xizmatlar sohasidagi korxonalarning investitsion faoliyati va moliyasi

PPTX 52 sahifa 522,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 52
презентация powerpoint хизматлар соҳаси корхонасининг инвестицион фаолияти ва корхоналари молияси. режа: 1.инвестициялар тушунчаси. инвестициялар жараенлари боскичлари. хизматлар соҳасида инвестицияларнинг ахамияти. 2. хизмат курсатиш сохасида инвестицияларнинг тавсифланиши ва асосий турлари. 3. хизмат курсатиш сохасида инвестицион фаолиятни молиялаштириш ва инвестиция манбалари. 4. хизмат курсатиш сохасида инвестицион фаолиятни тартибга солишда давлатнинг вазифалари. 1. инвестициялар тушунчаси. инвестициялар жараенлари боскичлари. хизматлар соҳасида инвестицияларнинг ахамияти. . мамлакат иқтисодиётининг ривожланиб бориши, уни ташкил этувчи субъектлар иқтисодий фаолиятлари моддий базасининг ривожланишига боғлиқ, чунки моддий ресурслардан самарали фойдаланиш хар қандай иқтисодий ўсишнинг шарти ва бош омили ҳисобланади. бу эса инвестицион фаолият ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. ўзбекистонда микродаражадаги иқтисодий ўсишни таъминлаш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инвестиқион фаолиятни амалга ошириш бирламчи ахамиятга эга эканлигини ифодалайди. инвестицион фаолиятнинг энг мухим элементи «инвестиция» нинг моҳияти ва мазмунини аниқлашдир.“инвестиция фаолияти” тушунчаси негизида, “инвестиция” атамаси ётади. хизмат курсатишда нвестицияларининг иқтисодий мазмуни ва мохиятини кўриб чиқишда шуни таъкидлаш лозимки, иқтисодий адабиётларда “инвестициялар” атамасини “капитал қўйилмалар”, …
2 / 52
вестицияларнинг моҳияти иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар хамда уларга доир хуқуқларни ифодалайди. инвестиция - бу фойда олиш мақсади билан мамлакатда ёки хорижда миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларига давлат ёки хусусий капиталнинг узоқ муддатли қўйилмаларидир. инвестиция тадбиркорлик ва бошқа кўринишдаги фаолият объектларига қўйилган барча турдаги мулкий ва интеллектуал қимматликлар бўлиб, натижада фойда (даромад) юзага келади ёки ижтимоий самарага эришилади. “иқтисодиёт назарияси” фанидан дарслик муаллифлари ш.ш. шодмонов ва у.в. ғафуровлар инвестицияларга шундай таъриф беришган: “инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир”. бизнинг фикримизча бу таъриф инвестицияларнинг моҳиятини тўлиқ қамраб олмайди. чунки, инвестиция нафақат корхоналарнинг ишлаб чиқариш воситаларни шакллантиришга, айни пайтда, қўшимча даромад (диведент) олиш мақсадида бошқа субъектларнинг қиммат баҳо қоғозлар хариди учун капитал сарфлайдилар. шодмонов ш.ш., ғафуров у.в. “иқтисодиёт назарияси”//дарслик. – т.: 2010, 347-бет. ўзбекистон республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган “инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунининг …
3 / 52
инвестиция фаолиятини таъминловчи инвестиция фаолияти субъекти; реинвестициялар - инвесторнинг фаолияти натижасида олинган фойдани (даромадни) муомалага киритиш. ўзбекистон республикасининг “инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни. 1998 йил 24 декабрь. профессор д.ғ.ғозибеков “инвестицияларни молиялаштириш масалалари” номли китобида инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти хусусида келтирилган фикрлари алоҳида аҳамиятга эга. у инвестицияларга таъриф беришда, уларнинг турли хатарлар ва кутилаётган даромадлар билан боғлиқлигини таъкидлаган. инвестиция ана шу хусусиятлари билан бошқа маблағ сарфлаш жараёнларидан фарқланиб туради. шунингдек, инвестицияларнинг ноаниқлик эҳтимоли бўлган ва келгусида кутилаётган қийматга капиталнинг аниқ бугунги қийматини алмаштиришдан иборатлиги, бунинг далили сифатида инвестицияларнинг сафарбар этилишида уларни онгли равишда аниқ ва ноаниқ бўлган рисклар билан боғланишини келтириб ўтади. аксарият манбаларда инвестиция – иқтисодий ва бошқа фаолият соҳаларига киритиладиган моддий ва номоддий активлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. ғозибеков д.ғ. “инвестицияларни молиялаштириш масалалари” т.:-молия., 2003 й., 18-б. инвестициялар капитал қўйилмалар тарзида ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда асосий воситаларни шакллантириш ёки уларни кенгайтириш ва янгилашга йўналтирилган капитал сарфлар назарда тутилади. …
4 / 52
ж сезаётганлар) билан учраштириш механизми. у турли шакл ва поғонадаги инвестицияларнинг ҳаракат мажмуидан иборатдир. иқтисодиётда инвестиция жараёнининг амалга ошиши бир қатор шароитларнинг бўлишини тақозо этади, улардан энг муҳимлари қаторида инвестиция муҳитини таъминлай оладиган ресурслар салоҳияти, муайян миқёсда инвестицион жараёнларнинг амалга ошишига хизмат қилувчи иқтисодий субъектларнинг мавжудлиги, инвестиция ресурсларини инвестицион фаолиятга жалб қиладиган механизмларнинг шаклланганини алоҳида келтириб ўтиш мумкин. мазмун-моҳиятига кўра хизмат курсатишда инвестиция жараёни– тадбиркорлик фойдасига эришиш учун асосий ва айланма ишлаб чиқариш капиталини шакллантириш йўли билан муайян вақт оралиғида асосида аҳоли, корхоналар, давлат ва бошқа субъектларнинг жамғармаларини жалб қилиш мақсадида амалга ошириладиган молиявий-иқтисодий ҳаракатлар мажмуини ўз ичига олади. мазкур жараёнда ҳар доим иккита томон иштирок этади: бирламчи инвестор ва корхона. иқтисодий категория сифатида инвестиция жараёни ,хизмат курсатишда кенгайтириш ва такомиллаштириш мақсадида инвестицион ресурсларни шакллантириш ва фойдаланиш доирасида иштирокчиларнинг ўзаро муносабатларини ифодалайди. макродаражада инвестиция жараёни – жамият миқёсида ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиришга аҳоли, корхоналар жамғармаларини ва давлат даромадларининг бир қисмини …
5 / 52
н давомида капитал қийматини ўзида мужассамлаштирган маҳсулот ва хизматлар яратилади, натижада унинг реализация қилиниши эвазига даромад олинади. ,хизмат курсатишда инвестицион жараённинг қуйидаги босқичларини келтириш мумкин: инвестиция фаолияти мотивацияси гоясини шакллан корхонани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва унинг мақсадга мувофиқлигини асослаш; инвестицияларни режалаштириш; инвестиция фаолиятини молиявий таъминлаш; реал инвестицияларни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш; инвестицияларни суғурталаш; инвестицион жараённи мониторинг қилиш ва тартибга солиш; инвестициялаш натижаларини баҳолаш. инвестицион жараён асосан инвестицион бозор орқали амалга оширилади.шунга кўра, инвестицион бозорни инвестицион талаб ва инвестициялар таклифини ўзида гавдалантирадиган инвестиция фаолияти субъектларининг ўзаро ҳаракати тарзида инвестицияларнинг бозор муомаласи билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими сифатида ифодалаш мумкин. мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида тутган ўрнига кўраинвестицияларни миллий иқтисодиёт ва хизмат курсатишда корхона даражасида ўрганиш мумкин. миллий иқтисодиёт даражасида уларнинг аҳамиятли жиҳатлари қуйидагилардан иборат: миллий иқтисодиётнинг ривожланиш асосини белгилаб беради; ижтимоий такрор ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; асосий ишлаб чиқариш қувватларини тизимли равишда янгилаш; илмий-техник тараққиётни қўллаб-қувватлаш, миллий ишлаб чиқаришнинг рақобатдошлигини таъминлаш; иқтисодиётнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 52 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xizmatlar sohasidagi korxonalarning investitsion faoliyati va moliyasi" haqida

