ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари

PDF 27 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
ижтимоий иқтисодий ривожланишни прогнозлаш 2-мавзу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 1-маъруза машғулоти 1. макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар. 2. ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. 3. яимни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш. 2-маъруза машғулоти 4. яимни харажатлар бўйича ҳисоблаш. 5. яимни даромадлар бўйича ҳисоблаш 6. номинал ва реал яим муайян мамлакат иқтисодий ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичлар макроиқтисодий кўрсаткичлар дейилади. макроиқтисодий кўрсаткичлар миқдор ва сифат кўрсаткичларига гуруҳланади. макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари муайян мамлакат иқтисодиётини ифодалайди, буларга: • ялпи ички маҳсулот (яим), • соф ички маҳсулот (сим), • миллий даромад (мд), • шахсий даромад (шд), • ихтиёридаги даромад (ид) ва бошқалар киради. сифат кўрсаткичлари мазкур мамлакатлар иқтисодиётини нисбий жиҳатдан акс эттиради, уларга: • инфляциянинг ўсиш суръатлари, • давлат бюджети тақчиллиги, • дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, • ишсизлик даражаси, • аҳолининг иш билан бандлик даражаси, • аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, • аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг …
2 / 27
аб чиқариш усулида ҳисобланган яим якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. яимни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини яимга киритиб юборишнинг олдини олади. пировард маҳсулот – якуний истеъмол учун сотиб олинадиган тугал маҳсулот (товар ва хизматлар)дир. оралиқ маҳсулот – қайта ишлаш ёки сотиш учун сотиб олинган товар ва хизматлар тушунилади. яимни ҳисоблашда маҳсулотларнинг охирги сотиш қиймати ҳисобга олинади, оралиқ қиймат эса ҳисобга олинмайди. якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади. якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси яимга қўшилмайди. қўшилган қиймат товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида …
3 / 27
томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи)га қилинган харажатлар киради. ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (i): а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга; б) корхоналар, иншоатлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган; в) товар захиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгариши. соф экспорт (хп) мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ. 5. яимни даромадлар бўйича ҳисоблаш яимни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади. яимни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: истеъмол қилинган капитал ҳажми (сса) ёки амортизация (а) – жорий йилдаги яимни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган инвестиция товарларини сотиб олишга мўлжалланган ажратмалар;  бизнесга эгри солиқлар (т) - маҳсулот баҳосини оширувчи, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади. жумладан, қўшимча қиймат солиғи, акцизлар, лицензия тўловлари ва божхона божлари.  ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (w) - …
4 / 27
одалаш мумкин; барча тармоқларнинг ялпи ишлаб чиқариши – оралиқ истеъмол= ялпи ички маҳсулот. ялпи ички маҳсулот - амортизация = соф ички маҳсулот. соф ички маҳсулот – бизнесга эгри солиқлар = миллий даромад миллий даромад – ижтимоий суғуртага бадаллар – корпорация фойдасига солиқлар – корпорацияни тақсимланмаган фойдаси + трансферт тўловлари = шахсий даромад. шахсий даромад – якка тартибдаги солиқлар = ихтиёрдаги даромад. 6. номинал ва реал яим баҳолар индексини ёки инфляция даражасини ҳисоблаш учун: - дефлятор (пааше индекси); - истеъмол нархлари индекси(ласпейрес индекси); - саноат ишлаб чиқариш баҳолари индекслари ҳисобланиши лозим. номинал яим реал яим = ———————— дефлятор ласпейрес индексига (истеъмол нархлари индекси) кўра нархлар индекси базис йилга нисбатан аниқланилади ва у қуйидаги кўринишга эга: ил = пааше индекси (дефлятор) нархларни жорий йилга нисбатан аниқлашни тавсия этади. уни қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: ип = бу ерда: p – нарх, q – товар ва хизматлар миқдори, 1 – жорий йил, 0 – …
5 / 27
д. -спб.: питер, 2010. 3. ishmuhamedov a.e., djumayev z.a, jumayev q. x. makroiqtisodiyot. -t.: o'zbekiston 2005. 4. тарасевич л.с. и др. макроэкономика:учебник.- 6-е изд. –м.: высшее образование», 2006. 5. ахмедов д.к.,ишмухамедов а.э., жумаев к.,джумаев з.а. макроиктисодиёт, т.: ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2004. эътиборингиз учун раҳмат!

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари" haqida

ижтимоий иқтисодий ривожланишни прогнозлаш 2-мавзу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар 1-маъруза машғулоти 1. макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар. 2. ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. 3. яимни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш. 2-маъруза машғулоти 4. яимни харажатлар бўйича ҳисоблаш. 5. яимни даромадлар бўйича ҳисоблаш 6. номинал ва реал яим муайян мамлакат иқтисодий ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичлар макроиқтисодий кўрсаткичлар дейилади. макроиқтисодий кўрсаткичлар миқдор ва сифат кўрсаткичларига гуруҳланади. макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари муайян мамлакат иқтисодиётини ифодалайди, буларга: • ялпи ички маҳсулот (яим), • соф ички маҳсулот (сим), • миллий даромад (мд), • шахсий даромад (шд), • ихтиёридаги даромад (ид) ва бошқалар киради. ...

Bu fayl PDF formatida 27 sahifadan iborat (1,4 MB). "ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва… PDF 27 sahifa Bepul yuklash Telegram