терговни режалаштириш ва ташкил этиш

DOC 98,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1350125385_13587.doc терговни режалаштириш ва ташкил этиш терговни режалаштириш ва ташкил этиш режа: 1. терговни режалаштириш ҳамда ташкил этиш тушунчаси ва вазифалари 2. режалаштириш принциплари ва турлари 3. режалаштириш ҳужжатлари режа” сўзи «ўзбек тилининг изоҳли луғати»га кўра, бирор ишни тартиби билан ва ўз вақтида бажариш учун олдиндан белгилаб олинган аниқ ёки тахминий мўлжал. жиноят иши бўйича тергов қилиш режаси иш юзасидан чин ҳақиқатни аниқлашга қаратилган ҳаракатлар рўйхатини ўз ичига олган топшириқдир. жиноятни тергов қилишни режалаштириш деганда жиноят-процессуал қонунчилигининг талаблари ва ҳодисанинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда тергов вазифаларини, уларни ечиш йўллари ва усулларини аниқлашга айтилади. баъзан режа тузиш зарурлигини инкор этувчи терговчилар учраб туради, баъзи олимлар эса уни тузиш зарур эканига шубҳа билан қарайдилар. дарҳақиқат, жиноятни қандай қилиб очиш кераклигига доир аниқ режани биз қонундан топмаймиз. терговчи қўлланиши лозим бўлган чоралар ва усулларни илмий тадқиқот ишида ҳам кўрсатиш қийин. аммо фан ва амалиётнинг тараққий этиши бундай қарашларни рад этади. умуман …
2
воҳ ва бошқаларга тазйиқ ўтказадилар. жиноят ишини тергов қилишда терговчи ҳодисанинг айрим фактлари ва ҳолатлари ўртасидаги мавжуд алоқаларни аниқлаш ҳамда билиб олиш сари, ҳозирги ҳолатни билишдан ўтмишни билиш сари боради. бунда тергов версиялари терговчига йўналишни кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. улар режалаш асоси (ўзаги, ядроси) бўлиб, ҳаракатлар йўналишини, аниқлаштириш лозим бўлган саволлар доирасини белгилаган ҳолда тергов қилиш жараёнида муҳим ўрин тутади. версиялар режалаштириш жараёнининг динамиклигини (жўшқинлигини) таъминлайди, чунки янги версиянинг пайдо бўлиши тергов қилишда юритилаётган режага тегишли тузатишлар киритишни талаб қилади. бироқ, доимо эсда тутиш керакки, версия - бу тахминдир, у далил эмас, у нима бўлгани ҳақида мас, нима бўлиши эҳтимоллиги ҳақида дарак беради. версия эҳтимол тутилгандан ҳақиқийга сари боришда ёрдам берадиган тафаккур шаклидир, холос. процессуал қонун жиноят иши бўйича қайси ҳолатлар исботланиши кераклиги хусусидаги тўғридан-тўғри кўрсатмани ўз ичига олади. суриштирувни, дастлабки терговни ўтказишда ва судда ишни муҳокама этишда қуйидагилар исбот қилиниши керак бўлади: 1) жиноят ҳодисаси (жиноят содир этилган вақт, …
3
кетма-кетлигини аниқлаш жуда муҳимдир. терговчи ўз ҳатти-ҳаракатларини иложи борича аниқ ташкиллаштириши, ҳар бир тергов ҳаракатини батафсил ишлаб чиқиб, ўз ишининг истиқболларини кўра билиши зарур. бу нарса тергов фаолиятини оптимал режалаштириш орқали амалга оширилади. режа тергов фаолиятининг шакли ва мазмунини акс эттирган ҳолда терговчига муҳим восита бўлиб хизмат қилади. шу сабабли юридик адабиётларда режалаштиришни баъзан моделлаштириш (андозасини тайёрлаш) деб, режани эса – жиноятларни тергов қилиш бўйича терговчи фаолиятининг модели деб атайдилар. тергов қилишни режалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) мазкур ҳол учун эҳтимол тутилган барча версияларни тузиб чиқишни; 2) уларни текширишнинг асосий йўллари ва усулларини белгилаб олишни; 3) далилларни ўз ичига олган манбаларни ва далилларни тўплашда ёрдам бериши мумкин бўлган воситаларни аниқлашни; 4) мўлжалланаётган тергов ҳаракатлари ва бошқа ҳаракатларни, уларни ўтказиш муддатлари, кетма-кетлиги ва тактик усулларини. режалаштириш терговчининг ёлғиз бир ўзи, терговчилар бригадаси ва тергов-тезкор гуруҳи томонидан амалга оширилиши мумкин, лекин барча ҳолларда терговга раҳбарлик қилиш, иш тергов ҳаракатларини амалга ошириш …
4
урлиги тўғрисидаги масалани ўз ичига олади. айрим жиноят таркиблари бўйича экспертларни жалб этиш процессуал қонун талаблари (ўлим сабабларини аниқлаш ва ҳ.к.) билан боғлиқ, қолган ҳолларда уларнинг иштирок этиши тўғрисидаги масала мажбурий бўлмаган хусусиятга эга, буни ҳал қилишни қонун терговчи ва суд ихтиёрида қолдиради. ташкилий-техник масалалар жумласига терговчининг самарали ишлаши учун зарур бўлган шароитларни яратиш: хизмат хоналарини жиҳозлаш, алоқа ва транспорт воситалари билан таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш, илмий асосланган иш тартиботини (режимини) қўллаш, ҳисобга олиш ва ҳисобот беришни тўғри ташкил этиш, шунингдек, зарурий криминалистика техникаси, ёзув ва идора ашёлари ҳамда бошқа ёрдамчи материаллар билан таъминлаш киради. ташкил этиш ва режалаштириш масалаларини ҳал қилиш (ахборот айирбошлаш, тезкор-тергов кенгашларни ўтказиш ва бошқа тадбирлар) тергов қилиш жараёнида ҳам тугамайди. 2. режалаштириш принциплари ва турлари режалаштириш тамойиллари – бу терговнинг негизини ташкил этадиган ва терговчи учун амал қилинадиган кўрсатмалар аҳамиятига эга бўлган қоидалардир. уларга риоя этиш режалаштиришнинг илмийлиги ва самаралилигини таъминлайди. тергов қилишни режалаштириш амалиёти …
5
т ёки кечикиб тузилса, у ўз вазифасини бажаролмайди. барвақт тузилса – терговчи тергов қилишнинг тўғри йўналишини танлашда янглишиб қолиши мумкин, кечикилса - тергов тартибсиз ўтказилади, кейинчалик тикланиши имконияти бўлмаган ҳолатлар терговчининг назари доирасидан четда қолиши мумкин; 3) режалаштиришнинг динамиклиги. бу тамойилнинг аҳамияти режалаштиришнинг самаралилигини таъминлашдан иборат. тергов қилишнинг дастлабки тузилган режаси ўзгаришсиз қолиши мумкин эмас. тергов қилиш жараёнида у аниқлаштирилади, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилади. ҳар бир тергов ҳаракатини ўтказиш режага тузатишлар киритиш зарурлигидан далолат берувчи материаллар бериши мумкин. агар у ўз вақтида бажарилмаса, режа муқаррар равишда ўз самарадорлигини йўқотади; 4) режалаштиришни амалга ошириладиган бўлиши. мазкур тамойил режанинг мақбул тарздаги барқарорлик шарти бўлиб хизмат қилади. бунга агар режада барча фактик маълумотлар ҳисобга олинса, ишни хатосиз тергов қилиш учун зарур бўлган масалалар унга киритилса, уларни ҳал этишга ёрдам бериши мўлжалланган ҳаракатлар эса ҳақиқатда амалга ошириш имконияти бўлсагина эришилади. бундай шарт-шароитсиз терговчи режани рўёбга чиқаришда қийинчиликларга дуч келиб, тергов қилишнинг танланган йўли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"терговни режалаштириш ва ташкил этиш" haqida

1350125385_13587.doc терговни режалаштириш ва ташкил этиш терговни режалаштириш ва ташкил этиш режа: 1. терговни режалаштириш ҳамда ташкил этиш тушунчаси ва вазифалари 2. режалаштириш принциплари ва турлари 3. режалаштириш ҳужжатлари режа” сўзи «ўзбек тилининг изоҳли луғати»га кўра, бирор ишни тартиби билан ва ўз вақтида бажариш учун олдиндан белгилаб олинган аниқ ёки тахминий мўлжал. жиноят иши бўйича тергов қилиш режаси иш юзасидан чин ҳақиқатни аниқлашга қаратилган ҳаракатлар рўйхатини ўз ичига олган топшириқдир. жиноятни тергов қилишни режалаштириш деганда жиноят-процессуал қонунчилигининг талаблари ва ҳодисанинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда тергов вазифаларини, уларни ечиш йўллари ва усулларини аниқлашга айтилади. баъзан режа тузиш зарурлигини инкор этувчи терговчил...

DOC format, 98,5 KB. "терговни режалаштириш ва ташкил этиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.