презентация powerpoint хизматлар соҳаси корхонасининг инвестицион фаолияти ва корхоналари молияси. режа: 1.инвестициялар тушунчаси. инвестициялар жараенлари боскичлари. хизматлар соҳасида инвестицияларнинг ахамияти. 2. хизмат курсатиш сохасида инвестицияларнинг тавсифланиши ва асосий турлари. 3. хизмат курсатиш сохасида инвестицион фаолиятни молиялаштириш ва инвестиция манбалари. 4. хизмат курсатиш сохасида инвестицион фаолиятни тартибга солишда давлатнинг вазифалари. 1. инвестициялар тушунчаси. инвестициялар жараенлари боскичлари. хизматлар соҳасида инвестицияларнинг ахамияти. . мамлакат иқтисодиётининг ривожланиб бориши, уни ташкил этувчи субъектлар иқтисодий фаолиятлари моддий базасининг ривожланишига боғлиқ, чунки моддий ресурслардан самарали фойдаланиш хар қандай иқтисодий ўсишнинг ша...

Bu fayl PPTX formatida 52 sahifadan iborat (522,7 KB). "xizmatlar sohasidagi korxonalarning investitsion faoliyati va moliyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xizmatlar sohasidagi korxonalar… PPTX 52 sahifa Bepul yuklash Telegram