bolalar yuqumli kasalliklari fani bo'yicha ma'ruza

DOC 15 sahifa 74,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси «тасдиқлайман» «келишилди» ўқув ишлари проректори давлат тиббиёт институти проф. ___ _ алимджанов и.и. цикл – фан услубий хайъатининг «____» _________ 2016 йил раиси , доцент ___________ д. з.мамарасулова «_____»____________ 2016йил педиатрия факультети vi- курс талабаларига болалар юқумли касалликлари фани бўйича маъруза мавзу: «сариқлик билан кечувчи касалликлар эрта ташхисоти» андижон-2016й. андижон давлат тиббиёт институти «юқумли касаликлар ва эпидемиология ” кафедраси доценти т.а. юлдашев томонидан тузилган педиатрия факультетининг vi- курс талабалари учун “болалар юқумли касалликлари” бўйича маъруза тақризчи: дерматовенерология кафедраси мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор а.б. пакирдинов педиатрия факультетининг vi- курс талабалари учун “болалар юқумли касалликлари” фани бўйича маъруза матни кафедра йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқланган ______2016й ( баённома №___) кафедра мудири – т.ф.н. д.б. мирзакаримова педиатрия факультетининг vi- курс талабалари учун “болалар юқумли касалликлари” фани бўйича маъруза матни цфмх йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқланган ______2016й ( баённома …
2 / 15
и билан касаллар аниқланганда киритилган. хар бир маъруза мақсад, режа ва энг охирги йиллардаги материаллар қўшилган адабиёт рўйхатларидан иборат. маърузаларда буюк инфекционистлар мактабидан в.и. молчанов, м.г. данилевич, а.а. колтыпин, б.г. ширвиндт, н.и. нисевич, г.н. тимофеева, в.ф. учайкин, х.а. юнусова, о.с. махмудов, т.а. даминов, к.м. мирзаев анъаналари эътиборга олинган. маърузалар яхши тил билан ёзилган, осон ўқилади, талабалар учун белгиланган бўлсада қизиқиш билан кенг қамровли мутахассислар томонидан хам қизиқиш билан қўлланилади. мазкур маърузалар нафақат талабаларни балки магистр, клиник ординаторларни асосий дисциплина бошқарувини эгаллаш ва уларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин. такризчи – дерматовенерология, кафедраси мудири т.ф.д., профессор а.б. пакирдинов тақриз « сариқлик билан кечувчи касалликлар эрта ташхисоти» мавзуси бўйича юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси доценти т .а. юлдашев маърузаларига. болалар юқумли касалликлари фани маърузалари тиббиёт фанлари номзоди, доцент т .а .юлдашев 6-курс педиатрия факультети талабалари учун болалар юкумли касалликлари буйича типовой ва ишчи дастур асосида тузган. маърузалар тузилишида болалар юқумли касалликларнинг ҳаво – томчи …
3 / 15
мутахассислар томонидан хам қизиқиш билан қўлланилади. мазкур маърузалар нафақат талабаларни балки магистр, клиник ординаторларни асосий дисциплина бошқарувини эгаллаш ва уларни тайёрлашда қўлланилиши мумкин. такризчи – дерматовенерология, кафедраси мудири т.ф.д., профессор а.б. пақирдинов маъруза № 3 « бўғма, кўкйўтал касалликлари этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташхисоти, даволаш ва олдини олиш.» режа: 1.кириш - 5мин. 2.тарихий маълумотлар - 5мин. 3. этиологияси ва эпидемиологияси - 10 мин. 4. интерактив ўйинлар - 5 мин. 5. патогенези - 10 мин. 6. клиникаси - 20 мин. 7. диагностикаси - 8 мин. 8. даволаш - 10 мин. 9. интерактив ўйинлар - 5 мин. 10.профилактикаси - 10 мин. 11. якунлаш - 5 мин. дифтерия (diphteria) инфекциянинг кириш дарвозаси соҳасида фибриноз яллиғланиш аниқланадиган, юрак-томир ва асаб системаси зарарланиши билан кечадиган ўткир юқумли касалликдир. этиологияси. қўзғатувчи — дифтерия таёқчаси. унинг асосий хусусияти ўсиш даврида ўзидан касаллик патогенезида муҳим аҳамиятга эга бўлган токсин ажратиб чиқаришидадир. эпидемиологияси. касаллик манбаи — дифтерия билан …
