конституция назарияси

DOC 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1351497505_23567.doc конституция назарияси режа: 1. конституция тушунчаси 2. конституциянинг моҳияти 3. конституцияларни туркумларга (турларга) бўлиш (классификациялаш) 4. формал ва моддий конституция. юридик ва амалий конституция 5. конституциянинг юридик хусусиятлари 6. конституциянинг юридик мазмуни 7. конституциянинг функциялари 8. конституциянинг тузилиши 9. конституция лойиҳаларини тайёрлаш 10. конституцияни қабул қилиш усуллари 11. конституцияни ўзгартириш тартиби 12. конституцияни ҳимоя қилиш. конституциявий назорат 1. конституция тушунчаси "конституция" тушунчаси xviii аср охирида пайдо бўлиб, конституцияга жуда кўп таърифлар берилган. "конституция"га турли хил таърифлар берилган бўлиб, улардан бир неча мисоллар келтирамиз. биринчи таъриф: француз давлатшунос олими ж.бюрдонинг конституцияга берган таърифи: "конституция - сиёсий ҳокимиятларни тайинлаш, ташкил этиш ва фаолият кўрсатишга оид қоидалар йиғиндисидир". иккинчи таърифда эса ушбу (юқоридаги) таърифга америкалик олим к.берд "фуқаролар эркинликлари" тушунчасини қўшади. учинчи таъриф сифатида нигериялик конституцияшунос б.нвабуезенинг таърифини берашимиз мумкин: "конституция - бу қонун кучига эга бўлган формал ҳужжат бўлиб, унинг ёрдамида жамият ўз-ўзини бошқаради ҳамда ўзининг турли идоралари билан шунингдек, бу …
2
лари эса конституция бу олий ҳуқуқий норманинг ифода бўлишидир деб тушунадилар. марксизм-ленинизм конституцияни синфий курашнинг маҳсули сифатида баҳолайди. бизнинг фикримизча, конституция – умуминсоний ҳуқуқий қадриятларни энг умулашган инъикосидир. 3. конституцияларни туркумларга (турларга) бўлиш (классификациялаш) турли мамлакатлардаги конституцияларни турли мезонларга (критерияларга) асосланиб, ҳар хил гуруҳларга (турларга) бўлиш мумкин. биринчидан, конституцияларни уларнинг моҳиятига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. юридик конституция (формал) - давлатнинг асосий қонуни. 2. ижтимоий (социал) конституция (амалий) - амалдаги реал ижтимоий муносабатлар тартибга солинади. 1. тирик конституция - ақш олий суди бу конституцияни ўзгараётган ижтимоий мезонларига мослаб келмоқда. 2. фиктив (сохта) конституция - сссрнинг 1936 йил конституцияси. 1. моддий конституция - конституциявий тузум ва инсон ҳуқуқларини тартибга солувчи қонундир. 2. формал конституция - асосий қонун бўлиб, алоҳида тартибда қабул қилинади ва олий юридик кучга эга. иккинчидан, конституцияларни шаклига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. ёзма конституциялар. 2. оғзаки (ёзилмаган) конституциялар - буюк британия, янги зеландия, бутан каби давлатлар …
3
нституциялар - ироқда 1970 йил бирлашган араб амирлигида 1971 йилдан бери ҳаракатда бўлган конституциялар. учинчидан, конституцияларни уларни ижтимоий мазмунига қараб ҳам бир неча турга бўлиш мумкин. ҳозирги кунда дунёда 300 дан ортиқ конституция бор (федератив давлатлар субъектларининг конституциялари билан бирга). бу конституциялар турли тарихий даврда қабул қилинган бўлиб, ҳар хил ижтимоий мазмунга эга. 1. fарб мамлакатлари конституциялари. 2. ривожланаётган мамлакатлар конституциялари. 3. ўтиш даври мамлакатлари конституциялари. 4. теократик давлатлар конституциялари. конституцияларни қуйидаги турларга ҳам бўлиш мумкин: 1. демократик конституциялар. 2. авторитар конституциялар. 3. тоталитар конституциялар. конституцияларни турли гуруҳларга бўлиш табиийдир. ҳар қандай классификация конституцияларни у ёки бу жихатини яққолроқ, кўрсатиш учун хизмат қилади. 4. формал ва моддий конституция. юридик ва амалий конституция конституциявий ҳуқуқ фанида конституция тушунчаси икки хил маънога эга деб қаралади. шу маънода формал ва моддий конституция фарқланади. ҳозирги замон конституциявий ҳуқуқ фанида формал конституция деганда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган, қабул қилиниши ва …
4
онунидир. юридик конституция давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва шахсни ҳуқуқий мақомини белгилаш асосларини мустаҳкамлайди. 5. конституциянинг юридик ҳусусиятлари конституция энг муҳим юридик ҳужжат, олий норматив - ҳуқуқий акт сифатида қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради. 1. конституция давлатнинг асосий қонунидир. 2. конституция - олий юридик кучга эга. 3. конституция алоҳида тартибда қабул қилинади ва ўзгартирилади. 4. конституция муҳим сиёсий ҳужжатдир. 5. конституция муҳим мафкуравий ҳужжатдир. 6. конституция муҳим юридик ҳужжатдир. 7. конституция миллий ҳуқуқий тизимнинг ўзагини ташкил этади. 8. конституция - ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданиятнинг асоси. 6. конституциянинг юридик мазмуни конституцияларнинг юридик мазмуни унинг таркибини ташкил этувчи нормаларда ифодаланиб, ушбу конституциявий нормалар шахс, жамият ва давлат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солади. ўзбекистон республикаси конституциясининг юридик мазмунини қуйидаги конституциявий нормалар ташкил этади: 1. а) қонун чиқарувчи; б) ижроия; в) суд органлари фаолиятини конституциявий асосларини яратувчи; 2. фуқаролик жамияти асосларини ташкил этувчи; 3. ташқи сиёсат асосларини ташкил қилувчи; …
5
еамбула), асосий норматив қисм ва якунловчи қисмдан иборат бўлади. муқаддима қисмида жамият ва давлат тараққиётининг асосий босқичлари ҳамда ривожланиш истиқболлари кўрсатиб берилади. асосий қисм бўлим, боб ва моддалардан ташкил топади. масалан, ўзбекистон республикаси конституцияси муқаддима, олти бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат. якунловчи қисм эса давлат ҳокимиятининг давомийлигини таъминлашга қаратилган бўлади. айрим конституцияларда уларга киритилган қўшимчалар хажми жуда катта бўлади. баъзи конституцияларда эса иловалар ҳам бўлади. 9. конституция лойиҳаларини тайёрлаш конституция лойиҳалари турли давлатларда турлича тайёрланади. конституция лойиҳаларини тайёрлашнинг қуйидаги усулларини кўрсатиш мумкин. 1. лойиҳа махсус конституциявий комиссия томонидан тайёрланади. 2. лойиҳалар сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари томонидан тақдим этилади. 3. лойиҳа парламент ёки ҳукумат томонидан тайёрланади. масалан, франциянинг собиқ президенти де голль франциянинг 1958 йилги конституцияни тайёрлашда кенг иштирок этган. 4. лойиҳани тайёрлашда собиқ мустамлака қилувчи мамлакатлар фаол иштирок этади. масалан, буюк британия ўзининг собиқ мустамлака давлатларида уларнинг конституцияларини тайёрлашда қатнашган. 5. лойиҳа конституциявий таъсис мажлиси томонидан тайёрланади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"конституция назарияси" haqida

1351497505_23567.doc конституция назарияси режа: 1. конституция тушунчаси 2. конституциянинг моҳияти 3. конституцияларни туркумларга (турларга) бўлиш (классификациялаш) 4. формал ва моддий конституция. юридик ва амалий конституция 5. конституциянинг юридик хусусиятлари 6. конституциянинг юридик мазмуни 7. конституциянинг функциялари 8. конституциянинг тузилиши 9. конституция лойиҳаларини тайёрлаш 10. конституцияни қабул қилиш усуллари 11. конституцияни ўзгартириш тартиби 12. конституцияни ҳимоя қилиш. конституциявий назорат 1. конституция тушунчаси "конституция" тушунчаси xviii аср охирида пайдо бўлиб, конституцияга жуда кўп таърифлар берилган. "конституция"га турли хил таърифлар берилган бўлиб, улардан бир неча мисоллар келтирамиз. биринчи таъриф: француз давлатшунос олими ж.бюрдонинг кон...

DOC format, 84,5 KB. "конституция назарияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: конституция назарияси DOC Bepul yuklash Telegram