меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар

DOC 70,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351879726_26607.doc www.arxiv.uz меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар режа: 1. меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар 2. маънавий ва жисмоний азоблар даражаси фуқаролик ишларини мазмунан кўриш ва ҳал қилиш юзасидан суднинг фаолияти суд ҳал қилув қарорларининг чиқарилиши билан якунланади. суднинг ҳал қилув қарори низолашаётган тарафларнинг шахсий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим ҳужжатидир. бу эса судларга ҳал қилув қарорларини қабул қилиш масаласига алоҳида масъулият ва этибор билан ёндошиш лозимлиги мажбуриятини юклайди. қонунчиликда ҳам ҳар бир иш бўйича суд ҳал қилув қарорлари қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозимлиги қайд этилади (фпкнинг 18-моддаси). меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича судлар томонидан қабул қилинадиган ҳал қилув қарорлари тўлиқ равишда фпкнинг 203-207-моддалари талабларига жавоб бериши лозим. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг “суд ҳал қилув қарори ҳақида”ги 1998 йил 17 апрел қарорида ҳал қилув қарорларини қабул қилишда судьялар ишларни қонун асосида ишнинг …
2
н), агар даъво прокурор ёки бўйсунув тартибидан юқори турувчи иш берувчи томонидан берилган бўлса, қайси юридик шахс манфаати кўзланганлиги, даъво аризада кўрсатилган ёки суд томонидан жалб этилган барча жавобгарлар (фамилия, исми ва шарифи кўрсатилган ҳолда), даъвосининг суммаси кўрсатилиши керак. ҳуқуқий адабиётларда суд ҳал қилув қарорининг баён қилиш қисмида, агар низо меҳнат низоларини кўрувчи комиссияда кўрилса, низонинг бу органларда кўрилиши натижалари кўрсатилиши, агар корхонада бундай органлар бўлмаса, уларнинг йўқлиги қарорда акс эттирилиши таъкидланади. агар иш фпкнинг 259-моддасига биноан мансабдор шахс жалб қилиниб, кўрилган бўлса, бу тўғрида қарорнинг барча қисмларида ёзилиши керак. жумладан, қарорнинг баён қилиш қисмида унинг берган тушунтиришлари қисқача ифодаланиши, асослаш қисмида суднинг қандай хулосаларга келганлиги, қарор қисмида эса унинг корхонага тўлаши лозим бўлган зарар ҳақининг миқдори аниқ белгилаб кўрсатилиши керак. меҳнат ишлари бўйича етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги суд ҳал қилув қарорининг баён қилиш қисмида иш берувчининг талаблари, даъвони нималар билан асослаётганлиги, даъвогарнинг фикрича, жавобгар ёки бир неча жавобгарлардан ҳар …
3
берувчига нисбатан етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. хусусан, ушбу қисмда ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари, ходимларнинг моддий жавобгарлигини келтириб чиқарувчи асос ва шарт-шароитлар, иш берувчига етказилган ҳақиқий зарар миқдори, зарар ва унинг миқдори нималар билан асосланаётганлиги, жавобгарнинг ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) нима билан ифодаланиши, унинг ҳақиқий зарар билан миқдор ўртасидаги сабабий боғланиш, ишнинг ҳолатлари тўғрисидаги суд хулосаларига асос бўлган далиллар, суд у ёки бу далилни рад қилишда асосланган хулосалар, жавобгар ёки жавобгарлар учун моддий жавобгарликнинг қайси тури (тўлиқ ёки қисман) қўлланилиши, мазкур жавобгарлик қайси қонунларда ўз аксини топганлиги, суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилмоғи лозим. масалан, ходимларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги низоли ишларни таҳлил қилиб, ўзбекистон республикаси олий суди ”кўпгина суд қарорларида қайси моддий қонун нормаларига амал қилинганлиги кўрсатилмаганлиги таъкидланади”. суд албатта, ходимдан (ёки ходимларнинг ҳар биридан) ундирилиши лозим бўлган зарар миқдорининг ҳисобини аниқлаши керак …
