металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи

PDF 20 pages 3.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
aлишер навоий номидаги самарканд давлат университети маънавий ва маърифий ишлар буйича биринчи проректори тузилмаси 8-маъруза. металл каркасли бир қаватли саноат биноларининг монтажи режа: 1.металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи. 2.турли турдаги бинолар монтажини ўзига хос хусусияти. 3.томѐпма блоклари конструкциялари ва уларни йиғиш усуллари. конвейерда йиғиш. 4.блокли монтаж усуллари. усулнинг афзаллиги ва қулланилиши. фан ўқ: э.т.ашуров 1.металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи. умумий қоидалар. саноат биноларининг 70% дан кўпроқ қисми бир қаватли қилиб лойиҳаланади ва қурилади. кўпинча катта оралиқларни ѐпишда, айниқса йирик майдонли биноларни ѐпишда металл конструкциялар кенг қўлланилади. бундай биноларни томѐпмаларини тайѐрлаш ва монтаж қилишнинг мехнат сарфи, умумий бинони барпо этиш меҳнат сарфининг 50-75% ни ташкил этади, шунинг учун, бутун қурилишни тугатиш муддати томѐпмаларни монтаж қилиш давомийлигига боғлиқ бўлади. биноларнинг томѐпмалар конструкциясини ечимлари бошқа конструкциялардан элементларнинг кўп сонли туташув узелларидан (тугун) ташкил топиши билан фарқ қилади ва шунинг учун уларни тўғрилаш, томѐпманинг айрим элементларни мос келтириш, айниқса бириктириш …
2 / 20
туфайли, оғир темир бетон ферма ва томѐпма плиталарни қўлланишига хожат қолмайди. солиштириш учун 12×24 ўлчамдаги металл блок 40 т бўлса худди шу ўлчамдаги йиғма темир бетон конструкциянинг оғирлиги 80 т дан 120т гача бўлиб, 2-3 баробар оғир бўлади. 2.турли турдаги бинолар монтажини ўзига хос хусусияти. енгил турдаги бинолар монтажи. бундай бир қаватли саноат биноларининг геометрик параметрлари (оралиқ ва баландлик), чегараланган бўлиб, уларда кўпинча кўприксимон кранлар бўлмайди. бундай биноларда кўпинча енгил томѐпма конструкциялари қўлланилади: тўғри бурчакли кесимга эга этиб пайвандланган профиллар, қувурлардан тайѐрланган фермалар, структурали томѐпма конструкциялари ва бошқалар. енгил турдаги биноларнинг хамма конструктив элементлари унча оғир бўлмаган массага эга бўлиб, уларнинг оғирлиги 8 т дан ошмайди. бинонинг каркасини монтаж қилишни бошлашдан олдин, ноль циклидаги ишлар тугалланган бўлиши, пол ости бетон ишлари бажарилган бўлиши керак, бу эса монтаж кранларини ва транспорт воситаларини тўсиқларсиз харакатланишини таъминлайди элементлаб монтаж қилиш юк кўтариш қобилияти 10...20 т бўлган ўзиюрар гусеницали, пневмоғилдиракли ва автокранлар ѐрдамида амалга …
3 / 20
аклари); 4 – каноп арқонли тортқи; 5 – вақтинчалик металл таянчлар; і – іі – томѐпма блоклари. оғир турдаги бинолар монтажи. бундай биноларга оғир машинасозлик заводларининг цехлари киради. оғир типдаги бинолар мураккаб конструктив ечимларга эга, монтаж элементлари баъзида 100 т дан ошиб кетадиган оғир массага эга, шунинг учун рационал-оқилона ишлаб чиқариш технологиясини танлашда ибл пухталик билан синчиклаб ишлаб чиқилиши талаб қилинади. катта иш ҳажмига эга бундай биноларни монтажи, (20...30 минг т металл конструкциялари), кўпинча тор ва сиқиқ шароитларда бажарилганлиги учун, катта қувватли монтаж ускуналари, махсус мосламалар ва жиҳозлар қўлланилишини талаб қилади. 3.томѐпма блоклари конструкциялари ва уларни йиғиш усуллари. томѐпма блоклари конструкциялари. томѐпма блоклари – бу фазовий система, бўлиб, уни ўзгармаслиги конструкциядаги горизонтал ва вертикал боғловчилар борлиги, ҳамда металл профилли тўшама ҳосил қилган ―диск‖ орқали таъминланади. блокларни ўлчамлари модул 6 м бўлганда 12×18 м дан 36×36 м гача, блокларни майдони 216 ... 1300 м2, массаси 30 ... 190 т. дастлаб тайѐрланиб …
4 / 20
хосил қилинади. конвейерни биринчи тўхташ – туриш жойида (3−расм) бикир қилиб тўртта металл устун ўрнатилган (устунларни юқори қисми) бино учун қабул қилинган тўр асосида, масалан 12×24 м ли ўлчамларда. биринчи тўхташ жойи стенд билан жиҳозланган бўлиб, у ўрнатилган иккита стропилаости ва стропила фермаларни юқори аниқликдаги геометрик ўлчамларини ва бир – бирига бикир қилиб ўзаро махкамлашни таъминлайди. конвейернинг хамма аравачалари ўзаро бир-бири билан бириктирилган бўлиб, хамма блоклар бир тўхташ жойидан иккинчисига рельс бўйлаб бир вақтда, бир хил вақт оралиғида, бир хил масофага электрчиғирлари ва полиспастлар ѐрдамида силжитилади. рельсли йўллар, аравачалар, йиғиш ва блокларни силжитиш мосламалари хаммаси биргаликда конвейер дейилади. 3-расм. конвейерни биринчи турар жойида томѐпма блокларини йиғиш учун кондуктор: 1 – стропила ости тўсини; 2 – стропила фермаси; 3 – кондуктор устуни; 4 – конвейер аравачаси; 5 – винтли домкрат; 6 – майдончали монтаж нарвони. 4.блокли монтаж усуллари. усулнинг афзаллиги ва қулланилиши. конвейерли йиғиш ва йирик блокли монтаж ҳар-хил усуллар билан …
5 / 20
ининг юк кўтарувчи конструкциялари – краности тўсинлари ѐки стропилаости фермаларига туширилиб ва лойиҳа ҳолатига сурилиб кўчирилади. блокларни конвейер аравачасидан кўтариш балкали тиргаклитраверса ѐрдамида кран билан амалга оширилади. блок икки тармоқли строплар билан бошмоқлардан илинади, бошмоқлар стропилаости фермасини юқоридаги белбоғига болтлар билан маҳкамланган бўлади (6- расм). тўлиқ тайѐр томѐпмаси блокларини монтажини асосий схемаларини тушунтирамиз. 6- расм. томѐпма блокларини конвейердан ўрнаткичга узатиш схемаси: а – йириклаштирилган блокни конвейердан пастки ўрнаткичга узатиш; б – блокни стропларга илиш; 1 – тайѐр томѐпма блок монтаж зонасига узатишдан олдин; 2 – блокни ўрнаткичга кўчириб ўтказиш; 3 – блокни пролѐт бўйлаб ўрнатиш жойига узатиш. 8-расм. блокларни узатувчи ва монтаж қилувчиўрнаткич : 1– ўрнаткич; 2 – блок; 3 – блокни стропилаости тўсини; 4 – домкрат конструкцияси. 9 –расм. томѐпма блокини ўзиюрар кранлар ѐрдамида монтаж қилиш. 1 – ўрнатилаѐтган томѐпма блоки; 2 – траверса; 3 – скр-1500 русумдаги монтаж крани. эътиборингиз учун рахмат!

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи"

aлишер навоий номидаги самарканд давлат университети маънавий ва маърифий ишлар буйича биринчи проректори тузилмаси 8-маъруза. металл каркасли бир қаватли саноат биноларининг монтажи режа: 1.металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи. 2.турли турдаги бинолар монтажини ўзига хос хусусияти. 3.томѐпма блоклари конструкциялари ва уларни йиғиш усуллари. конвейерда йиғиш. 4.блокли монтаж усуллари. усулнинг афзаллиги ва қулланилиши. фан ўқ: э.т.ашуров 1.металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи. умумий қоидалар. саноат биноларининг 70% дан кўпроқ қисми бир қаватли қилиб лойиҳаланади ва қурилади. кўпинча катта оралиқларни ѐпишда, айниқса йирик майдонли биноларни ѐпишда металл конструкциялар кенг қўлланилади. бундай биноларни томѐпмаларини тайѐрлаш ва монтаж қилишнинг мехна...

This file contains 20 pages in PDF format (3.2 MB). To download "металл каркасли бир қаватли саноат биноларнинг монтажи", click the Telegram button on the left.