экология

DOC 9 стр. 122,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
3- машғулот: касалликлар, уларнинг умумий сабаблари ва клиник белгилари 3- машғулот: касалликлар, уларнинг умумий сабаблари ва клиник белгилари экология нимани англатган? экология, яъни организм билан ташқи муҳит ўртасидаги муносабат ҳақидаги фаннинг юзага келишини ва «экология» («онкос» -юнонча хонадон, яшаш жойи, «логос- фан») иборасининг қўлланилиши 19 асрда яшаб ўтган немис табиатшунос олими эрнест геккел (1834-1919 й) номи билан боғлиқ ва у экология фанининг отаси деб қаралади. бу борада эътироз қилишимиз керакки, қарийб 1000 йил аввал буюк ватандошимиз тиббиёт даҳоси абу али ибн синонинг ҳозирда “экология” деб юритилаётган атроф муҳитнинг деярли барча омиллари уларга инсоннинг, жонзотларнинг таъсири ва ниҳоят бу омилларнинг инсон ва жонзотларга акс таъсири тўғрисидаги машҳур ибораларини келтиришнинг ўзи кифоя. «чанг бўлмаганда инсон 1000 йил яшаган бўлар эди» ёки «ҳаво токи мувозанатланган ва тоза бўлса, унга (пневмага) бегона қўшимчалар қўшилмаса, у саломатлик гарови бўлади, акс ҳолда турли касалликларга сабаб бўлади». ибн сино касалликларнинг келиб чиқишига сабаб нималар деб айтиб ўтган? …
2 / 9
еъл ва таъсирлар тўғри ва соғлом равишда юз беради. 2) касаллик, бу одам гавдасининг юқоридаги ҳолатга тескари бўлган бир ҳолатидир. 3) жолинуснинг фикрича, бўлмаган бир ҳолатдир, бу ҳолатда тўла соғломлик ёки тўла касаллик бўлмайди. масалан, қари одамлар, касаллик соғайиб бораётган давр, ёки болаларнинг ҳолатлари каби. баъзан, ушбу аҳвол соғлик ва касалликнинг бирин кетин келишидан пайдо бўлади. масалан, шундай тоифали кишилар борки, улар қишда соғлом бўлиб, ёзда касал бўладилар. бу мавсумий касалликларга хос холатдир. ибн сино таълимотига асосан инсон организмига таъсир қилиб, хасталикка сабаб бўладиган ташқи ва ички омиллар мавжуд: 1.ташқи омиллар: об - ҳаво, йил фасли, ичимлик сувлари, озиқ-овқат маҳсулотлари. 2. ички омиллар: эмоционал ҳолат, қўрқув, қувонч, ғам – андуҳ, ғазаб ва ҳоказолар. касалликни келтириб чиқарувчи сабабларга нималар киради? олдин келувчи сабаб, ташқи сабаб ва боғловчи сабаб. олдин келувчи ва боғловчи сабаблар организмдаги хилт, мизож ё таркибга тегишли бўлган умумий сабаблардир. ташқи сабаб бу- танадан ташқари нарсалар, масалан, зарба, ҳавонинг …
3 / 9
чиқаришда – тиқилманинг пайдо бўлиши. ташқи сабабларга мисол: – қуёшнинг иситиши, кучли ҳаракат, ҳаддан зиёд кўп ғам, кўп уйқусизлик ёки саримсоққа ўхшаган ўткир қиздирувчи нарсаларни ейиш кабилар. буларнинг ҳаммаси иситмага сабабдир. кўз қорачиғининг кенгайишига ва катарактага жароҳат сабаб бўлади. гавдага етган ҳар бир сабаб таъсир кўрсата оладими? гавдага етган ҳар бир сабаб таъсир кўрсата олмайди, балки яна 3 нарсага муҳтож бўлади: 1.таъсир қилувчи бир қувватдан бошқа бир қувватга ўтиши 2.гавданинг нафсоний қувватидан бир қувватга ўтиши 3.қувватларнинг бир – бирига қарама-қарши келиши. сабаблар келтириб чиқарган нарсаларига нисбатан, турли ҳолларда бўладилар. кўпинча сабаб битта бўлса ҳам, турли гавдаларда турлича касалликларда ёки турли вақтларда турли касалликларни келтириб чиқарган бўлади. бирор бир сабабларнинг таъсири кучсиз ва кучли одамда, сезувчан ва кам сезувчан одамда бир хил бўлавермайди. сабабларнинг баъзилари ўзларидан кейин из қолдиради ва баъзилари из қолдирмайди. из қолдирувчи сабаблар шундай сабабларки, улар ажралгандан кейин таъсири қолади. из қолдирмайдиган сабаб шундай сабабки, унинг ажралиши билан …
4 / 9
