фуқаролик жамияти ҳақида тушунчалар

DOCX 14 sahifa 31,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
фуқаролик жамияти ҳақида тушунчалар (тарқатма материал) мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган. фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини, асосларини билиш лозим. фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. булар қуйдагилардан иборат: иқтисодий асос - шахс ва жамият манфаатларининг умумийлигига асосланган мулк шаклларининг хилма-хиллиги, иқтисодий плюрализм, кўп укладлилик, эркин бозор муносабатлари. қайсики жамиятда унинг ҳар бир аъзоси, қандайдир мулкка эга бўлиши, ўз хоҳиши билан тасарруф этиш, сарфлаш ҳуқуқига эга бўлиши, хусусий мулк дахлсизлиги, давлат томонидан кафолатланган тадбиркорлик, мехнат ва истеъмол фаолияти эркинлигининг таъминланганлиги. ижтимоий-сиёсий асос – мустақил давлатларнинг ташкил топиши, иқтисодий ва …
2 / 14
зодлик, тенглик, адолат қадриятларининг қарор топиши юридик тенгликнинг таъминланиши ва уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олиниши. ―қонун ҳукумрон бўлган жойда эркинлик ҳам бўлади‖ (а.темур). ―адолат - қонун устуворлигида‖ тамойилининг амал қилиниши. ...―фуқаролар билан давлат ўзаро ҳуқуқлар ва бурчлар орқали узвий боғлиқдирлар. фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари дахлсиз бўлиб, ҳеч ким уларни суднинг қарорисиз маҳрум этиши ёки чеклаши мумкин эмас. айни вақтда фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишлари бшқа фуқароларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зид бўлмаслиги лозим. маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунёқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараёнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги. ―тафаккур озод бўлмаса, онг ва шуур тазйиқда, қулликдан қутулмаса,инсон тўла озод бўлолмайди.тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараёнида …
3 / 14
ириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир. фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир. фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзаро уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади. таянч тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари …
4 / 14
ини барпо этиш инсоният ҳаёт тарзининг энг мақбул ривожланиш йўли эканини деярли барча эътироф этаётганлиги ва унинг жаҳоний кўлам касб этаётганлиги фуқаролик жамиятини фан сифатида ўрганишни тақозо этмоқда. ҳуқуқий давлат ва ―фуқаролик жамияти тушунчалари жамият ҳаётининг турли томонларини акс эттирувчи тушунчалардир. улар гуруҳлар, индивидлар, жамиятнинг умумий аҳамиятга молик манфаатлари ўраладиган қобиқ ҳисобланади ва уларни рўёбга чиқариш усулларидан ташкил топади. шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, фуқаролик жамиятининг давлатдан ажралиши айнан табақалар ўртасидаги тенгсизликни тугатиш ва ижтимоий муносабатларни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида юз берган. бу жараёнга бутун аҳоли номидан иш кўрувчи вакиллик давлатининг шаклланиши асос бўлган. бунинг учун одамларнинг юридик тенглиги уларга ҳуқуқ ва эркинликлар бериш орқали қонун йўли билан тан олинди. табақавий тенгсизлик ўрнини эгаллаган умумий юридик тенглик шахснинг мутлақо янги ижтимоий ҳолатини белгилаб берди. энди индивидлар, уларнинг ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, эркин ҳамда ижтимоий ҳаётнинг тўлақонли иштирокчилари деб эътироф этилди. фуқаролик жамияти – очиқ ижтимоий тузилма. унда сўз эркинлиги, шу …
5 / 14
, бирлашмалар, тадбиркорлар, клублар ва ҳ.к.)нинг мавжудлиги индивидларнинг турли туман эҳтиёжлари ва манфаатларини ифодалаш ва рўёбга чиқариш, одамзотнинг барча қобилиятларини намоён этиш имконини беради. фуқаролик жамияти – ўзини ўзи ривожлантирувчи ва ўзини ўзи бошқарувчи тизим. индивидлар ҳар хил ташкилотларга бирлашиб, бир-бири билан ранг-баранг муносабатлар ўрнатиб, ўзларининг баъзан қарама-қарши манфаатларини рўёбга чиқариб, жамият сиёсий ҳокимият кучига эга бўлган давлатнинг аралашувисиз уйғун ва изчил ривожланишини таъминлайдилар. фуқаролик жамияти ўзининг давлатдан мустақил ўзини ўзи ривожлантириш ички манбаларига эгадир. фуқаролик жамияти – ҳуқуқий демократик давлат билан уйғунликда яшайди. бу ерда инсон ва фуқаронинг табиий ва ўзлаштирилган ҳуқуқларини тан олиш, таъминлаш ва ҳимоя қилиш боғловчи омил сифатида амал қилади. фуқаролик жамиятининг асосий унсури айрим шахс бўлса, фуқаролик жамияти институтлари, ташкилотлар, гуруҳлар ва ҳоказолар уни шакллантирувчи омиллардир. улар шахс, унинг манфаатлари, мақсадлари, ниятлари ва ҳоказоларни рўёбга чиқаришга кўмаклашади. шу сабабли иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятни ажратиш, ҳақиқий фуқаролик жамиятининг юзага келиши ва қарор топишининг бош омили ҳисобланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фуқаролик жамияти ҳақида тушунчалар" haqida

фуқаролик жамияти ҳақида тушунчалар (тарқатма материал) мустақилликка эришганимиздан кейин бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ҳамда мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантириш стратегик мақсад сифатида белгиланган. фуқаролик жамияти тушунчаси – кишилик жамиятининг асрлар мобайнида шаклланган тафаккур маҳсули бўлиб инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳолати билан белгиланади. фуқаролик жамиятининг пойдеворини яратиш ва уни амалда шакллантириш учун аввало у ҳақдаги ғоялар генезисини, асосларини билиш лозим. фуқаролик жамияти маълум асослар (иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий) яратилгандагина шаклланиши мумкин. булар қуйдагилард...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (31,2 KB). "фуқаролик жамияти ҳақида тушунчалар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фуқаролик жамияти ҳақида тушунч… DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram