аёллар савдоси

PPTX 25 стр. 467,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 25
ж а р – а ё н аёллар савдоси шаҳватпарастлик, проституция инсониятнинг “қадимий касби”, азалдан ҳамроҳи бўлиб келмоқда. бирорта ҳам юрт, элат уларни четлаб ўтолмаган. деярли эллик аср олдин қадимги хитой хони хоанг-ту амри билан тузилган табобат тўплами “неуикинг”да заҳм касаллиги ҳақида батафсил, ҳозирги тасаввурлардан қолишмайдиган маълумотлар берилган. заҳм касаллиги жинсий алоқадаги пала-партишлик, зўриқиш ва ички органлар функцияларининг бузилиши натижасида содир бўлади. қадимги ҳиндистон, миср, ўрта ер денгизи ва жанубий америка халқлари тарихида фаҳш, проституция кулът даражасида улуғланганини кўрамиз. масалан, ҳиндистонликлар қадимда сива (шива ) шарафига ўтказилган байрамларда оммавий тарзда , очиқдан-очиқ фаҳшга берилганлар. ижтимоий тараққиёт ибтидоий инстинктга, фаҳшга берилишни чеклаш зарур деган қарорга келган, шу тариқа проституцияни қораловчи аҳлоқий, маъмурий ва ҳуқуқий нормалар яратилган. шаҳвоний истакларни эр-хотин муносабатлари, оила, фарзанд кўриш нияти доираси билан чегаралаш ижтимоий тараққиёт одам зотидаги шаҳватпарастликни, ибтидоий инстинктларга берилишни тўла жиловлай олмади, ахлоқий ва ҳуқуқий нормалар жиндек унутилган заҳоти ҳайвоний ҳирсини қондиришга муккасидан кетган кимсалар, …
2 / 25
адли бизнесга айланган. бмтнинг ҳисоб-китобларига кўра, у жиноий гуруҳларга йилига 12 миллиард ақш долларида соф фойда келтирмоқда”. демак, ижтимоий тараққиёт, жамиятни инсонийлаштириш жиддий тўқнашувлар, қаттиқ курашлар натижаси бўлади.инсоният бир томондан, ҳаётини гўзаллаштиришга, демократик қадриятларни қарор топдиришга, шахс ва жамият муносабатларида қонун устуворлигини таъминлашга интилаётган бўлса, иккинчи томондан, унинг ушбу олижаноб саъй-ҳаракатларини йуққа чиқаришга, ўзининг нафсини ва ҳирсини қондириш учун ҳар қандай жиноятларга шай кимсаларнинг ҳудудий, ҳатто трансмиллий уюшмаларига дуч келмоқда. цивилизация одам зотидаги зўравонликка, табоҳликка, фаҳшга мойиллик иллатларини бартараф этиши зарур эди, минг афсуски, у ушбу иллатларни янги глобал воқеликка ҳам айлантирилмоқда. виктор маларекнинг китоби ушбу янги глобал воқеликни келтириб чиқараётган омиллар, улар негизида ётган нафс, фаҳш, зўравонлик, дискриминация каби густоҳона иллатлар ҳақидадир. маълумотларга кўра, бугун “ишлаб келиш” баҳонасида собиқ иттифоқ ҳудудидаги республикалардан ҳар йили 175 минг хотин-қиз чет элларга боради. москва ва санкт-петербургнинг ўзида турли республикалардан келган 150 минг хотин-қиз тунги клубларда “хизмат кўрсатади”. ушбу клублар нафақат тунда, “хизмат …
3 / 25
ия ва болгария хотин-қизлари қатнашди. 90-йилларнинг охирларига келиб ушбу бозорни арманистон, озарбойжон ва марказий осиё республикаларидан келадиган хотин-қизлар тўлдирди. шу тариқа хх1 аср арафасида дунёнинг деярли барча давлатлари ва минтақаларида расмий ё норасмий бўлсин, фоҳиша бозорлари юзага келди. ушбу бозорда фақат бир нарса сотилади ва сотиб олинади – аёл танаси, унда фақат бир нарса эъзозланади – аёл танасини сотишдан келган даромад, доллар. ...1999 йили германиялик икки “тадбиркор” болалар уйларига, етимхоналарга ҳомийлик кўрсатувчилар ниқоби остида карелияда пайдо бўлишади. улар мактабни битираётган 16-17 яшар қизларни хитойда ўқитиб германияда нуфузли муассасалар ва ресторанларда ишлатамиз, деган ваъда билан олиб кетишади. ота-онасиз ўсган ёш қизларни касб-корга ўргатиб, кейин иш билан таъминлашни ўз устига олган ҳомийлар топилганидан ҳамма беҳад шод эди, улар қизларни тантана билан кузатиб қўядилар. ҳомийлар қизлар минган автобусни хитойга эмас тўғри германияга ҳайдашади. содда, ҳали ҳеч нима кўрмаган қизларни “тадбиркорлар” фоҳишахоналарга сотишади. куну тун ўнлаб эркаклар билан ётишга мажбур қилинган қизлардан бир нечтаси …
4 / 25
. масалан, сербияда алдаб олиб келинган хотин-қизлар эркаклар ҳирсини қондириш усулларига ўргатилади, кейин бошқа давлатлардан келган сутенерлар олдига яланғоч олиб чиқилади, истаган эркак уларнинг танасини ушлаб кўриши, тишларини текшириши мумкин. руминиялик 17 яшар софия исмли қиз бошига тушган кўргиликларни гапириб беради. икки эркак унинг бўйнигача пичоқ тираб, машинасига ўтқазишган ва соҳилга келтириб, серб сутенерларга пуллашган. серб қизни юртига келтириб исловатхонага сотади. у ерда украина, молдова, руминия ва болгариядан алдаб ва зўрлаб келтирилган қизлар ҳам бор экан. қизлар қоронғу, зах хоналарда гоҳо овқатсиз, сувсиз ушлаб турилган. исловатхона эгаси софияни албаниялик сутенерга, албаниялик эса италияга сотиб юборади. италия исловатхоналарида “хизмат қилишга” мажбур этилган софия бир куни қочишга муваффақ бўлади. косовада тинчлик ўрнатиш мақсадида келган канадалик полиция офицери гордон мун деярли 300 та ёш аёллар, қизларни исловатхоналардаги тутқунликдан озод қилган. беихтиёр савол туғилади: наҳотки, xxi асрда, тағин европада қул бозорлари бўлса? ахир аёллар дискриминациясига қарши курашга даъват этаётган европа эмасми? жанубий кореялик туризмга …
5 / 25
ёллар учун виза олиш ҳуқуқига эришадилар.1999 йили чет давлатлардан келтирилган аёлларга 2522, 2000 йили 4317, 2001 йили 6980, 2002 йилнинг биринчи ярмидаёқ 6230 виза берилган. уларнинг 4200 таси ҳарбий базалар ёнидаги барлар, тунги клубларда ишлаши қайд этилган. 2002 йилги маълумотларга кўра жанубий корея барлари ва тунги клубларида ишлаётган хотин-қизларнинг 1813 таси рус, 1471 таси филиппин, 126 таси хитойлик, 113 таси украиналик, 44 таси болгариялик ва 34 таси қозоғистонлик бўлган. корея полициясининг очиқ, тан олишича, е-6 визаси “проституцияни ниқоблашдан бошқа нарса эмас”. ҳарбийларнинг барлар ва тунги клубларда нималар билан шуғулланишидан ақш қўмондонлиги ҳам яхши хабардордир. бундай мисолларни бирлашган араб амирлигидан ҳам келтириш мумкин. масалан, саудия арабистонилик йирик амалдорлар, бадавлат кишилар париждан гўзал, ёш хотин-қизларни келтиришга буюртма беришади. сешанба куни келадиган чет эллик хотин-қизлар арабларга “хизмат қилади” ва келаси душанба куни қайтиб кетади. ҳатто баъзи жойларда араб эркакларига хизмат қиладиган юзлаб аёллар сақланадиган исловатхоналар мавжуд. маълумотларга кўра, 90-йилларнинг бошида грецияда икки мингга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 25 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аёллар савдоси"