хил бўлади? уларнинг турлари учтадир: 1) бўлаклари ўхшаш бўлган аъзоларга мансуб касалликлар жинси, булар мизож бузилиши касалликларидир.улар нима учун бўлаклари ўхшаш бўлган аъзоларга мансуб бўладилар? чунки, аввалдан бўлаклари ўхшаш бўлган аъзоларда пайдо бўлган касаллик кейинчалик мураккаб аъзоларга ўтади. аммо, мураккаб касалликларда бу ҳолат кузатилмайди. 2) қурол аъзолари касалликлари жинси. уларнинг таъсир қуроли бўлаклари ўхшаш аъзолардан бириккан аъзоларда пайдо бўлувчи таркибий касалликлардир. 3) ҳамкор аъзолар касалликлари жинси. улар бўлаклари ўхшаш аъзоларда ҳам, қурол аъзоларида ҳам пайдо бўладиган касалликлардир. булар «узлуксизликнинг бузилиши» ва «бирликнинг таралиши» деб аталган касалликлардир. чунки «узлуксизликнинг бузилиши» бўлаклари ўхшаш бўлган ва бўғимларни ташқил қилган аъзоларда пайдо бўлмасдан бўғимнинг ўзида пайдо бўлади. баъзан асаб, суяк ва томирларнинг ёлғиз ўзларида пайдо бўлади. касалликлар неча хил бўлади? умуман, касалликлар 3 хил бўлади: мизож бузилишига тегишли бўлган касалликлар, таркиб ҳайъати бузилишига тегишли касалликлар ва «узлуксизликнинг бузилишига» тегишли бўлган касалликлар. ҳар бир касаллик шулардан биттасига тегишли. мизож бузилишига тегишли бўлган касалликлар кўп учрайди. …
5 / 9
нг ва қизилўнгачнинг торайиши каби в) тиқилиш бўладиган касалликлар, масалан, кўзнинг узумсимон (қатламдаги) тешикларнинг, жигар томирларининг ва бошқаларнинг тиқилишлари каби холатларнинг кузатилиши. 3.қопчиқ ва бўшлиқлар касалликлари неча турда учрайди? булар ҳам қуйидаги 4 турларга бўлинади, чунки улар катталашиб, кенгаядилар, ёки кичиклашиб, тораядилар, меъданинг торайиши ва тутқаноқ касаллигида мия қоринчаларининг торайиши каби, ёки тиқилиб (қон билан) тўлиб кетадилар, сакта касаллигида мия қоринчаларининг тиқилиши каби. 4.азолар юзаларининг касалликлари, масалан, меъда ва ичакларнинг силлиқ бўлиб қолишлари каби, ёки силлиқ бўлиш ўрнига ғадир – будир бўлишлари, кекирдакнинг ғадир – будир бўлиб қолиши каби. миқдор касалликлари. миқдор касалликларини неча синфи мавжуд? икки синфи мавжуд – улар миқдори ўсишдан бўлади, масалан, фил касаллиги ва олатнинг ўта катталиги каби, - бу приарпизм касаллиги деб аталади, - ёки улар никомах деб аталган одамда пайдо бўлган касалликка ўхшайди, унинг ҳамма аъзолари шу қадар катта бўлиб кетиб, ҳаракат ланишдан ожиз бўлади ёки кичикланиш жинсидан бўлади, тилнинг буришиши, кўз қорачиғининг кичиклашиши, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "экология"

3- машғулот: касалликлар, уларнинг умумий сабаблари ва клиник белгилари 3- машғулот: касалликлар, уларнинг умумий сабаблари ва клиник белгилари экология нимани англатган? экология, яъни организм билан ташқи муҳит ўртасидаги муносабат ҳақидаги фаннинг юзага келишини ва «экология» («онкос» -юнонча хонадон, яшаш жойи, «логос- фан») иборасининг қўлланилиши 19 асрда яшаб ўтган немис табиатшунос олими эрнест геккел (1834-1919 й) номи билан боғлиқ ва у экология фанининг отаси деб қаралади. бу борада эътироз қилишимиз керакки, қарийб 1000 йил аввал буюк ватандошимиз тиббиёт даҳоси абу али ибн синонинг ҳозирда “экология” деб юритилаётган атроф муҳитнинг деярли барча омиллари уларга инсоннинг, жонзотларнинг таъсири ва ниҳоят бу омилларнинг инсон ва жонзотларга акс таъсири тўғрисидаги машҳур иборалар...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOC (122,0 КБ). Чтобы скачать "экология", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: экология DOC 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram