жаҳон конституциявий тажрибаси ва ўзбекистон республикаси конституциясида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро андозаларнинг акс этиши

DOC 125.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351966053_27977.doc www.arxiv.uz жаҳон конституциявий тажрибаси ва ўзбекистон республикаси конституциясида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро андозаларнинг акс этиши режа: 1. мустақиллик қомуси ва жаҳон конституциявий тажрибаси 2. инсон ҳуқуқлари сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида 3. инсон ҳуқуқларига оид замонавий халқаро андозалар (стандартлар) 4. инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликнинг тараққиёт босқичлари 5. инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизими 6. ўзбекистон конституциясида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қадриятларининг инъикоси 1. мустақиллик қомуси ва жаҳон конституциявий тажрибаси мустақил ўзбекистон - инсоният руҳининг улуғворлиги ва ақл зиёсининг рамзи, умумбашарий тафаккурининг бешикларидан бири бўлмиш диёрдир. мустақил ўзбекистон – ноёб маданият ва юксак маърифат, шарқ турмуш фалсафаси, инсонпарварлик руҳи билан йўғирилган адабиёт ва нафис санъат мамлакатидир. мустақил ўзбекистоннинг буюк кўҳна тарихи ҳозирги замон ривожланиши билан ўзаро узвий боғлиқ. унинг ақл-зиё ва маънавий-тарихий салоҳияти жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллайди. дунёнинг умумий сиёсий-ижтимоий жараёнлари нуқтаи назаридан қараганда ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришуви тарихий муқаррар ҳодисадир. шунинг учун ҳам 1991 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб жаҳон …
2
ўзига хос хусусиятларини кўрсатувчи асосий ҳужжат унинг конституциясидир. жамиятни умумбашарий ҳуқуқий қадриятлар асосида ташкил этишда конституциянинг аҳамияти беқиёсдир. асосий қонун ўз моҳияти эътибори билан ҳар қандай демократик жамиятнинг бош белгиларидан бири бўлиб, унда инсон, шахс ва жамиятнинг ҳуқуқий жиҳатлари, давлат ҳокимиятининг тузилиши ва унинг идоралари фаолиятини ташкил этишнинг мезоний қоидалари ифода этилади. бир сўз билан айтганда, конституция давлатнинг ўзига хос таништирув ҳужжати, "паспорти" десак муболаға бўлмайди. ҳар қандай мустақил давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг конституцияси ҳисобланади. зотан, конституция, йўлбошимиз ҳақли равишда таъкидлаганларидек, давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир. шу маънода асосий қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва маданиятиини акс эттирди. конституциямиз том маънода халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсулидир. мустақил ўзбекистоннинг биринчи конституцияси қабул қилинган кундан буён ўтган муддат тарих уммонида бир томчидир, холос. лекин унинг бой мазмуни моҳиятини ҳисобга олсак, ҳозирги ҳар бир кунимизнинг йилларга татигулик эканлигини эътироф этмоқ зарур. мустақил ўзбекистоннинг биринчи конституцияси жаҳон конституциявий фондининг таркибий …
3
ция тўғрисидаги ғоялар, қарашлар, таълимотлардир. булар ўзининг тарихий келиб чиқишига кўра жуда қадимийдир. "конституция" ибораси қадимги рим республикасида пайдо бўлган. ўрта асрларда эса у ёки бу давлатнинг конституциявий характердаги асосий қонунлари асосан "хартия" деб юритилган. конституциявий характердаги қонунлар жумласига "темур тузуклари" ҳам киради. иккинчидан, тарихий ва ҳозирги кунда амал қилаётган конституциялар. конституция ягона ҳуқуқий ҳужжат сифатида 1787- йилда ақш да пайдо бўлган, яъни xviii аср маҳсулидир. тахминан ҳисобларга қараганда, шу кунгача жаҳонда 800 га яқин конституция қабул қилинган. учинчидан, конституциявий амалиёт, яъни конституциянинг амалий ҳаракати, қўлланилиши. конституция ҳар бир жамият ва давлат тараққиётининг ҳуқуқий асосларини яратади. конституция-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар, тинчлик, тотувлик, барқарорлик кафолатидир. ўзбекистон жаҳон конституциявий тажрибасига қуйидаги йўналишларда амалий ҳисса қўшган. биринчидан, жаҳон конституциявий таълимотига ва назариясига. бу ҳисса авваламбор, мовароуннаҳр фиқҳ таълимоти намоёндаларининг асарларида яратилган мусулмон ҳуқуқи қадриятлари ҳақидаги қарашларда намоён бўлди. мисол учун, бурҳониддин марғинонийнинг тўрт жилдли фундаментал "ҳидоя" асарини кўрсатиш мумкин. иккинчидан, ўзбекистон худудида турли …
4
онституция устунлиги, конституциявий назорат. иккинчидан, конституциянинг таркибий тузилиши, яъни уни муайян тартибда муқаддима, бўлим, боб ва моддалардан иборат жойлаштирилишидир. бунда асосий мезон бўлиб "халқчиллик" ҳисобланади. учинчидан, ҳар қандай сиёсий мафкурадан воз кечганлик, яъни бир мафкуранинг якка ҳокимлигига чек қўйганлик. кўп фикрлиликнинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги. тўртинчидан, конституциявий кафолатлар. конституциявий суднинг ташкил этилиши, президентнинг давлат бошлиғи сифатида барқарорлик, тинчлик ва инсон ҳуқуқларининг кафолатчиси эканлиги, конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг алоҳида тартибининг жорий қилиниши асосий қонун қоидаларининг кафолатланганлигини кўрсатади. бешинчидан, конституциявий тартибга солишнинг шарқона ва оврўпача ёндошувининг узвий уйғунлашганлигидир. инсон, оила, жамият, давлат манфаатларининг мувофиқлашганлиги – бунга яққол мисол бўла олади. олтинчидан, конституциянинг тили ихчамлиги, лўнда ва равонлиги. жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар конституциявий даражада тартибга солинади. еттинчидан, конституциямиз жаҳон конституциявий тараққиёти қонунларини ўзида акс эттиради. асосий мақсад: тоталитар тузумдан фуқаролик жамиятига, ҳуқуқий демократик давлатга ўтишдир. ҳозирги замон конституциявий тараққиётининг асосий қонуниятлари қандай? бу қонуниятлар қуйидаги йўналишларда намоён бўлади: 1. конституциявий тартибга солиш …
5
концепциясининг шаклланиш жараёни жамиятнинг тараққиёт тарихи билан узвий боғлиқ ҳолда, узоқ тадрижий ривожланиш йўлини босиб ўтди. инсон ҳуқуқларини тушуниб етиш учун ниҳоятда муҳим бўлган одамларнинг табиий тенглиги ғоялари қадим юнон мутафаккирлари (протагор, антифонт, ликофрон) ва қадим хитой донишмандлари (мао-цзи, конфуций)нинг сиёсий ҳамда ҳуқуқий таълимотларида эрамиздан олдинги vi-iv асрлардаёқ илгари сурилган. ҳуқуқ субъекти ва қонун олдидаги тенглик тушунчаларини ишлаб чиқишдаги хизматлар қадимги рим ҳуқуқшуносларига тегишли. цицерон "ҳамма қонун таъсири остида бўлиши керак", деб таъкидланган эди. шуни қайд этиш лозимки, қадимги юнонистон ва қадимги рим қонунучилигида мутафаккирларнинг мазкур масала юзасидан қарашлари бевосита айнан шундай ифодасини топмаган эди. қонун томонидан инсон ҳуқуқлари фақат қулдорлар учун имтиёз сифатида қараб чиқилиб, беҳисоб қуллар оммаси ҳуқуқи инкор этилар эди. шундай тамойил ўрта асрларга ҳам хосдир. аҳолининг қатламлари турли табақаларга бўлинган ўша даврларда инсон ҳуқуқи айрим табақаларнинг имтиёзи ҳисобланиб, ҳуқуқий тенглик муайян табақага мансублик билангина белгиланарди. шу билан бирга инсон ҳуқуқларининг табақавий чекланганлиги шахс даҳлсизлиги ҳуқуқи илк …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жаҳон конституциявий тажрибаси ва ўзбекистон республикаси конституциясида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро андозаларнинг акс этиши"

1351966053_27977.doc www.arxiv.uz жаҳон конституциявий тажрибаси ва ўзбекистон республикаси конституциясида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро андозаларнинг акс этиши режа: 1. мустақиллик қомуси ва жаҳон конституциявий тажрибаси 2. инсон ҳуқуқлари сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида 3. инсон ҳуқуқларига оид замонавий халқаро андозалар (стандартлар) 4. инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчиликнинг тараққиёт босқичлари 5. инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизими 6. ўзбекистон конституциясида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қадриятларининг инъикоси 1. мустақиллик қомуси ва жаҳон конституциявий тажрибаси мустақил ўзбекистон - инсоният руҳининг улуғворлиги ва ақл зиёсининг рамзи, умумбашарий тафаккурининг бешикларидан бири бўлмиш диёрдир. мустақил ўзбекистон – ноёб маданият ва юксак маърифат, шарқ...

DOC format, 125.5 KB. To download "жаҳон конституциявий тажрибаси ва ўзбекистон республикаси конституциясида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро андозаларнинг акс этиши", click the Telegram button on the left.