4
зарар миқдорини камайтиришнинг сабабларини асослаб бериши лозим. шу ўринда айрим судлар томонидан ундирилиши зарур бўлган зарарнинг миқдори нима сабабдан камайтирилганлиги ҳал қилув қарорларида асослаб берилмаганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг "судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли қарорида “ходимдан ундириш лозим бўлган зарарнинг миқдорини камайтириш масаласини суд ўз қарорида тўлиқ кўрсатиб бериши алоҳида таъкидланиб, шунингдек, қасддан содир этилган жиноят натижасида етказилган зарар миқдорининг камайтирилишига йўл қўйилмаслигига судлар эътибор беришлари тўғрисида тушунтиришлар берилган. умумий қоида бўйича, бир неча жавобгар томонидан зарар етказилганида суд уларнинг етказилган зарардаги айб даражасини, моддий жавобгарлик тури ва доирасидан келиб чиқиб, ўз ҳал қилув қарорида улар мажбуриятларини аниқлайди. лекин, агар суднинг ҳукми билан бир неча ходимларнинг ёки ходим ва корхона билан меҳнат муносабатларида бўлмаган бошқа шахслар томонидан етказилганлиги кўрсатиб қўйилган бўлса, ҳал қилув қарорида мазкур шахсларнинг биргаликдаги жавобгарлиги кўрсатилиши керак. агар ҳукм эълон қилиниб, …
5
риши ёхуд бутунлай ёки қисман рад этиш тўғрисидаги хулосаси, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан (ёки ҳар бир жавобгар) ундириладиган зарарнинг аниқ суммаси, суд харажатларининг миқдори, унинг тақсимланиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши лозим. ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг “суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 1998 йил 17 апрелдаги қарорида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тарафларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва юридик шахснинг номи тўлиқ келтирилиши, даъво талабларининг қаноатлантирилганлиги (тўлиқ ёки қисман), даъводан воз кечганлиги (тўлиқ ёки қисман), даъвонинг бир қисми қаноатлантирилиб, бошқа қисми бўйича иш юритиш тугатилганлиги ёки даъвонинг бошқа қисми кўрмасдан қолдирилганлиги, даъво талабларининг бир қисми қаноатлантирилганлиги ёки рад этилганлиги, даъво талабларининг бошқа қисми эса алоҳида иш юритиш учун ажратилганлиги ҳақидаги суднинг узил-кесил, қисқа ва аниқ хулосаси акс эттирилган бўлиши лозимлиги ўз ифодасини топган. шунингдек, ҳал қилув қарорининг хулоса қисми қарорни ижро этиш чоғида тушунмовчиликлар ва низолар вужудга келмаслиги учун тушунарли ҳамда аниқ тарзда ифода этилмоғи керак. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар" haqida

1351879726_26607.doc www.arxiv.uz меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар режа: 1. меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар 2. маънавий ва жисмоний азоблар даражаси фуқаролик ишларини мазмунан кўриш ва ҳал қилиш юзасидан суднинг фаолияти суд ҳал қилув қарорларининг чиқарилиши билан якунланади. суднинг ҳал қилув қарори низолашаётган тарафларнинг шахсий ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим ҳужжатидир. бу эса судларга ҳал қилув қарорларини қабул қилиш масаласига алоҳида масъулият ва этибор билан ёндошиш лозимлиги мажбуриятини юклайди. қонунчиликда ҳам ҳар бир иш бўйича суд ҳал қилув қарорлари қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозимлиги қайд этилади (фпкнинг 18-моддаси). меҳнатга доир ҳуқуқий мунос...

DOC format, 70,5 KB. "меҳнат низоли ишлар бўйича суд қарорлари ва уларга қўйилган талаблар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.