдиган, товар (иш, хизмат)нинг баҳоси, ҳақ тўланган сана ва касса аппаратининг номери кўрсатилган ҳужжат; товар чеки – товарнинг сотиб олинганлигини ёки иш (хизмат)нинг ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи, товар (иш, хизмат)нинг баҳоси, ҳақ тўланган сана ҳамда сотувчининг номи ва жойлашган манзили ҳақидаги маълумот кўрсатилган ҳужжат. 1. истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун бўйича истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари мазкур қонуннинг 4-моддасида ўз аксини топгандир. бу моддада келтирилишича истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товарлар тўғрисида маълумот"

1352011203_28347.doc истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари www.arxiv.uz истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товарлар тўғрисида маълумот режа: 1. ўзбекистон республикаси «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунида қўлланиладиган асосий тушунчалар ва уларнинг мазмуни. 2. «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун бўйича истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари. 3. истеъмолчининг товар (иш, хизмат)лар тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи. ўзбекистон республикаси «истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда қўлланиладиган асосий тушунчалар ва уларнинг мазмуни. 1. маълумки, ҳар қандай қонунда муайян ўзига хос атамалар, иборалар мавжуд бўлади. кўп ҳолларда турмушда ушбу иборалар ва атамалар турли мазмун касб этиши ва турлича маънода талқин этилиши мумки...

DOC format, 146.5 KB. To download "истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари товарлар тўғрисида маълумот", click the Telegram button on the left.