ишлаб чиқариш харажатлари

DOCX 22 стр. 67,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
9-мавзу. ишлаб чиқариш харажатлари режа 8.1. ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш 8.2. корхона таннарҳиннг турлари 8.3. йиллик ишлаб чиқариш харажатлари ва маъсулот таннархи 8.4. иқтисодий элементлар ва калъкуляция бандлари бўйича харажатлар 8.5. участка, цех, ишлаб чиқариш, завод маъсулотларининг таннархи ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “маъсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ корхоналарнинг ҳаражатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - маъсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган ҳаражатлар; - ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр ҳаражатларига киритиладиган ҳаражатлар; - корхона умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган корхонанинг молиявий фаолияти бўйича ҳаражатлари; - фавқулодда зарарлар. 8.2. корхона таннарҳининг турлари маъсулот(иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қилувчи ҳаражатлар уларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги элементлар билан груҳларга ажратилади: - ишлаб чиқариш моддий ҳаражатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда); - ишлаб …
2 / 22
ология жараёнини таъминлаш ва маъсулотларни ўраш, маъсулот(иш, хизмат)лар ёки бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва бошқа асосий воситалар синовини ўтказиш, назорат қилиш, сақлаш, тузатиш ва улардан фойдаланиш учун) материаллар, шунингдек асбоб-ускуналарни тузатиш учун эҳтиёт қисмлар, инструментлар, мосламалар, инвентар, приборлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва асосий фондларга кирмайдиган бошқа меҳнат воситаларининг эскириши, маъсус кийим-бош ва бошқа арзон баҳо ашёларнинг эскириши; - сотиб олинадиган ва келгусида ушбу корхонада монтаж қилинадиган ёки қўшимча ишлов бериладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маъсулотлар; - ташқи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган фаолиятнинг асосий турига тегишли бўлмаган ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ишлар ва хизматлар; - табиий хом ашё (ер рекултивациясига ажратмалар, ихтисослаштирилган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ерни рекултивация қилиш ишларига ҳақ тўлаш), илдизи билан бериладиган дарахтга ҳақ тўлаш, соҳа корхоналари томонидан сув хўжалиги тизимида белгиланган лимитлар доирасида ва ундан ортиқ олинадиган сув учун ҳақ тўлаш; - соҳанинг хом …
3 / 22
дий ресурсларни ташиш ҳамда етказиш билан боғлиқ ҳаражатлар (юклаш ва тушириш ишлари ҳам шу жумлага киради) ишлаб чиқариш ҳаражатларининг тегишли элементларига кириши керак (моддий ҳаражатлар, асосий фондлар амортизацияси, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа ҳаражатларга). корхоналар томонидан моддий ресурсларни етказиб берувчилардан олинадиган идишлар ҳам моддий ресурслар қийматига киритилади. маъсулот таннархига киритиладиган моддий ресурслар ҳаражатларидан қайтариладиган чиқитлар қиймати ҳамда идиш ва ўраш-жойлаш материаллари қиймати, уларнинг амалда сотилиши, фойдаланилиши ёки омборга кирим қилиниши нархи бўйича чиқариб ташланади. “моддий ҳаражатлар” элементлари бўйича акс эттириладиган моддий ресурслар қиймати: сотиб олиш нархидан, шу жумладан бартер битишувларидан, қўшимча нарх(устама)дан, таъминот, ташқи ташкилотлар томонидан тўланадиган воситачилик тақдирлашларидан, товар биржалари хизматлари қийматидан, шу жумладан брокерлик хизматларидан, божлар ва йиғимлардан, транспортда ташишга ҳақ тўлашдан, ташқи юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган сақлаш ва етказиб беришга ҳақ тўлашдан келиб чиқиб шаклланади. ишлаб чиқариш ҳаражатларининг йирик элементлари қаторига асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириши киради ва у амортизация ажратмалари суммасига тенгдир. унга асосий фондларнинг …
4 / 22
режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тусидаги тўловлар (технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, ишдан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун тариф ставкалари ва окладларига устамалар ва қўшимча ҳақ, кўп сменали режимда ишлаганлик, касбларни бирга қўшиб олиб борганлик ва хизмат кўрсатиш зоналарини кенгайтирганлик учун устамалар, ҳукумат томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, алоҳида зарарли меҳнат ва табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан ушб шароитлардаги узлуксиз иш цажи учун устамалар ва ҳ.к.); - ишланмаган вақт учун тўлов (фойдаланилмаган ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар, ўсмирларнинг имтиёзли соатлари, болани овқатлантириш учун оналар ишидаги танаффуслар, шунингдек тиббий кўриклардан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш, ҳарбий йиғинлар, фавқулодда вазиятлар бўйича йиғинлар ва бошқалар учун меҳнат ҳақи тўлаш ва ҳ.к.); - корхона штатида турмайдиган ходимлар меҳнатига, улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги тузилган шартномалар бўйича ишлар бажарилганлиги учун ҳақ тўлаш, агар бажарилган иш учун ходимлар билан ҳисоб-китоб …
5 / 22
и ҳамда корхонанинг техникавий фойдаланиш қоидалари билан назарда тутилган бошқа маъсус талабларни таъминлаш, улар фаолиятини назорат қилиш ҳаражатлари; ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий ижарага олиш билан боғлиқ ҳаражатлар; текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар ходимларига озиқ-овқатлар қиймати, корхона ходимларига бериладиган текин уй-жой ҳақини тўлаш ҳаражатлари; амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ текин бериладиган ва шахсий фойдаланишда қоладиган буюмлар қиймати ва бошқалар); - ишлаб чиқариш ходимларини белгиланган ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган хизмат сафарларига юбориш бўйича нормалар доирасида ва улардан ортиқча ҳаражатлар; - ишлаб чиқариш ишчиларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий суғурта қилиш ҳаражатлари; - брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар; - ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кўра бекор туришлар туфайли йўқотишлар; - кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш ҳаражатлари; - маъсулот (хизмат)ларнинг мажбурий сертификация қилиш ҳаражатлари; - ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларсиз тўланадиган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ишлаб чиқариш харажатлари"

9-мавзу. ишлаб чиқариш харажатлари режа 8.1. ишлаб чиқариш харажатларини таснифлаш 8.2. корхона таннарҳиннг турлари 8.3. йиллик ишлаб чиқариш харажатлари ва маъсулот таннархи 8.4. иқтисодий элементлар ва калъкуляция бандлари бўйича харажатлар 8.5. участка, цех, ишлаб чиқариш, завод маъсулотларининг таннархи ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “маъсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ корхоналарнинг ҳаражатлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: - маъсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган ҳаражатлар; - ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр ҳара...

Этот файл содержит 22 стр. в формате DOCX (67,2 КБ). Чтобы скачать "ишлаб чиқариш харажатлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ишлаб чиқариш харажатлари DOCX 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram