korxonaning investitsion faoliyati

PPTX 21 pages 216.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
презентация powerpoint 11-мавзу. корхонанинг инвестицион фаолияти режа 11.1. инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни 11.2. корхона инвестицияларининг манбалари 11.3. инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари 11.4. самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар 11.5. иқтисодий самарадорлик 11.6. инвестицияларнинг қоплаш муддати 11.7. хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари корхоналарнинг инвестицион фаолияти, уларнинг ишлаб чиқариш ва салоҳиятини ривожлантириш хамда сақлаб қолиш йўналишидаги фаолиятидир. ушбу фаолият “инвестицион фаолият тўғрисида” ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. инвестициялар  янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни яратиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш, махъсулот ишлаб чиқариш ва фойда (даромад) олишни кўпайтириш мақсадида узоқ муддатли маблағлар киритилишидир. кўпинча инвестиция деганда капитал қўйилмалар кўзда тутилади, бу нарса инвестициялар табиатини инкор қилмайди ва уларнинг моҳиятини нотўғри акс эттирмайди. капитал қўйилмалар асосий фондларни қайта тиклаш ва ўстириш учун сарфланувчи моддий ва пул ресурсларидир. инвестицияларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш, мамлакат ва хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион сиёсати асосида …
2 / 21
иланган мақсад ва биринчи ўринда инвестицион лойиҳа асосида ишлаб чиқариш потенциалини мустаҳқамлаш ва ривожлантириш вазифасини бажаради. инвестиция лойиҳаси капитал қўйилмани корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва бошқа сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида киритишни режалаштириш ва амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади: * инвестициявий ғояни шакллантириш; * ғоянинг дастлабки тарзда асослантирилиши; * лойиҳада кўзда тутилган техник қарорнинг таҳлили; * сертификат талабларининг бажарилишини текшириш; * инвестиция лойиҳаси бўйича давлат бошқарув идоралари билан келишиш; * ахборот меморандумини т айёрлаш. лойиҳани ишлаб чиқиш ва техник-иқтисодий асослаб бериш: тушунтириш хати; инвестицион мўлжалларнинг мақсад ва вазифалари; кутилаётган натижалар; лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз ичига олади. инвестицион жараённинг қуйидаги таркибий қисмлари мавжуд: лойиҳани асослаш; лойиҳалаштириш; бевосита объект қурилиши (корхонани кенгайтириш ёки қайта тиклаш); ишга туширилиши. корхоналар учун инвестиция жараёнининг сўнгги босқичи муҳим аҳамият касб этади. 11.2. корхона инвестицияларининг манбалари асосий инвестиция манбаи бўлиб, давлат корхоналарида – фойда, амортизация фонди ва бюджет маблағлари, …
3 / 21
маблағлар; хайрия ва шу каби бошқа маблағлар. корхоналарнинг мустақил хўжалик фаолияти шароитларида ички маблағлар таркибида амортизация ажратмалари асосий ўринни эгаллайди. унинг корхона инвестицион ресурсларидаги улуши 50% ва ундан кўпроқни ташкил этади. инвестицияларнинг ташқи манбалари: марказий ва маҳаллий бюджетдан, тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи турли хил фондлар томонидан ажратилувчи қайтариб бермаслик асосидаги маблағлар (субсидия, субвенция); корхоналар низом жамғармасида молиявий ёки бошқа моддий ва номоддий иштирок шаклида, шунингдек, халқаро молия институтлари ва алоҳида шахсларнинг тўғридан-тўғри қўйилмалари шаклида киритилувчи хорижий инвестициялар; давлат ва турли хил фондлар томонидан қайтариб бериш шарти билан берилувчи кредитлар, жумладан имтиёзли кредитлар. маблағлар танқислиги шароитида лизинг инвестицион фаолиятни фаоллаштирувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади. лизинг - молия-кредит муносабатлари шаклларидан бири бўлиб, корхоналар томонидан қурилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчи ёки махсус ташкил қилинган лизинг компанияларидан узоқ муддатга ижарага олинишидир. лизинг битимида кўрсатилган томонлардан ташқари тижорат ёки инвестицион банклар ҳам иштирок этиши мумкин. инвестициялардан (капитал қўйилмалардан) фойдаланишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: янги қурилиш; корхонани …
4 / 21
дорлиги кўпроқ фойда, қайтим келтириши лозим. бу қоидадан четга чиқиш ресурсларни йўқотиш, жамиятнинг илгариги ва ҳозирги меҳнатини йўққа чиқаришга олиб келади. инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар иккита вазифани ҳал қилишлари лозим: биринчиси - капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадлилиги нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш; иккинчиси - мавжуд ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида киритилувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолаш (қўшимча махъсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва ҳоказо). 11.4. самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси ҳисобланади. у хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари ҳамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш – корхона раҳбариятининг доимий вазифасидир. бу вазифани ечиш амалиётда қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлади: бозор талабларига жавоб берувчи юқори сифатли маъсулот ишлаб чиқаришда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқаришнинг максимал ҳажмини таъминловчи, оптимал ишлаб чиқариш жараёнини танлаш; …
5 / 21
ларига эришиш қобилиятини ошириш билан бевостита боғлиқ бошқа капитал харажатларни кўзда тутади. инвестицион фаолиятнинг асосий мақсадларига эришиш жараёнида бир қатор вазифалар ҳал қилинади. 1. корхона иқтисодий ривожланиши суратларини ошиши. 2. инвестицион фаолиятдан фойда (даромад)ни кўпайтириш. 3. хатарларни камайтириш. инвестицион хатарлар турли туманлар ва инвестиция киритишларнинг барча турлари билан бирга бўладилар. 4.корхонанинг молиявий барқарорлилиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш. 5. инвестицион лойиҳаларни амалга оширилишини жадаллаштириш. /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "korxonaning investitsion faoliyati"

презентация powerpoint 11-мавзу. корхонанинг инвестицион фаолияти режа 11.1. инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни 11.2. корхона инвестицияларининг манбалари 11.3. инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари 11.4. самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар 11.5. иқтисодий самарадорлик 11.6. инвестицияларнинг қоплаш муддати 11.7. хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари корхоналарнинг инвестицион фаолияти, уларнинг ишлаб чиқариш ва салоҳиятини ривожлантириш хамда сақлаб қолиш йўналишидаги фаолиятидир. ушбу фаолият “инвестицион фаолият тўғрисида” ги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. инвестициялар  янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш ёки мавжуд корхоналарни замонавийлаштириш, илғор техника ва технологияларни ...

This file contains 21 pages in PPTX format (216.4 KB). To download "korxonaning investitsion faoliyati", click the Telegram button on the left.

Tags: korxonaning investitsion faoliy… PPTX 21 pages Free download Telegram