huquqshunoslik mutaxassis shakllanishida zamonaviy ish qonunlari va kompetentsiyalar roli

DOCX 7 стр. 32,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
1-мавзу ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли мавзунинг асосий масалалари 1. ҳуқуқий кўникмалар ва методология модули предмети, вазифалари ва ўзлаштириш методлари. 2. “soft skills” (мобил кўникмалар) моҳияти, унинг ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишдаги роли. 3. “soft skills” ва “hard skills” (қаттиқ кўникмалар)нинг ўзаро тўлдирувчи ва фарқли жиҳатлари. 4. юридик кадрларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг аҳамияти. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. – т.: тдюу, 2019. 6-23 b. tasso k. (2020). essential soft skills for lawyers: what they are and how to develop them. globe law and business, uk. 6-44 p. randall kiser. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge. cambridge university press. manmohan joshi. (2017). soft skills. 1st ed. [pdf]. available at: https://bookboon.com/en/soft-skills-ebook майоров в.и. введение в юридическую специальность: учебное пособие. – челябинск.: южно-уральский государственный университет, 2005. 53-64 с. 1. ҳуқуқий кўникмалар ва методология модули предмети, вазифалари ва ўзлаштириш методлари. “ҳуқуқий кўникмалар ва методология” модулининг предмети – бўлғуси …
2 / 7
аларда ҳуқуқий кўникмалар ҳамда ҳуқуқий фаолият ва ҳуқуқий тадқиқотлар методологияси юзасидан назарий билимлар ҳамда амалий тажрибаларни шакллантириш ҳисобланади. ўқув курсини ўзлаштириш учун қўлланиладиган, индивидуал ва жамоавий вазифалар уйғунлиги асосида, назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган умумий фалсафий ва илмий методлар ёрдамида қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилади: · ҳуқуқий кўникмалар ва ҳуқуқий тадқиқот методологиясини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва амалиётда қўллаш учун зарурий билим ва кўникмалар базасини шакллантириш; · муваффақиятли юрист карьерасини режалаштириш усулларини ўзлаштириш; · ҳуқуқшуноснинг шахсий ривожланиш режасини тўғри тузиш; · вақтни самарали бошқариш усулларини эгаллаш; · ҳуқуқшуноснинг оғзаки ва ёзма нутқи талаб ҳамда мезонларини ўзлаштириш; · оралиқ ва якуний назорат саволларига жавобларни тўғри тақдим этиш; · ҳуқуқий тадқиқот олиб боришнинг дастлабки тажрибаларини ўзлаштириш; · мантиқий ва танқидий фикрлаш тажрибасини ҳамда ҳуқуқий фаолиятга доир маълумотлар билан мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш; · таъсирчан резьюме ва бошқа шахсий биографий маълумотлар тузишни ўрганиш; · юристлар жамоаси ҳамда жамиятда ижобий шахсий имижни шакллантириш усулларини ўзлаштириш; …
3 / 7
ҳолбуки, бугунги глобаллашган ва бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда иш берувчилар ишга олаётган инсонларнинг улар қай даражада шахслараро муносабатларни тўғри йўлга қўя олишларига эътибор қаратмоқдалар. улар айнан шу хусусият орқали компанияси ривожланиши, мижозлар ишончини оқлаш ва улар сонининг кўпайишига эришиш мумкинлигини яхши биладилар. шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ўзбекистоннинг иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланган бўлиши фақатгина иқтисодий-ҳуқуқий ислоҳотларгагина боғлиқ эмас. бунда, энг аввало, инсон фактори муҳим роль ўйнайди. бошқача айтганда, одамларнинг дунёқараши ҳамда жамиятга, бошқа шахсларга муносабати ҳам бозор иқтисодиётига мос бўлиши даркор. аслида айни шу жиҳатлар жамиятга том маънодаги бозор иқтисодиёти руҳининг кириб келишига сабабчи бўлади. бозор иқтисодиёти жамиятни рақобат муҳитида ҳаёт кечиришга чорлайди, ҳатто, мажбурлайди. рақобат бўлса фақатгина моддий ишлаб чиқаришда эмас, балки шахслараро муносабатларда зарурий кўникмаларни шакллантирганлик ва ривожлантирганлик даражасида ҳам акс этади. яъни, одамлар шахслараро муносабатларда қанчалик муваффақиятли ҳаракат қилсалар, ўзи ишлаётган ташкилотларнинг ривожланишига шунчалик ҳисса қўша оладилар. шу сабабдан ҳам ривожланган мамлакатларда иш берувчилар айнан мана шу хусусияга …
