технологик қурилмаларни асосий кўрсат-кичлари ва уларга қўйиладиган талаблар

DOC 77,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404229049_52356.doc технологик қурилмаларни асосий кўрсат-кичлари ва уларга қўйиладиган талаблар режа: 1. технологик қурилмаларни асосий кўрсаткичлари 2. технологик қурилмаларга қўйиладиган асосий талаблар 3. технологик ускуналарнинг иши техник тавсифини ташкил қилувчи технологик ва техник кўрсаткичлари орқали ифодаланади. уларга одатда қуйидагилар киради: - қайта ишланадиган хом ашё ёки ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг вақт бирлигидаги миқдори, яъни қуввати; - сарфланадиган энергетик қувват, вақт бирлигидаги иссиқлик ёки совуқлик миқдори, электр энергияси билан ифодаланади; - электр энергияси кўрсаткичлари (кучланиш, частота, фазалар сони) иссиқлик ташувчи кўрсаткичлари (ҳарорати, босими). совуқлик ташувчи кўрсаткичлари( тури, ҳарорати); - хом ашё ва ишлаб чиқарадиган маҳсулот кўрсаткичлари; - ускуна, унинг айрим элементлари ва қисмлари ишлаш режими кўрсаткичлари – босим, ҳарорат, айланиш частотаси ва бошқалар; - ускуна габарит ўлчамлари ва массаси; - эксплуатация шароитлари (ишлаб чиқариш биноси тавсифи, ҳарорати ва ҳавонинг нисбий намлиги) ускуна техник тавсифи унинг конкрет маҳсулот турини ишлаб чиқарадиган технологик операцияни бажара олишга яроқли эканлигини аниқлаб беради. технологик қурилмаларга қўйиладиган асосий талаблар …
2
б, ҳар хил операцияларни бажарадиган, ўзлаштириладиган ишчи органларига эга қилиб яратиш мумкин. деталларни ва қисмлари, алмаштириладиган ва минимал ўлчамда бўлиши мумкин. кичик корхоналарда ускуналарнинг ишлаши учун, одатда буғ, сиқилган ҳаво ва газ қўлланилмайди. ускуналар ва кичик корхона фаолиятининг юқори самарадорлиги маҳаллий иссиқлик, сув, совуқлик билан таъминловчи манбаларга боғлиқ. ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалашда маҳсулотларни ва хом ашёни сақлаш учун табиий манбалардан фойдаланиш имкониятларини ҳисобга олиш керак. кичик корхоналардаги ускуналарни эксплуатация қилиш учун махсус тайёрланган мутахассислар – технологлар, механиклар, лаборантлар ва ишчилар талаб қилинади. консерва саноати корхоналари технологик ускуналарига, ҳамма турдаги озиқ-овқат ускуналарига тегишли умумий талаблар билан бирга махсус, яъни қайта ишланадиган хом ашёнинг хусусиятларига қараб ҳамда хавфсизликни таъминловчи талаблар қўйилади. консерва хом ашёсини қайта ишловчи технологик ускуналарнинг ўзига хослиги – бу унинг конструкциясига қўйиладиган юқори даражадаги санитария талабларидир. технологик ускуналарнинг иш органлари конструкцияси шундай бажарилган бўлиши керакки, эксплуатация шароити бузилган ноқулай шароитда ҳам мойловчи ёғлар, занг ёки металл чанглари ва бошқа …
3
рдош бера оладиган бўлиши лозим. конструкцион материалларнинг иш зонасидаги ранги озиқ–овқат маҳсулоти сифатини аниқлашга ва тозалигини назорат қилиб туришга ҳалақит бермаслиги керак. металлоконструкциялар (рамалар, станина, боғловчи ва бошқалар) ясаш учун қирқим бўйича ёпиқ шаклдаги профиллардан фойдаланиш лозим. ускуналар конструкцияси маҳсулотни ташқи муҳитдан ифлосланишдан ҳимоя қила олиши керак, маҳсулотни ёки ёрдамчи материалларни атрофга сочилиш эҳтимолини олдини олиш, ускунанинг тўла бўшатилиши ва сифатли тозаланиши, маҳсулот қолдиқлари қолиб чириши жараёнини олдини олиш имконларини бериши керак. ҳамма томони санитар ишлови бериш ва уни назорат қилиш учун қулай бўлиши шарт. маҳсулотга ишлов бериш зонаси конструкциясида, агар технологик талабларга асосан бу кўзда тутилмаган бўлса, ювилмайдиган жойлар, тор чўнтаксимон чуқурлар, ёриқлар, тўсиқлар, зиначалар (ступенка), кескин торайган кесимли жойлар бўлмаслиги керак. жумладан ванналар, металл идишлар ва қисмлар осон ювиб тозаланадиган силлиқ, тозалашни қийинлаштирадиган, ҳалақит берадиган дўнглик, тор оралиқлар, деталларсиз юзага эга бўлишлари лозим. ёпиқ тизимда санитар ишлови беришга мўлжалланган маҳсулот зонаси конструкцияси, вақти – вақтида ечилиб қўл билан …
