aorta

PPTX 26 pages 4.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
маъруза 1 мавзу: анатомия фани ҳақида тушунча. анатомия фанининг ривожланиши. ўзбекистонда анатомия фанининг ривожланиши. анатомия фанининг текшириш усуллари. анатомик атамалар. ўқлар ва текисликлар ҳақида тушунча. тана суякларининг функционал анатомияси. тошкент кимё халқаро университети тиббий фундаментал фанлар кафедраси маъруза №11 мавзу: аорта, аорта равоғи, умумий ва ташки уйку артерияси. ички уйку артерияси. бош миянинг қон билан таъминланишидаги ўзига хослик. маърузачи т.ф.д. хатамов а.и. аорта aorta аорта aorta, юракнинг чап қоринчасидан артериал қонни бутун организмга етказиб берувчи катта қон айланиш доираси қонтомирларининг энг катта асосий қисмидир. аортанинг уч қисми: 1) pars ascendens aortae – аортанинг юқорига кўтарилувчи қисми; 2) araus aortae- аорта ёйи ва 3) pars descendens aortae- аортанинг пастга тушувчи қисми фарқ қилинади. pars ascendens aortae, аортанинг юқорига кўтарилувчи қисми аортанинг кенгайган қисми- пиёзчасидан, bulbus aortae дан бошланади. аорта пиёзчаси, ички томондан sinus aortae га мос келади. sinus aortae аорта девори билан клапан тавақалари оралиғидаги бўшлиқдир. юқорига кўтарилувчи аортанинг узунлиги 6 …
2 / 26
munis dextra et sinistra га bifurcatio aortae ни ҳосил қилиб бўлинади ва кичик чаноқ бўшлиғига a. sacralis mediana ни беради. юқрига кўарилувчи аорта ёки аортанинг юқорига кўтарилувчи қисмининг тармоқлари. организмда аъзоларга қонтомирлар энг қисқа масофадан боради деган қонунга асосан, аортага энг яқин аъзо юракдир. аортадан юракка кетувчи биринчи қонтомирлар сифатида юракнинг чап ва ўнг томон артериялари ҳисобланади. (улар тўғрисидаги маълумотлар юрак мавзусида баён этилди). аорта ва унинг равоғи аорта ёйининг тармоқлари аорта ёйининг ботиқ, юзасидан бронхларга, айрисимон безга, қизилўнгачга тармоқлар чиқса, бўртиқ юзасидан учун йирик тармоқ чиқади. уларни ўнгдан чапга қараб санаганда қуйдагича жойлашади: truncus brachiocephalicus, a. carotis communis simistra ва a. subclavia sinistra. елка бош пояси (стволи) елка бош пояси (стволи) truncus brachiocephalicus, узунлиги 3-4 см келади. у юқорига, орқа ва унга қийшиқ йўналади. кекирдакнинг олд юзасида жойлашиб, қалқонсимон безга a. thyroidea ima ни беради ва ўнг тўш ўмров бўғими соҳасида ўзининг охирги тармоқларига: ўнг умумий уйқу ва ўнг …
3 / 26
кетишини тўхташиш учун умумий уйқу артерияси vi буйин умуртқасидаги tuberculum caroticum га узуксимон тоғай тенглигида босилади. баъзи ҳолларда ташқи ва ички уйқу артериялари аорта ёйидан алоҳида-алоҳида мустақил равишда чиқиши мумкин. умумий уйқу артериясининг узунлиги бўйлаб, атроф тўқималарга, аъзоларга майда тармоқлар чиқади. мисол: қонтомир ва нервларга- vasa vasorum ва vasa nervorum лар. улар коллатерал қон айланишда аҳамиятлидир. ташқи уйқу артерияси ташқи уйқу артерияси a. carotis externa, бўйин ва бош соҳасининг ташқи қисмларини қон билан таъминлайди. шунинг учун ҳам у ташқи уйқу артерияси номини олади. ташқи уйқу артерияси бошланиш жойидан юқорига кўтарилиб, m. digastricus орқа қоринчасининг ва m. stylohyoideus нинг остидан ўтиб, пастки жағ суяги бўйини соҳасида қулоқ олди сўлак безини тешиб ўтади ва ўзининг охирги тармоқларига бўлинади. уларнинг умумий сони 9 та бўлиб, айлани радиуси бўйича жойлашади. бу айлана радиус бош соҳасига мос келади. ташқи уйқу артерияси тармоқлари 3 гурухга бўлиниши мумкин: олдинги, ўрта ва орқа гурухларга. ҳар бир гурух ўзида …
4 / 26
s ва rr. sublinguales ларни беради. тилга киргач артерия тилнинг учигача a. profunda linguae номи билан боради. a.profunda linguae ўз йўлида кўплаб rr.dorsales linguae ларни беради. ташқи уйқу артериясининг олдинги гурух тармоқлари 3. a. facialis юз артерияси, олдинги артериялардан бир оз юқорироқдан, пастки жағнинг бурчаги тенглигида чиқади ва m. digastricus нинг орқа қоринчасининг ички юзасидан ўтиб, m. masseter нинг олдинги четига боради ва у ерда пастки жағ қиррасидан юз соҳасига қайрилиб ўтади. сўнгра кўзнинг медиал бурчаги томон йўналади ва a. angularis (бурчак артерияси) номини олиб, ички уйқу артерияси тизими тармоғи бўлмиш, a. ophthalmica дан чиқувчи тармоқ a. dorsalis nasi билан анастомозлашади. юз артерияси пастки жағдан қайрилиб юз соҳасига чиққунча ўзига яқин турган тузилмаларга: ҳалқумга ва юмшоқ танглайга, танглай бодомсимон безига, пастки жағ ости сўлак безига, оғиз диафрагмасига, сўлак безларига бир хил номли тармоқларни берса, юз соҳасига чиққанда юқори ва пастки лабларга тармоқлар беради. чап ва ўнг юз артерияларининг бир хил …
5 / 26
айини, ноғора бўшлиғини ва бош миянинг қаттиқ пардасини бир хил номли тармоқлари билан қон билан таъминлайди. 2. a. temporalis superficialis чакканинг юзаки артерияси, ташқи уйқу артериясининг охирги тармоқларидан бири бўлиб, унинг давоми ҳисобланади. у ташқи эшитув йўлининг олдидан чаккага ўтиб, чакка мускули фасциясининг юзасида, тери остида жойлашади. унинг охирга тармоқлари ramus frontalis ва ramus parietalis тепа ва пешона соҳаларида тармоқланади. ушбу артерия ўз йўлида қулоқ олди сўлак безига қулоқ супрасининг латерал юзасига, ташқи эшитув йўлига; тармоқларнинг бир қисми юзнинг орқароқ қисмига; кўзнинг ён бурчагига, m. orbicularis oculi ва яноқ суягига ва m. temporalis га бир хил номли тармоқларини беради. 3. a. maxillaris юқори жағ артерияси, ташқи уйқу артериясининг энг охирги тармоғининг бири. унинг калтагина пояси ўрганиш осон бўлиши учун 3 қисмга бўлинади: биринчи қисми пастки жағ бўйнини айланиб ўтади, иккинчи қисми m. pterygoideus lateralis юзаси бўйлаб fossa infratemporalis га учинчи қисми эса fossa pterygopalatina га ўтади. ташқи уйқу артериясининг ўрта …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "aorta"

маъруза 1 мавзу: анатомия фани ҳақида тушунча. анатомия фанининг ривожланиши. ўзбекистонда анатомия фанининг ривожланиши. анатомия фанининг текшириш усуллари. анатомик атамалар. ўқлар ва текисликлар ҳақида тушунча. тана суякларининг функционал анатомияси. тошкент кимё халқаро университети тиббий фундаментал фанлар кафедраси маъруза №11 мавзу: аорта, аорта равоғи, умумий ва ташки уйку артерияси. ички уйку артерияси. бош миянинг қон билан таъминланишидаги ўзига хослик. маърузачи т.ф.д. хатамов а.и. аорта aorta аорта aorta, юракнинг чап қоринчасидан артериал қонни бутун организмга етказиб берувчи катта қон айланиш доираси қонтомирларининг энг катта асосий қисмидир. аортанинг уч қисми: 1) pars ascendens aortae – аортанинг юқорига кўтарилувчи қисми; 2) araus aortae- аорта ёйи ва 3) pars descend...

This file contains 26 pages in PPTX format (4.4 MB). To download "aorta", click the Telegram button on the left.

Tags: aorta PPTX 26 pages Free download Telegram