4 / 15
ди. бу шик реакцияси орқали аниқланади: 1/40 бўлган дифтерия токсинидан тери остига 0,1 мл юборилади, терининг 1 см диаметрда қизариши ва инфильтрация пайдо бўлиши (мусбат реакция) организмнинг бу касалликка берилувчанлигидан дарак беради. касаллик ўтгандан сўнг организмда бошқа болаларда учрайдиган инфекцияларга қараганда беқарор махсус иммунитет пайдо бўлади. патогенези. инфекцияга томоқ, бурун, юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари кириш дарвозалари бўлиб хизмат қилади, баъзан касаллик қўзғатувчиси кўз конъюнктиваси, ташқи жинсий аъзоларнинг шиллиқ пардаси ва шикастланган тери орқали организмга тушади. дифтерия микроби тушган жойда фибриноз яллиғланиш кузатилади ва у ердан организмга қон, лимфа ва бошқа йўллар орқали токсинлар тарқай бошлайди.. фибриноз яллиғланиш юзароқ, крупоз яллиғланиш эса бирмунча чуқурроқ жойлашган бўлади. бунда дифтерик характер касб этиб, тўқималардан ажраладиган фибриноз парда ҳосил бўлади. шу жараёнда қон тўлиб оқиши натижасида регионар лимфатик тугунлар катталашади, ҳужайра элементларида баъзан тўсатдан: тери ости клетчаткасини қоплаб оладиган шиш дайдо бўлади. организмга яна токсинлар тушиши нерв системасини, юрак-томир ва эндокрин системасини заҳарлаб …
5 / 15
ди. дифтериянинг локализацияланган турида пардасимон оқ карашлар бодомча безларидан бошқа жойларда кузатилмайди. аввал улар қуюқ ўргимчак тўри кўринишида бўлади (бодомча безлара катталашган ва озгина қизарган бўлади), тез орада оқимтир-кулранг тус олади, тўқималарга ёпишиб кўчириб олинганда ўша жой қонаб туради. беморларда озгина заҳарланиш белгилари пайдо бўлади, ҳарорат 38° гача кўтарилади, овқат ютганда томоқ бир оз оғрийди. дифтериянинг тарқалган турида интоксикация белгилари яққол юзага чиқади, ҳарорат юқори бўлади, карашлар зичроқ жойлашиб, бутун бодомча безларидан ташқари, ҳалқумнинг шиллиқ пардасини, танглай равоқларини, юмшоқ танглайни, тилчани, ютқин деворларини қоплайди. дифтериянинг токсик тури сенсибилланган организмнинг гиперергик реакцкяси билан намоён бўлиб, кенг маҳаллий шикастланишлар ва умумий аҳволининг ёмонлашуви билан кечади. ҳароратнинг кўтарилиши, бош оғриши, эт увишиши, қайт қилиш, бўйин лимфа тугунларининг катталашиши, яққол бодомча безларида чегараланмаган ва унча катта бўлмаган карашларнинг пайдо бўлиши унинг энг биринчи белгилари ҳисобланади. кейннчалик караш тез тарқалиб кетади, ҳалқум шиллиқ қаватида ва лимфатик тугунлар соҳасидаги бўйин тери ости клетчаткасида шиш пайдо бўлади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"bolalar yuqumli kasalliklari fani bo'yicha ma'ruza" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар ва эпидемиология кафедраси «тасдиқлайман» «келишилди» ўқув ишлари проректори давлат тиббиёт институти проф. ___ _ алимджанов и.и. цикл – фан услубий хайъатининг «____» _________ 2016 йил раиси , доцент ___________ д. з.мамарасулова «_____»____________ 2016йил педиатрия факультети vi- курс талабаларига болалар юқумли касалликлари фани бўйича маъруза мавзу: «сариқлик билан кечувчи касалликлар эрта ташхисоти» андижон-2016й. андижон давлат тиббиёт институти «юқумли касаликлар ва эпидемиология ” кафедраси доценти т.а. юлдашев томонидан тузилган педиатрия факультетининг vi- курс талабалари учун “болалар юқумли касалликлари” бўйича маъруза тақризчи: дерматовенерология кафедраси мудири тиббиёт фан...

Bu fayl DOC formatida 15 sahifadan iborat (74,0 KB). "bolalar yuqumli kasalliklari fani bo'yicha ma'ruza"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: bolalar yuqumli kasalliklari fa… DOC 15 sahifa Bepul yuklash Telegram