ер мониторинги

DOC 88,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1351962416_27847.doc www.arxiv.uz ер мониторинги режа: 1. ер мониторинги тушунчаси ва унинг ҳуқуқий аҳамияти. 2. ер мониторингининг мақсади, вазифалари ва мазмуни. 3. ерларни комплекс инвентарлаштириш табиий ресурслардан, жумладан, ердан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш, аввалом бор, тегишли давлат органлари томонидан ерга оид муносабатларнинг ҳуқуқий меъёрларини ишлаб чиқишни, қабул қилишни ва уни муҳофаза қилишнинг чора тадбирларини йўлга қўйишни талаб этади. давлатнинг ана шундай ҳуқуқий бошқарув тизими кишиларнинг ҳуқуқий хулқ-атворида ерларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тартибини ўрнатади ва ҳуқуқбузарларга нисбатан юридик оқибатларни келтириб чиқариш муқаррарлигини таъминлайди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ер, бошқа табиий захиралар қатори, умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. умуммиллий бойликни эса ҳеч қайси бир ер ҳуқуқи субъектлари - давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан хўжасизликларча фойдаланишга йўл қўйилмайди. чунки ер нафақат ҳозирги авлод, балки келажак авлодларимизнинг ҳам яшаш макони, ҳам ишлаб чиқариш базисидир. шунинг учун уни муҳофазалаш масъулиятини давлат ўз зиммасига олгандир. …
2
рга нисбатан расман 1972 йил бирлашган миллатлар ташкилотининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган стокгольм конференциясида илк бор ишлатилди. шунинг учун бўлса керак хх асрнинг 70-80 – йилларгача чоп этилган адабиётларда (айниқса ер ҳуқуқида) бу атама жуда кам қўлланилган. ер мониторинги ўзбекистон қонунчилигида биринчи бор 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган ер кодексининг 14-моддасида акс эттирилди. унга биноан ер мониторинги – ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларни тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат. ер таркибидаги ўзгаришлар, яъни ерларнинг мақсадли фойдаланишлиги, тупроқ унумдорлиги, шўрланганлиги,, эрозияга учраганлиги, ботқоқланганлиги, ифлосланганлиги, ортиқча намланганлиги ёки қуриб қолганлиги, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги, табиатни муҳофаза этиш талабларини бажармаганлигини кузатиб боришдир. агар эътибор берсангиз, ер мониторинги ер кодексининг 90-моддасида, жиноят кодексининг 193, 197, 199-моддаларида, маъмурий жавобгарлик тў¦рисидаги кодекснинг 65, 77, 82, 89, 91, 95, 104, 105, 106-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни аниқлашда ўз хизматини ўташи керак бўлади. чунки ер …
3
учун ҳам у ер кодексида ажратилган саккиз тоифадаги барча ерлар учун алоҳида қўлланилади. 2§. ер мониторингининг мақсади, вазифалари ва мазмуни. ер мониторингининг мақсади – ер фондини қонун талабларида белгиланган тарзда муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни давлат назоратини олиб бориш, ўз вақтида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга баҳо бериш, табиий ва антропоген характердаги ерларга салбий таъсир этувчи жараёнларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф олиш чора-тадбирларини тавсия этиш. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрь 469-сонли “ўзбекистон республикасида ер мониторинги тў¦рисидаги низомни тасдиқлаш тў¦рисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилаётган «ер мониторинги тў¦рисидаги низом» унинг ҳуқуқий тартиботини белгилаб беради. унга мувофиқ ер мониторингининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: · ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофазалашнинг давлат бошқарувини ташкиллаштириш; · ер фонди ҳолатининг маълум бир даврларда ўзгариб боришини аниқлаш учун кузатув тизимини ташкиллаштириш ва олиб бориш орқали уни баҳолаш, башоратлаш ҳамда салбий оқибатларни олдини олиш ва бартараф этиш этиш чора-тадбирларини тавсиялаш; · давлат ер кадастри, ердан …
4
ари ёки экологик-ландшафтлар мажмуаси (қўриқхона, миллий бо¦, буюртма қўриқхона ва шу каби алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ёки ландшафтларда) бўйича олиб борилади. регионал ер мониторинги табиий географик кенгликларда (устюрт платоси, орол бўйи, пском то¦ тизмаси, фар¦она водийси, шеробод чўли…) ва маъмурий-ҳудудий қисмларда (қорақалпо¦истон республикаси вилоятлар, туманлар)да олиб борилади. ер мониторингининг мазмуни махсус ташкиллаштирилган тасвирлаш, изланиш ва қидиришга доир тизимли кузатишлардан иборатдир. уларга: · ерларни эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер тоифалари, ер участкалари, далалари, қишлоқ хўжалик ерлари (су¦орма, лалми, яйлов, ҳайдалма), экологик – ландшафт мажмуалари; · тупроқ унумдорлигига таъсир қилувчи жараёнлар ва омиллар – аридланиш (қуриқланиш), сахроланиш (чўлланиш), сув ва шамол эрозияси, гумус (чиринди) миқдорининг ўзгариши, тупроқ тузилмасининг ўзгариши, гипслашиш, ёввойи ўтлар билан қопланиш, шўрланиш, экин майдонларининг буталашуви, тупроқларни пестицид, гербицид, о¦ир металлар, радионуклидлар каби зарарли моддалар ҳамда саноат, маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши; · яйловларнинг ўзгаришига сабаб бўлувчи жараёнлар – табиий ҳолдаги ўсимликларнинг тури, таркиби, ҳосилдорлиги, сифати ва озуқабоплиги; · …
5
р давлатнинг махсус ваколатланган идоралари томонидан баҳоланилади ва ўзбекистон республикасининг умумий ва махсус ер бошқаруви органларига тезкор маълумотлар, ҳисобот, башорат ва тавсияномалар сифатида тақдим қилинади. уларга илова қилиб ер ҳолатининг ўзгариш кўлами, жараёнларнинг хавфлилик даражаси, йўналиши, жадаллашувига доир тематик хариталар, картограммалар, жадвал ва диаграммалар берилиши керак бўлади. ўзбекистонда ер мониторинги ер ресурслари давлат қўмитаси, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси, табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, архитектура ва шаҳарсозлик давлат қўмитаси, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги гидромотерология бош бошқармаси («бошгидромет»), геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар иштирокида олиб борилади. ер ресурслари давлат қўмитаси эса ушбу вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ер мониторингига оид маълумотларни умумлаштиради. ер мониторингини олиб бориш давлат дастурлари асосида ва ягона илмий тасдиқланган ва тажрибада синаб кўрилган методик усулда амалга оширилади. ушбу дастур ва усуллар тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва идоралар иштирокида ўзбекистон …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ер мониторинги"

1351962416_27847.doc www.arxiv.uz ер мониторинги режа: 1. ер мониторинги тушунчаси ва унинг ҳуқуқий аҳамияти. 2. ер мониторингининг мақсади, вазифалари ва мазмуни. 3. ерларни комплекс инвентарлаштириш табиий ресурслардан, жумладан, ердан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш, аввалом бор, тегишли давлат органлари томонидан ерга оид муносабатларнинг ҳуқуқий меъёрларини ишлаб чиқишни, қабул қилишни ва уни муҳофаза қилишнинг чора тадбирларини йўлга қўйишни талаб этади. давлатнинг ана шундай ҳуқуқий бошқарув тизими кишиларнинг ҳуқуқий хулқ-атворида ерларни муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тартибини ўрнатади ва ҳуқуқбузарларга нисбатан юридик оқибатларни келтириб чиқариш муқаррарлигини таъминлайди. ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасига мувофиқ ер, бошқа табии...

Формат DOC, 88,0 КБ. Чтобы скачать "ер мониторинги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ер мониторинги DOC Бесплатная загрузка Telegram