ж а р – а ё н аёллар савдоси шаҳватпарастлик, проституция инсониятнинг “қадимий касби”, азалдан ҳамроҳи бўлиб келмоқда. бирорта ҳам юрт, элат уларни четлаб ўтолмаган. деярли эллик аср олдин қадимги хитой хони хоанг-ту амри билан тузилган табобат тўплами “неуикинг”да заҳм касаллиги ҳақида батафсил, ҳозирги тасаввурлардан қолишмайдиган маълумотлар берилган. заҳм касаллиги жинсий алоқадаги пала-партишлик, зўриқиш ва ички органлар функцияларининг бузилиши натижасида содир бўлади. қадимги ҳиндистон, миср, ўрта ер денгизи ва жанубий америка халқлари тарихида фаҳш, проституция кулът даражасида улуғланганини кўрамиз. масалан, ҳиндистонликлар қадимда сива (шива ) шарафига ўтказилган байрамларда оммавий тарзда , очиқдан-очиқ фаҳшга берилганлар. ижтимоий тараққиёт ибтидоий инстинктга, фаҳшга берилишн...

Этот файл содержит 25 стр. в формате PPTX (467,7 КБ). Чтобы скачать "аёллар савдоси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аёллар савдоси PPTX 25 стр. Бесплатная загрузка Telegram