vinbectuiusasalinvur ba3ndpacu ba uktmcoqmm ma3myyhu

PPT 23 sahifa 6,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 23
презентация powerpoint режа: инвестициялар  корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида янги ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. деярли барча фаолият кўрсатувчи корхоналар давлатга тегишли бўлган собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларида инвестицияларнинг асосий манбаи давлат (бюджет) маблағларидан ташкил топар эди. гарчи ўша шароитларда ҳам жамғарма фондлар - асосий инвестицион манбалар корхоналар фойдаси (даромади) ҳисобига амалга оширилган бўлсада, корхоналарнинг маблағларни қаердан олиш ва қаерга жойлаштириш тўғрисида “боши” оғримас эди. қўшимча манба сифатида корхоналарнинг амортизация фонди хизмат қиларди. мазкур тушунчалар (жамғарма фонди, амортизация фонди, фойда) ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлиб, инвестицияларнинг асосий манбаи ҳисобланади. масалан, давлат корхоналари учун асосий инвестиция манбаи қуйидагилар: фойда, амортизация фонди ва бюджет маблағлари, нодавлат мулкига асосланган корхоналар учун - фойда, амортизация фонди ва кредит ресурслари. 2. корхона инвестицияларининг манбалари инвестиция манбаларининг ички ва ташқи турлари мавжуд инвестицияларнинг …
2 / 23
кўпроқни ташкил этади. инвестиция манбаларининг ички ва ташқи турлари мавжуд инвестицияларнинг ташқи манбалари қуйидагилар: - марказий ва маҳаллий бюджетдан, тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи турли хил фондлар томонидан ажратилувчи қайтариб бермаслик асосидаги маблағлар (субсидия, субвенция); - корхоналар низом жамғармасида молиявий ёки бошқа моддий ва номоддий иштирок шаклида, шунингдек, халқаро молия институтлари ва алоҳида шахсларнинг тўғридан-тўғри қўйилмалари шаклида киритилувчи хорижий инвестициялар; - давлат ва турли хил фондлар томонидан қайтариб бериш шарти билан берилувчи кредитлар, жумладан имтиёзли кредитлар. инвестицион мақсадларга йўналтирилувчи маблағлар танқислиги шароитида лизинг инвестицион фаолиятни фаоллаштирувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади. лизинг - молиявий-кредит муносабатларининг шаклларидан бири бўлиб, корхоналарнинг қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки махсус ташкил қилинган лизинг компанияларидан узоқ муддатга ижарага олишини англатади. лизинг битимида кўрсатилган томонлардан ташқари инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда уларни бунинг учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш имкониятига эга бўлган тижорат ёки инвестицион банклар ҳам иштирок этиши мумкин. инвестициялардан (капитал қўйилмалардан) фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: - …
3 / 23
фаолият юритаётган корхонани маънавий ва жисмоний эскирган қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш, технологик бўғинлар ва ёрдамчи хизматдаги номутаносибликларни йўқотиш йўли билан алмаштириш ёрдамида тўлиқ ёки қисман ўзгартиришни англатади. қайта тиклашда эски цехлар ўрнига янги цехларни қуришга рухсат берилади. техник қайта қуроллантириш алоҳида ишлаб чиқариш турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, эскирган қурилма ва ускунларни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ташкил этилишини яхшилаш йўли билан, корхонанинг техник даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. у ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилашга йўналтирилган. умуман олганда самарадорлик муайян натижаларга эришишни англатади. у сарафланган харажатлар ва олинган натижалар нисбати асосида аниқланади. харажатлар қанчалик кам ва натижалар қанчалик кўп бўлса, самарадорлик ҳам шунчалик юқори бўлади. инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг таркибий қисмидир. турли даражадаги хўжалик фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ фойда, қайтим келтириши …
4 / 23
йиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар иккита вазифани ҳал қилишлари лозим: биринчиси - капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадлилиги нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш; иккинчиси - мавжуд ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида киритилувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолаш (қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва ҳоказо). биринчи вазифанинг ечими мос келувчи маркетинг тадқиқотларини амалга оширишни кўзда тутиб, бу тадқиқот давомида талаб ва ундан келиб чиқувчи таклиф, бозор сегментацияси, баҳони шакллантириш стратегияси, молиялаштириш манбалари ва бошқалар аниқланиши лозим. инвестицион лойиҳани муқобиллик асосида танлагандан сўнг бирламчи-рухсат берувчи ҳужжатларни, техник ва бошқа қарорларни, жумладан, муҳандислик таъминоти, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар тайёрлашишлари амалга оширилади. инвестицион лойиҳани тайёрлаш ва шунга мос равишда инвестициялар самарадорлигини баҳолаш зарурати кўп ҳоларда янги корхона, цехлар қуриш ёки мавжуд ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ва кенгайтириш билан боғлиқ бўлади. инновация – бу бозор талабидан келиб чиққан ҳолда …
5 / 23
“инновация” атамаси лотинча “novatio” сўзидан олинган бўлиб, “янгиланиш” (ёки “ўзгариш”), “in” қўшимчаси эса лотинчадан “йўналишида” деб таржима қилинади, агар буни яхлит “innovatio” кўринишида таржима қилсак – “ўзгаришлар йўналишида” деб изоҳланади. инновациялар – бу ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнларини, технологияларни такомиллаштириш, маҳсулот ва хизматларнинг янги сифат жихатларини таъминлаш, бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган барча техник, технологик, иқтисодий, ташкилий-бошқарув жараёнлари мажмуидир. мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигига унинг халкаро меҳнат тақсимотидаги ўрни, унинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурслари шаклланиши шароитлари таъсир кўрсатади. кейинги вақтларда табиий ресурсларнинг етарлилиги кўрсаткичлари ресурс тежовчи тенденцияларнинг ривожланишини тақозо этмоқда. меҳнат ресурсларидан фойдаланишда уларнинг арзон ёки қимматлилиги эмас, балки биринчи навбатда, ишлаб чиқариш ходимларининг билимлари, малакаси, инновациявий салоҳиятнинг мавжудлиги афзалликка эга бўлмоқда. инновацияларнинг асосий турлари: - маҳсулотлар инновацияси; - техника – технология инновацияси; - ташкилий бошқарув инновацияси. маҳсулотлар инновацияси – энг кенг тарқалган бўлиб, жуда кўп корхоналарда мавжуд. бунда бир корхонадан бошқа корхонага утиш характери фаркланади. айримлар учун анҳанавий профилга кирувчи маҳсулотлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 23 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"vinbectuiusasalinvur ba3ndpacu ba uktmcoqmm ma3myyhu" haqida

презентация powerpoint режа: инвестициялар  корхоналар ва халқ хўжалиги миқёсида янги ишлаб чиқариш корхоналари яратиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. деярли барча фаолият кўрсатувчи корхоналар давлатга тегишли бўлган собиқ маъмурий-буйруқбозлик тизими шароитларида инвестицияларнинг асосий манбаи давлат (бюджет) маблағларидан ташкил топар эди. гарчи ўша шароитларда ҳам жамғарма фондлар - асосий инвестицион манбалар корхоналар фойдаси (даромади) ҳисобига амалга оширилган бўлсада, корхоналарнинг маблағларни қаердан олиш ва қаерга жойлаштириш тўғрисида “боши” оғримас эди. қўшимча манба сифатида корхоналарнинг амортизация фонди хи...

Bu fayl PPT formatida 23 sahifadan iborat (6,5 MB). "vinbectuiusasalinvur ba3ndpacu ba uktmcoqmm ma3myyhu"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: vinbectuiusasalinvur ba3ndpacu … PPT 23 sahifa Bepul yuklash Telegram