4
арт. ускунанинг жойлашиши, унинг қувурлар билан уланиши, канализацияга боғланиши санитар ишлов бериш ва назорат қилишга тўсқинлик бермаслиги лозим. арматуралар жойлашуви ва қувурлар уланган ерлари маҳсулотга бошқа нарсалар (гидравлик ёғ, совутиш суюқликлари ва ҳоказо) оқиб тушиб ифлослантириши ва ускунага санитар ишлов беришга халақит қилиши ҳолларига йўл қўймаслик керак. ускуна ташқариси изоляцияси атроф муҳитни ва маҳсулотни ифлослантирмайдиган, ҳароратни ўтказмайдиган материаллардан бажарил-ган бўлиши керак. жумладан, ҳар қандай юзани ойна толаси (стекловолокно) ёки шлаковата таркибли материаллар қўллаб изоляция қилиш мумкин эмас. “ишлаб чиқариш ускуналари. хавфсизлик умумий талаблари” ишлаб чиқариш ускуналарига хавфсизлик талабларини гост 12.2.003 белгилайди, жумладан конструкцияларга, уларни бошқарув органларига, ҳимоя воситаларига ҳамда монтаж ва таъмирлаш ишлари, ишлаб чиқариш ускуналарини ташиш ва сақлаш хусусиятлари билан белгиланадиган хавфсизлик талабларини. ускуналар монтаж, эксплуатация, таъмирлаш, ташиш ва сақлашда хавфсиз бўлишлари, ташқи муҳитни белгиланган меъёрдан ортиқ заҳарли моддалар чиқариб, ифлослантирмаслиги керак. ускуналар хавфсизлиги фаолият принципини, конструктив схемаларни, хавфсиз конструкцион элементларни танлаш ва ҳоказо, механизациялар, автоматлаштириш, дистанцион бошқариш ва …
5
зим. тишли узатмаларнинг бутунлай маҳкамлаб ташланмаган тўсиқлари (болтлар, винтлар ва ҳоказо) машина тўла тўхтагандан сўнг очиш имконини берадиган ёки тўла ёпилганда машина ишга туша оладиган мослама билан жиҳозланган бўлиши керак. ишчи хизматчилар иш зонаси механизмлар, хом ашё ва тайёр маҳсулотлар характерланиш зонасидан ташқарида бўлиши керак. ускуналар конструкциясида конвекцион ва нурли иссиқлик ажралиб чиқишини чегаралаш чораларини кўриш имконини бериши лозим. белгиланган жойни совутадиган машиналарда, совутиш агенти йўқ бўлганда машинани ишга тушишини блокировкаловчи мослама ўрнатилган бўлиши лозим. намлик, газлар чанг ва ёт ҳидларни ажратиб чиқарувчи ускуналар максимал равишда герметик ёпилган бўлиши керак. герметик етарлича бўлмаса, вентиляцион тизим ёрдамида ҳавони ҳайдашни таъминлаш лозим. ускуна ташқи қисмидаги бўртиқ қисмлари 5 мм дан катта радиусда юмалоқланган бўлиши керак. ишлаб чиқариш ускунасини ишга тушириш тугмачаси (кнопкаси) коробка корпусидан 3 – 5 мм чуқурликда ўрнатилган бўлиши керак. доимий иш жойидаги бошқарув органлари (кнопкалар, қўлушлагичлар, маховиклар ва хоказо) қуйидагича чегараланган иш зонасида жойлашган бўлиши керак: узунасига 0,7 м …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"технологик қурилмаларни асосий кўрсат-кичлари ва уларга қўйиладиган талаблар" haqida

1404229049_52356.doc технологик қурилмаларни асосий кўрсат-кичлари ва уларга қўйиладиган талаблар режа: 1. технологик қурилмаларни асосий кўрсаткичлари 2. технологик қурилмаларга қўйиладиган асосий талаблар 3. технологик ускуналарнинг иши техник тавсифини ташкил қилувчи технологик ва техник кўрсаткичлари орқали ифодаланади. уларга одатда қуйидагилар киради: - қайта ишланадиган хом ашё ёки ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг вақт бирлигидаги миқдори, яъни қуввати; - сарфланадиган энергетик қувват, вақт бирлигидаги иссиқлик ёки совуқлик миқдори, электр энергияси билан ифодаланади; - электр энергияси кўрсаткичлари (кучланиш, частота, фазалар сони) иссиқлик ташувчи кўрсаткичлари (ҳарорати, босими). совуқлик ташувчи кўрсаткичлари( тури, ҳарорати); - хом ашё ва ишлаб чиқарадиган маҳсулот кўрсаткичл...

DOC format, 77,5 KB. "технологик қурилмаларни асосий кўрсат-кичлари ва уларга қўйиладиган талаблар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.