4 / 7
нглиз тилида “soft skills” деб номланади. шахсиятида айни кўникмалар эртароқ ривожланган ҳуқуқшуносларнинг карьерада муваффақият қозониш эҳтимоли жуда юқоридир. шундай қилиб, “soft skills” (мобил кўникмалар) шахслараро муносабатларни тўғри, мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этиш ва олиб боришда зарур бўладиган малака ҳамда кўникмалар тизимидир. бундай малака ва кўникмалар “ҳаётий кўникмалар” деб ҳам аталади. шахс ушбу малака ва кўникмаларни ўзида ривожлантиргани сайин унинг шахсий ривожланиши ҳам юқорилаб боради. 3. “soft skills” ва “hard skills” (қаттиқ кўникмалар)нинг ўзаро тўлдирувчи ва фарқли жиҳатлари. айтилганидек, “soft” инглиз тилидан таржима қилинганда “мобил” ёки “юмшоқ” деган маънони англатади. бундан ташқари, “hard skills” тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, “hard” инглиз тилида “қаттиқ” маъносини беради. мажозий талқинда тушунтирилса, компьютернинг ишлаши учун асосан иккита компонент зарур. инглиз тилида булар “hardware”, яъни компьютер қурилмаси ва унинг қўшимча қурилмалари ҳамда “software”, яъни дастурий таъминотдир. керакли дастурлар бўлмаса, компьютер қурилмаси шунчаки машиналигича қолаверади. “hard skills” таълим муассасасида фанларни ўзлаштириш натижасида орттирилган ҳамда касбий-профессионал фаолиятни олиб бориш …
5 / 7
кетишда асос бўлади. бошлиқ ва ходимлар ўртасида муносабатлар ҳам айни шу хусусиятлар орқали тўғри ташкил этилиши мумкин. бунинг акси бўлса, ходимлар ушбу ташкилотда ишлаш жараёнида мотивация ололмайдилар ва бошқа жойдан иш излашга тушадилар. битта шахсни деб компания кўпгина иқтидорли ва профессионал кадрлардан маҳрум бўлиши эса ачинарли ҳолдир. бошлиқ ва ходимларда эмпатия, яъни ўзаро бир-бирини руҳий жиҳатдан тушуниш кўникмасининг бўлиши ҳам зарур жиҳатдир. шундай экан, инсонлар ўзаро алоқага киришаётганда шахслараро муносабатларни тўғри ташкил этиш ўта муҳим саналади. шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қаттиқ кўникмалар ахборот ва билимларнинг тезкор кўпайиши ва замоннинг глобаллашиб бориши натижасида тезда эскириб қолмоқда. масалан, университет талабаси биринчи босқичда ахборот технологиялари бўйича фандан янги яратилган дастурий таъминот − “windows”нинг имкониятларини ўзлаштиради. аммо талаба тўртинчи босқични якунламай туриб дастурий таъминотнинг янги версияси яратилади. бунда шуни кузатиш мумкинки, олий таълим муассасасида олинаётган билимлар тезда эскириб қолмоқда ёки кераксиз бўлиб боряпти. бунга олий таълим муассасаларида ўқув дастуридан чиқариб ташланаётган фанлар яққол мисол …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "huquqshunoslik mutaxassis shakllanishida zamonaviy ish qonunlari va kompetentsiyalar roli"

1-мавзу ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли мавзунинг асосий масалалари 1. ҳуқуқий кўникмалар ва методология модули предмети, вазифалари ва ўзлаштириш методлари. 2. “soft skills” (мобил кўникмалар) моҳияти, унинг ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишдаги роли. 3. “soft skills” ва “hard skills” (қаттиқ кўникмалар)нинг ўзаро тўлдирувчи ва фарқли жиҳатлари. 4. юридик кадрларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг аҳамияти. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. – т.: тдюу, 2019. 6-23 b. tasso k. (2020). essential soft skills for lawyers: what they are and how to develop them. globe law and business, uk. 6-44 p. randall kiser. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge. cambridge university press. ma...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (32,1 КБ). Чтобы скачать "huquqshunoslik mutaxassis shakllanishida zamonaviy ish qonunlari va kompetentsiyalar roli", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: huquqshunoslik mutaxassis shakl… DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram