**қуллик ва қул савдоси ҳақида қўшимча конвенция**

DOC 9 стр. 59,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
+уллик ва +ул савдосини, +улликка қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тў/рисида қўшимча конвенция 1956 йил 7 сентябрь муқаддима ушбу конвенцияда қатнашувчи давлатлар, озодлик ҳар бир инсоннинг туғма ҳуқуқи, деб ҳисоблаб, бирлашган миллатларнинг халқлари низомда инсон шахси қадр-қиммати ва муҳимлигига ўз ишончини тасдиқлаганликларини назарда тутиб, бирлашган миллатлар ташкилотининг бош ассамблеяси томонидан ҳамма халқлар ва барча давлатлар ривожланишига интилишлари керак бўлган умумий идеал сифатида эълон қилинган инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳеч ким қулликда ёки қарамлик ҳолатида сақланмаслигини ҳамда қул савдоси уларнинг барча шаклларида тақиқланиши белгиланишини эътиборга олиб, 1926 йилнинг 25 сентябрида женевада имзоланган ҳамда қуллик ва қул савдосининг бекор қилинишини таъминлашга қаратилган қуллик тўғрисида конвенция тузилган вақтдан буён бу мақсад йўлида янада тараққиётга эришилганини тан олиб, 1930 йилги мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенцияни ва кейин халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинган зўраки ёки мажбурий меҳнатга доир тадбирларни эътиборга олиб, бироқ қуллик, қул савдоси ҳамда қулликка ўхшаш институтлар …
2 / 9
зарур қонуний ҳамда бошқа чораларни кўради: а) қарздорлик асорати, яъни қарздор томонидан ўзининг шахсий меҳнати ёки унга қарам шахснинг меҳнат қарзини таъминлаш гаров оқибатида пайдо бўладиган вазият ёки аҳвол, агар бажариладиган ишнинг лозимига белгиланадиган қиймати қарзни қоплаш учун ҳисобланмаса ёки агар шу ишнинг давомийлиги чекланмаса ва унинг хусусияти аниқланмаса; b) крепостной ҳолат, яъни ердан шундай фойдаланишки ундан фойдаланувчи қонун, одат ёки битим бўйича бошқа шахсга тегишли ерда яшаши ва ишлаши ҳамда шундай бошқа шахс учун, ёки мукофотлаш учун ёки бусиз муайян иш бажариши шарт ва ўзининг бу ҳолатини ўзгартира олмайди; с) исталган институт ёки одат бўлиб, улар кучига кўра; i) аёлни унинг томонидан рад қилиш ҳуқуқисиз унинг ота-онаси, васийси, оиласи ёки исталган бошқа шахс ёки шахслар гуруҳи пул ёки натурада мукофот учун эрга беришни ваъда қиладилар ёки берадилар; ii) аёлнинг эри, унинг оиласи ёки унинг уруғ-аймоғи уни бошқа шахсга мукофот учун ёки бошқача тарзда бериш ҳуқуқига эга; ёки iii) аёл …
3 / 9
ча оғир жиноят ҳисобланади ва шундай жиноятларда айбдор деб топилган шахслар қаттиқ жазоланишлари керак. 2. а) ушбу конвенцияда қатнашувчи давлатлар уларнинг байроғидан қонуний фойдаланувчи кемалар ва учиш аяпаратлари қулларни ташишига қаршилик қилиш ва шундай ҳаракатларда ёки давлат байроғидан шундай мақсадда фойдаланишда айбдор шахсларни жазолаш учун ҳамма самарали чораларни кўрадилар; b) ушбу конвенцияда қатнашувчи давлатлар уларнинг портлари, аэродромлари ва денгиз қирғоқларидан қулларни ташишда фойдаланишларига қарши туриш учун ҳамма самарали чораларни кўрадилар. 3. ушбу конвенцияда қатнашувчи давлатлар улар томонидан қул савдосига қарши қабул қилинаётган тадбирларнинг амалда мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида ахборотлар алмашадилар ва бир-бирларига ҳар бир қул савдоси ҳақида ва уларга маълум бўлган шундай жиноят қилишга ҳар бир уриниш ҳақида билдирадилар. 4-модда ушбу конвенцияда қатнашувчи давлат кемасида бошпана топган қул ipso facto озод бўлади. iii бўлим қуллик ва қулликка ўхшаш институтлар ва одатлар 5-модда қуллик ёки ушбу конвенциянинг 1-моддасида эслатилган институтлар ёки одатлар ҳали бекор қилинмаган ёки тугатилмаган мамлакатда қул ёки тутқунлик ҳолатидаги …
4 / 9
кириш қисмининг қоидаларига риоя этган ҳолда ушбу модда 1-бандининг қоидалари шунингдек бошқа шахснинг ўзини ёки шу бошқа шахсга тобе шахсни 1-моддада эслатилган институтлар ёки одатларнинг натижаси бўлган эрксиз ҳолатга мойиллиги ҳолларига, шундай жиноят содир этишга ҳар қандай суиқасд қилишга, унда шерик бўлишга ёки шу жиноятлардан биронтасини бириктиришда иштирок этишга нисбатан ҳам қўлланилади. iv бўлим таърифлар 7-модда ушбу конвенцияда а) «қуллик» сўзи остида, у 1926 йилги қуллик тўғрисида конвенцияда таърифланганидек, шундай шахснинг ҳолати ёки вазияти тушуниладики, унга нисбатан баъзи ёки ҳамма ваколатлар амалга оширилади, «қул» сўзи остида эса шундай ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади; b) «тутқин ҳолатдаги шахс» сўзи остида ушбу конвенциянинг 1-моддасида эслатилган институтлар ёки одатлар натижасида вужудга келган ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади; с) «қул савдоси» сўзи остида қайсидир шахсни босиб олиш, эгаллаш ёки уни қулга айлантириш мақсадида унга эгалик қилиш билан боғланган ҳамма ҳаракатлар, қулни уни сотиш ёки алмашиш мақсадида сотиб олиш билан боғланган ҳамма ҳаракатлар; …
5 / 9
моий кенгашга у қуллик, қул савдоси ёки ушбу конвенция мавзуи бўлган одатларни бекор қилишга оид бундан буёнги тавсияларни ишлаб чиқиш учун кўзда тутиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама этиши учун жўнатиладиган ҳужжатлар қаторида юборади. vi бўлим якуний қоидалар 9-модда ушбу конвенцияда янглишмовчиликларга йўл қўйилмайди. 10-модда ушбу конвенцияда қатнашувчи давлатлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокаралар йўли билан бартараф этилмаса, уни шарҳлаш ёки қўлланишга нисбатан баҳслар агар томонлар уларни бошқача усулда ҳал этишга келиша олмасалар, баҳсдаги томонлардан исталганининг талаби билан халқаро судга берилади. 11-модда 1. конвенция бирлашган миллатлар ташкилоти ёки ихтисослашган муассасалардан бирининг аъзо давлатлари томонидан имзоланиши учун 1957 йил 1 июлгача очиқ. конвенция уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилиниши керак ва ратификация нусхалари бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибида сақланади, у бу ҳақда конвенцияга имзо қўйган ёки унга қўшилган ҳар бир давлатга билдиради. 2. 1957 йилнинг 1 июлидан кейин конвенция унга бирлашган миллатлар ташкилоти ёки ихтисослашган муассасалардан бирининг аъзо давлатлари ёки бўлмаса бирлашган миллатлар ташкилоти …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "**қуллик ва қул савдоси ҳақида қўшимча конвенция**"

+уллик ва +ул савдосини, +улликка қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тў/рисида қўшимча конвенция 1956 йил 7 сентябрь муқаддима ушбу конвенцияда қатнашувчи давлатлар, озодлик ҳар бир инсоннинг туғма ҳуқуқи, деб ҳисоблаб, бирлашган миллатларнинг халқлари низомда инсон шахси қадр-қиммати ва муҳимлигига ўз ишончини тасдиқлаганликларини назарда тутиб, бирлашган миллатлар ташкилотининг бош ассамблеяси томонидан ҳамма халқлар ва барча давлатлар ривожланишига интилишлари керак бўлган умумий идеал сифатида эълон қилинган инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳеч ким қулликда ёки қарамлик ҳолатида сақланмаслигини ҳамда қул савдоси уларнинг барча шаклларида тақиқланиши белгиланишини эътиборга олиб, 1926 йилнинг 25 сентябрида женевада имзоланган ҳамда қуллик ...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOC (59,0 КБ). Чтобы скачать "**қуллик ва қул савдоси ҳақида қўшимча конвенция**", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: **қуллик ва қул савдоси ҳақида … DOC 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram